Ушбу илмий мақолада онкологик касалликларни даволашда кимётерапиянинг клиник аҳамияти, унинг асосий таъсир механизмлари ва суяк илиги фаолиятига бўлган цитотоксик таъсири ёритилган. Химиотерапевтик дори воситаларининг гематопоэтик тизимга таъсири, миелосупрессия жараёни ва унинг клиник оқибатлари таҳлил қилинган. Замонавий илмий манбалар асосида суяк илигини муҳофаза қилиш усуллари ва тикланиш стратегиялари кўриб чиқилган. Мақолада кимётерапия самарадорлиги ва унинг нохуш таъсирларини камайтиришга оид илмий тавсиялар ҳам баён этилган.
2025-11-10