Ушбу мақола мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбияси муаммосига қаратилган. Жисмоний маданият бола танасининг функционал имкониятларини оширади, унинг ақлий фаолиятини муваффақиятли амалга оширишга ҳисса қўшади, ижобий таъсир кўрсатади, нутқ мотор марказини ривожлантиришни таминлайди. Юқори қўйилган гигиеник ишларни ташкиллаштириш орқали, боланинг ақлий қобилияти кенгаяди, ақлий фаоллиги ошади, жасорат, ҳалоллик, ижобий хулқ-атвор нормалари ва одоблилик, матонатлилик, мустақиллик ва бошқалар қоидаларини ўрганади. Жисмоний машқлар жисмоний тарбиялаш кўпинча бутун гуруҳ томонидан амалга оширилади. Жисмоний тарбия ва очиқ ўйинларда,
болаларда хушмуомалалик, ташкилотчилик ва интизом каби фазилатлар ривожланади.