ГИГИЕНИК ПРОФИЛАКТИКА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
;
Гигиеник профилактика, шахсий гигиена, ўсмирлар саломатлиги, соғлом турмуш тарзи, тиббий кўрик, гигиеник таълим.Abstrak
Ушбу тадқиқотда Шайхонтоҳур ва Миробод туманларида истиқомат қилувчи 12-16 ёшли ўсмир ўғил болалар орасида гигиеник профилактика чора-тадбирларининг самарадорлиги таҳлил қилинди. Тадқиқот жараёнида ўқувчиларнинг шахсий гигиенага оид билимлари, кундалик одатлари ва уларнинг соғлиқ ҳолати ўрганилди. Натижалар шуни кўрсатдики, шахсий гигиенага риоя қилиш даражаси юқори бўлган ўсмирларда касаллик ҳолатлари камроқ учрайди. Хусусан, қўл ювиш, тиш ювиш ва мунтазам душ қабул қилиш каби одатлар тери касалликлари, оғиз бўшлиғи муаммолари ва шамоллаш ҳолатларини камайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқот натижаларига асосан, ўсмирлар учун гигиеник билимларни ошириш ва амалий кўникмаларни шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Iqtiboslar
Brown, A., Green, C., & White, E. (2019). Public health and hygiene education strategies. Oxford University Press.
World Health Organization. (2021). Hygiene and public health: Global strategies and implementation. WHO Press.