МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАСИНИНГ ОҒРИҚЛИ МУАММОЛАРИДАН БИРИ

Mualliflar

  • Закир Умаров иқтисод фанлари номзоди, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Махсус-касбий фанлар кафедраси профессори Muallif

;

Баланд тоғлар орасида жойлашган Сарез кўли атрофида тез-тез зилзила содир бўлиб туриши сабаб эксперт олимлар уни «Уйқудаги аждарҳо» деб аташади ва кўл билан боғлиқ хавотирлар тез-тез айтилиб турилади..

Abstrak

Марказий Осиё минтақасининг оғриқли муаммоларидан бири  бу Тожикистон ҳудудида жойлашган Сарез кўли билан боғлиқ муаммолардир. Помир тоғлари орасида денгиз сатҳидан 3 255 метр баландликда жойлашган кўл 1911 йилда содир бўлган зилзилада Бартанг дарёси оқими табиий тўғон билан ёпилиб қолиши ортидан пайдо бўлган эди. Ўтган давр мобайнида  унинг чуқурлиги кишиларни ҳайратга соладиган даражадаги  505 метрга етиши кўпчиликни ховотирини оширмоқда. Сарез кўли сейсмик ҳудудда жойлашган бўлиб, унинг атрофида тез-тез зилзилалар  содир бўлиши кузатилади. Ана шу ҳолат кўплаб эксперт ва жамоатчиликнинг хавотирларига сабаб бўлмоқда.

Nashr qilingan

2024-12-23

Iqtibos keltirish tartibi

МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАСИНИНГ ОҒРИҚЛИ МУАММОЛАРИДАН БИРИ. (2024). Markaziy Osiyo Akademik Tadqiqotlar Jurnali, 2(12), 98-100. https://in-academy.uz/index.php/CAJAR/article/view/34948