РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАРДА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ – ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
;
инвестиция, тўғридан-тўғри инвестициялар, инвестиция лойиҳалари, асосий капитал, функция, интенсив ривожланиш, ишлаб чиқариш саноати, молиялаштириш, марказлашган маблағлар, марказлашмаган маблағлар, инвестиция фаолияти, хорижий инвестициялар, инвестиция муҳити, ялпи ички маҳсулот, модернизация, инвестиция ресурслари, моддий бойликлар, номоддий бойликлар, рисклар.Abstrak
Мақолада инвестицияларнинг иқтисодий моҳияти, инвестицияларни мазмуни, моҳияти, хусусиятлари, функциялари ва иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли тадқиқ қилинган. Инвестицияларнинг макро ва микроиқтисодиёт даражасидаги функциялари таснифланган ва тавсифланган. Инвестицияларнинг функцияларини давлат, иқтисодиёт ва хусусий даражада таснифлашнинг зарурлиги асослаб берилган. ривожланган мамлакатларда инвестицияларни жалб қилиш орқали, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш саноатини ривожлантиришдаги роли баҳоланган ҳамда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш динамикаси таҳлил қилинган. Тадқиқот натижалари асосида умумий хулосалар шакллантирилган ва ривожланган мамлакатларда инвестицияларни жалб қилиш ҳамда самарали ўзлаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган.