Телевизион медиа маҳсулотлар кейинги йилларда мазмун, сифат, шакл нуқтаи назаридан тубдан ўзгарди. Соҳага замонавий ахборот технологияларнинг кириб келиши, режиссурада техник имкониятларнинг ортиши телевидениенинг таъсир кучини янада оширди. Мақолада телевизион лойиҳаларни ташкил этиш спецификаси таҳлил қилинган ва телевидение кўрсатувларининг ижодий гуруҳлар вазифаси ҳақида батафсил ёритилган.