MИРЗАЧЎЛДА ЯНГИ ЕРЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИЛИШ ЖАРАЁНИ ХУСУСИДА

Mualliflar

  • Маҳмуд Гадоев ЖДПУ Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси йўналиши 2-курс магистранти Muallif
  • А.Ф. Мажидов Илмий раҳбар: кат.ўқит. Muallif

;

Дарҳақиқат, ўлкада бўз ерларни ўзлаштириш, уларга сув чиқариш ишлари, гарчи Туркистон Россия империяси томонидан забт этилганидан кейин бошланган бўлсада, бу ҳаракат улкан ишнинг дебочаси эди, холос. Чунки у вақтда бўз ерларнинг табиий-географик шарт-шароитлари ўзига хос хусусиятлари бобида етарли билим ҳам, маблағ ҳам, зарур машина ускуналар ҳам йўқ эди.

Abstrak

Тарихий маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак,  Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг дастлабки йиллариданоқ пахтачиликни жадал ривожлантириш пойдеворига асос солинди. Бу даврда республикада пахтачиликнинг ривожлантирилиши фақатгина иқтисодий вазифа бўлиб қолмай, сиёсий ва мафкуравий аҳамият касб этарди. Қайд этиш керакки, Совет давлати ташкил топгандан бери ўтган давр мобайнида ишлаб чиқарувчи кучларни мамлакат бўйлаб жойлаштириш, уларни ривожлантириш масалалари янги бўз ерларни ўзлаштириш, ер ости қазилма бойликларни ишга солиш масалалари билан бевосита боғлиқ ҳолда олиб борилди. Бироқ, шуни таъкидлаш муҳимки, бундай ўзлаштирилаѐтган ҳудудларнинг аксариятидаги иқлим, табиий географик шароитлари инсон ҳаѐти, унинг яшаш шароити учун катта қийинчиликлар туғдирди.  

Nashr qilingan

2023-06-13

Iqtibos keltirish tartibi

MИРЗАЧЎЛДА ЯНГИ ЕРЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИЛИШ ЖАРАЁНИ ХУСУСИДА. (2023). Markaziy Osiyo Ta’lim Va Innovatsiyalar Jurnali, 2(6 Part 3), 121-126. https://in-academy.uz/index.php/CAJEI/article/view/23284