O'zbekiston Respublikasi IIV Akademiyasi hamda Innovatsion akademiya tomonidan 6-dekabr kuni  «Jinoyat-protsessual munosabatlarda chiqimlar» mavzusida o'tkazilgan konferensiya materiallari to'plami

Опубликован: 2023-01-16

RELATIONS OF THE REPUBLIC OF KOREA AND THE ASSOCIATION OF STATES OF SOUTH EAST ASIA (ASEAN)

The purpose of this study is to study the development process of relations between the Republic of Korea and ASEAN. In addition, the purpose is to determine the types of cooperation between the two parties in different areas. The content of the study is as follows. First, to clarify the history and current state of relations between ASEAN and the Republic of Korea. Second, show statistics of cooperation between them. Third, find out the main contacts in different areas of life.

Doston Olloyorov

111-113

2023-01-23

ЯРАШУВ БИЛАН БОҒЛИҚ ИШЛАРДА ПРОЦЕССУАЛ ЧИҚИМЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Ўзбекиcтoн Pеcпубликacи муcтaқиллик йиллapидa aмaлгa oшиpгaн cуд ҳуқуқ иcлoҳoтлapи нaтижacидa биp қaтop қoнун ҳужжaтлapигa ўзгapтиpиш вa қўшимчaлap киpитилиб, жинoят қoнунчилиги янaдa либеpaллaштиpилди.

Шукурoв Жaхoнгир Рaббoнaевич, Ниёзов Комилжон Носиржон ўғли

4-7

2022-12-06

ИШ ЮРИТУВНИ РАД ЭТИШ ВА ТУГАТИШ ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ ВА ПРОЦЕССУАЛ ЧИҚИМЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ

Ушбу мақолада бугунги кунда иш юритишни рад этиш ва тугатиш қарори қабул қилиш жараёнида процессуал чиқимларни ҳал этилишининг мавжуд муаммолари ва мазкур масалаларнинг ҳуқуқий тартибга солиш жиҳатлари, қарор устидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқининг афзалликлари тадқиқ этилган. Тадқиқот ишида илмий-назарий қарашлар ва тергов ҳамда суд амалиёти ўрганилган, бунинг натижаси ўлароқ Ўзбекистон Республикаси, Жиноят-процессуал кодексига ва бошқа қонун хамда қонуности ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Атаниязов Жасурбек Курбанбаевич

8-13

2022-12-06

МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА ҲУЖЖАТЛАРНИ ЎРГАНИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Мақола терговчининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги бўйича ҳужжатлар билан ишни қай тарзда ташкил этишга бағишланган бўлиб, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари бузилганда мазкур ҳужжатлардан тўғри фойдаланиш, жиноят процессида муҳим исботлаш воситаси ҳисобланади. Ишни самарали тергов қилиш учун ҳужжатлардан тўғри фойдаланишни таклиф этилади.

Ширинқулов Бахтиёр Ифтихор ўғли

14-19

2022-12-06

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИДА ИММУНИТЕТ ИНСТИТУТИНИ ТАРИХИ

Сўнгги йилларда суд-тергов амалиётида ортиқча бюрократик тўсиқлар сақланиб қолаётганлиги, қонун ва қонуности норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида коллизион ҳолатларнинг мавжудлиги ва бошқа бир қатор камчиликлар амалдаги жиноят-процессуал кодекси нормаларини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Мақолада жиноят ҳуқуқида иммунитет ҳуқуқи тарихи чуқур таҳлил қилиниб, ушбу жараённи янада такомиллаштириш зарурияти асослантирилган.

Бегзод Хайдаров , Сайфуллаев Ўлмасжон Шавкат ўғли

20-24

2022-12-06

ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ МУНОСАБАТЛАРДА СУДЬЯНИНГ ИММУНИТЕТ ҲУҚУҚИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Сўнгги йилларда суд-тергов амалиётида ортиқча бюрократик тўсиқлар сақланиб қолаётганлиги, қонун ва қонуности норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида коллизион ҳолатларнинг мавжудлиги ва бошқа бир қатор камчиликлар амалдаги жиноят-процессуал кодекси нормаларини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Мақолада судьянинг иммунитет ҳуқуқи долзарблиги чуқур таҳлил қилиниб, ушбу жараённи янада такомиллаштириш зарурияти асослантирилган.

Бегзод Хайдаров

25-26

2022-12-06

ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНЧИЛИКДА ЧИҚИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ТАСНИФИ

Мақолада процессуал чиқимлар мазмуни, процессуал аҳамияти, таснифланиши, ушбу институт қўлланилиши билан боғлиқ ҳолат ва ундаги муаммолар, шунингдек мавжуд муаммоларни ҳал қилиш борасидаги тавсиялар келтирилган.

Рашидов Бехзод Нурбоевич

27-30

2022-12-06

ЖИНОЯТ ИШИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Жиноятни тергов қилишни режалаштириш тушунчалари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шу билан бирга, режалаштириш институтини такомиллаштиришга оид тавсиялар илгари сурилган.

Баходир Бахриддинович Ахмедов

31-34

2022-12-06

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ОРҚАЛИ СОДИР ЭТИЛГАН ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШИШ САМАРАДОРЛИГИГА ЭРИШИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ВА ТАШКИЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда “рақамли иқтисодиёт”ни ривожлантириш ва телекоммуникация соҳаси тараққиётига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, аҳолини сифатли телекоммуникация ва интернет хизматлари билан таъминлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

А.А. Таштемиров

35-40

2022-12-06

ПРОЦЕССУАЛ ХАРАЖАТЛАР – ОДИЛ СУДЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ КАФОЛАТИ СИФАТИДА

“2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”даги[1] қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга доир иккинчи устувор йўналиш асосида қабул қилинган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда процессуал харажатларни тўлаш механизмни такомиллаштириш масаласига алоҳида урғу берилган.

Султонов Абдулла Азаматович

41-45

2022-12-06

ГУВОҲ ВА ЖАБРЛАНУВЧИНИ СЎРОҚ ҚИЛИШНИНГ ТАКТИК ЖИҲАТЛАРИ

Мазкур мақолада суриштирувчи ва терговчи томонидан сўроқ қилиш тергов ҳаракатини ўтказиш тактикасининг ўзига ҳос ҳусусиятлари кўриб чиқилади. Шунингдек, сўроқ қилиш тактика жиҳатидан бешта асосий босқичга ажратилган ҳолда ёритилади.

Меҳмонов Азизбек Якубович, Абдуллаев Акмалжон Юлчибаевич

46-50

2022-12-06

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССУАЛ МУНОСАБАТЛАРДА ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ, АЙБЛАНУВЧИ ЁКИ СУДЛАНУВЧИГА АДВОКАТЛАР ТОМОНИДАН ЮРИДИК ЁРДАМ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИ ДАВЛАТ ҲИСОБИГА ЎТКАЗИШДА ИНСОН ОМИЛИНИНГ УСТИВОРЛИГИ

Мақолада жиноят процессуал муносабатларда гумон қилинувчи айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказишда инсон омилининг устиворлигини  такомиллаштириш масалаларига эътибор берилган.

Ибрагимов Акмал Ишмуратович

51-54

2022-12-06

ГУВОҲНИНГ ЁКИ ЖАБРЛАНУВЧИНИНГ БИЛА ТУРИБ ЁЛҒОН КЎРСАТУВ БЕРИШИ ЖИНОЯТЛАРИ БЎЙИЧА ЮЗЛАШТИРИШ ЎТКАЗИШНИНГ ЎЗИГА ҲОС ҲУСУСИЯТЛАРИ

Мазкур мақолада гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув бериши жиноятларида юзлаштириш тергов ҳаракатини ўзига ҳос ҳусусиятлари кўриб чиқилади. Шунингдек, суриштирувчи ёки терговчи юзлаштириш тергов ҳаракатини ўтказишдан аввал тайёргарлик босқичида эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар ёритилади.

Абдуллаев Акмалжон Йўлчибоевич, Асқаров Мирзохид Миржалол ўғли

55-59

2022-12-06

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН ЧИҚАДИГАН ЗАҲАРЛИ ГАЗЛАР ИНСОН САЛОМАТЛИГИГА ВА АТРОФ-МУҲИДГА ТАЪСИРИ

Республика миқёсида автомобиллар сони кескин ортиб бориши ва Сўнгги йилларда атмосферанинг ифлосланишида транспорт воситаларининг салмоғи ортиб бормоқда. Чунки автомашина, самолёт, тепловоз, қишлоқ хўжалик машиналари ва бошқалар жуда катта миқдорда кислородни сарфлаб, атмосферага (таркибида 200 га яқин яқин заҳарли моддалар учрайдиган) ҳар хил газларни (ис гази, азот оксиди, углеводородлар, қўрғошиннинг заҳарли бирикмалари, чанг, қурум ва бошқалар) чиқариб, уни ифлослайди. Автомобиллар атмосфера ҳавосини ҳар хил заҳарли газлар билан ифлослашидан ташқари дунё аҳолисининг нафас олишига кетадиган кислороддан 3-4 марта кўп кислородни сарфлайди. Бир автомобил двигатели бир йилда 20-30 кишининг йил давомида нафас оладиган кислородни сарфлайди.

Иброҳимов Иброҳим Баходирович

60-65

2022-12-06

БИР ГУРУҲ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛГАН ЖИНОЯТЛАР БЎЙИЧА АЙБЛИЛИК ТЎҒРИСИДАГИ МАСАЛАНИ ҲАЛ ҚИЛМАСДАН ТУРИБ ҲАРАКАТДАН ТУГАТИШГА ОИД МУЛОҲАЗАЛАР

Мамлакатимизда сўнги йилларда жиноят-процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва эркинликларини янада кенгроқ таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

З.Қ.Жаббаров

66-69

2022-12-06

АЙРИМ ХОРИЖ ДАВЛАТЛАРИДА ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ОРГАНЛАР ВА ТЕРГОВ БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ МАСАЛАЛАРИ

Мақолада айрим хорижий давлатларнинг судга қадар жиноят ишларини юритиш ва жиноятларни тергов қилишда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ва тергов бўлинмалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни тартибга солувчи қонунчилик, шунингдек тезкор-қидирув фаолияти элементларининг жиноят процессида намоён бўлиши баён этилган.

К.Н. Убайдуллаев

70-78

2022-12-06

ЖИНОЯТ ИШИНИ ҚЎЗҒАТИШ, ТЕРГОВГА ҚАДАР ТЕКШИРУВ ВА СУРИШТИРУВ ТУШУНЧАЛАРИНИНГ ЎХШАШЛИГИ ВА ФАРҚЛИ ЖИҲАТЛАРИ

Мақолада ишни судга қадар юритиш босқичларидан бўлган суриштирув, терговга қадар текширув ва жиноят ишини қўзғатиш тушунчалари таҳлил қилинган. Ушбу тушунчаларни ўхшашлиги, бугунги кундаги асосий фарқли жиҳатлари юзасидан мамлакатимиз ва хорижлик олимларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганилган.

Ботаев Мурод Джуманшикович

79-84

2022-12-06

ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШДА ДАЛИЛЛАРНИ ТЎПЛАШГА ОИД АМАЛИЙ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМИ

Ҳозирги кунда суд-тергов амалиётида далилларни тўплаш борасида процессуал қонун талаблари асосида ҳаракатлар амалга оширилишига қарамасдан баъзи жиноят ҳақида келиб тушган ариза ва шикоятларни ҳал этиш ва жиноят ишларини тергов қилиш юзасидан тўпланилган далиллар жиноят ҳақидаги ариза ва шикоятлар юзасидан нотўғри қарорлар қабул қилинишига ва жиноят ишини тергов қилишда исботлаш предмети тўлиқ исботланмаётганлигини кўришимиз мумкин.

Турдиев Лазиз Зарифович

85-87

2022-12-06

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШДА АХБОРОТ ВА ТАҲЛИЛНИНГ ЎРНИ

Мақолада юртимизда ички ишлар идораларига тааллуқли бўлган ислоҳотлар, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг аҳамияти, ахборот-таҳлил ва статистик маълумотларнинг жиноятчиликка қарши курашдаги ўрни, йўналишлари, ҳозирги замонда ислоҳотларнинг зарурияти, замонавий илм-фан ютуқларининг жорий қилиниши, рақамли технологиялар, илмий ёндашилган таҳлиллар орқали бошқарувни самарали амалга ошириш жиҳатлари ўз аксини топган.

Карабаев Ойбек Равшанович

88-92

2022-12-06

ЖИНОЯТ ИШИНИ ҚЎЗҒАТИШ РАД ЭТИЛГАНДА ЗАРАРНИНГ ҚОПЛАНИШИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ АЙРИМ ОМИЛЛАР

Ушбу мақолада жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилиши оқибатида зарар кўрган шахслар билан боғлиқ юзага келуваётган муаммолар ҳақида айрим фикрлар баён этилган.

Мавлонов Темур Анвар ўғли

93-95

2022-12-06

ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШ ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ МЕТОДИКАСИ

Мазкур мақолада жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятининг криминалистик тавсифи асосий элементлари кўриб чиқилган. Илмий адабиётларни таҳлил қилган ҳолда жиноят предмети ва жойи, жиноий даромадларни «ювиш»нинг асосий усуллари ва механизми, шунингдек пул маблағлари ёки бошқа мол - мулкни легаллаштириш натижасида келиб чиқадиган оқибатлар тўғрисидаги криминалистик хусусиятларнинг элементлари очиб берилган. Тадқиқот натижалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш бўйича самарали тергов методикасини ишлаб чиқишда қўлланилиши мумкин.

Сайдазимов Миржалол Норжигитович

96-103

2022-12-06

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА РЕАБИЛИТАЦИЯ ИНСТИТУТИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ

Мазкур мақолада жиноят-процессул муносабатларда реабилитация институтининг пайдо бўлиши, унинг ривожланиш тарихи ҳақида тўхталиб ўтилган. Реабилитация институтининг ривожланиши беш босқичга бўлиб ўрганилган. Ҳар бир босқични маълум бир даврларга бўлган ҳолда хар бир даврда амалга оширилган ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятлари назарий ва ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган. Реабилитация институти қадимдан давлатчилигимизда, шаръий нормаларда ҳамда миллий қонунчилигимизда қўллаб келинганлиги, кейинчалик жиноят ишини тугатишнинг бир тармоғи сифатида шаклланганлиги асосланган.

Асқаров Мирзохид Миржалол ўғли

104-113

2022-12-06

КИБЕРЖИНОЯТЛАР ТУШУНЧАСИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Ушбу мақола ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ва интернет тармоқларидан фойдаланиб содир этилган жиноятлар содир этилиши сабаблари ва имкон берган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш жиҳатлари таҳлил қилинган.

Матчанов Алимжан Атабаевич

114-119

2022-12-06

ОДАМ САВДОСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Мақолада одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда олиб борилаётган чора-тадбирлар ва мазкур тадбирларнинг самарадорлиги масалалари таҳлил қилинган.

Ахмедов Абдусалом Саитмуродович

120-123

2022-12-06

ЗАРАРНИ ИҲТИЁРИЙ РАВИШДА ҚОПЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЯРАШУВ ИНСТИТУТИНИНГ ЎРНИ

Ушбу мақолада ишни судга қадар юритиш босқичида ярашув асосида жиноят ишин тугатиш институтини қўллаш билан боғлиқ айрим масалалар бўйича фикрлар акс этган.

Мавлонов Темур Анвар ўғли

124-126

2022-12-06

ЖИНОЯТ ҲАҚИДАГИ АРИЗА ВА ХАБАРЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИДА ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ

Мақолада жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва ҳал этиш тартиби бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, дастлабки терговнинг моҳияти механизмлари ҳақида баён этилган.

Химматов Исмоил Иброхимович

127-131

2022-12-06

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ ТИЗИМИДА ЮРИДИК ХИЗМАТ

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ва Жазони ижро эиш муассасасиларининг юридик хизмат фаолиятида олиб борилаётган ислоҳотлар, маҳкумлар учун ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий, маиший соҳада қулайликлар яратилаётганлиги, уларнинг юридик ёрдам олиш борасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини янада яхшилаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва мазкур тадбирларнинг самарадорлиги масалалари таҳлил қилинган.

Турсунов Акрамжон Баходиржон ўғли

132-136

2022-12-06

МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШДА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР

Мақолада мурожаатларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидан республика даражасигача самарали фаолиятини йўлга қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий этиш орқали мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ҳамда осойишталигини таъминлашда янги механизмлари ҳақида баён этилган.

Салимов Шерзод Хусанович

137-140

2022-12-06

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШИШДА АЙРИМ ПРОЦЕССУАЛ ТЕРГОВ ҲАРАКАТЛАРИНИ ЎТКАЗИШНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ

Мақолада вояга етмаган шахслар томонидан Республика миқёсида содир этиладиган жиноятчиликнинг таҳлили, Ҳуқуқбузарлик содир этишда айбланаётган вояга етмаганларларга нисбатан эҳтиёт чораларини қўллашда вояга етмаган шахснинг ҳуқуқ ва эркинлиги таъминланиш ҳолати ва унинг ўзига хос жиҳатлари кўриб чиқилган.

Г.А. Мирсалихова

141-146

2022-12-06

МАМЛАКАТИМИЗДА КИБЕРХАВФСИЗЛИК ВА КИБЕРЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОХОТЛАР

Ушбу мақола мамлакатимизда киберхавфсизлик ва кибержиноятларга қарши курашиш, соғлом Интернет-муҳитига эга ахборотлашган жамиятни ривожлантириш, интернет орқали содир этиладиган барча турдаги жиноятларнинг олдини олишга қаратилаётган  тизимли ишлар таҳлил қилинган.

Чориев Шухрат Амирович

147-153

2022-12-06

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИ КИБЕРХАВСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ВА КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ПРОФИЛАКТИКАСИ

Ушбу мақола Ички ишлар органларини киберхавсизликни таъминлаш ва кибержиноятларни содир этилишини профиликтикаси, уларни олдини олиш борасида чора-тадбирларини ишлаб чиқиш жиҳатлари таҳлил қилинган.

Ҳасанов Шарофиддин Шамшурович

154-161

2022-12-06

НОМУСГА ТЕГИШ ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

мазкур мақолада номусга тегиш жиноятини тергов қилиш методикаси, криминалистик тавсифи берилган бўлиб, хусусан, дастлабки ва кейинги тергов ҳаракатларига доир масалалар кўриб чиқилган.

Қулбеков Ойбек Турсиналиевич

162-166

2022-12-06

ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА РЕЖИМИДА СУРИШТИРУВ ВА ТЕРГОВ ҲАРАКАТЛАРИНИ ЎТКАЗИШ: ҲАЛҚАРО ТАЖРИБА ҲАМДА МИЛЛИЙ АМАЛИЁТ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Мақолада замонавий инновацион ахборот технологияларини жиноят процессуал қонун нормаларига тадбиқ этиш жумладан, видеоконференцалоқа орқали тергов ҳаракатларини ўтказиш, уларни процессуал расмийлаштиришда кенг жорий этиш, шу билан бирга далилларни расмийлаштиришга доир қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этиш, видео ва аудио ёзув кўринишидаги далилий аҳамиятга эга электрон маълумотларни тўплаш, уларни расмийлаштириш ҳамда мустаҳкамлашнинг процессуал тартиби билан боғлиқ айрим масалалар, ҳалқаро тажриба ҳамда миллий амалиёт истиқболлари таҳлил қилинган.

Нормахмадов Низомиддин Абдусалимович

167-171

2022-12-06

ТЕРГОВ ҲАРАКАТЛАРИНИ ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА РЕЖИМИДА ЎТКАЗИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Сўроқ қилиш, юзлаштириш, шахс ва нарсаларни таниб оилиш учун кўрсатиш тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб ўтказиш афзалликлари, бу тартибни амалиётга кенг тадбиқ этиш билан боғлиқ масалалар ёритиб ўтилган.

Муминов Музаффар Эркинович, Жўрабоева Рахимахон Мухсиддин қизи

172-177

2022-12-06

ОДИЛ СУДЛОВ ЖАРАЁНИНИ ТАЪМИНЛАШДА СУДЬЯЛАРНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ ПРИНЦИПЛАРИНИНГ ЎРНИ

Ўзбекистонда суд ҳокимияти фаолияти ижтимоий адолат, ҳуқуқий тартиб, қонун устуворлигини кафолатлаш, фуқароларнинг Конституцияда мустаҳкамланган асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари муҳофаза этилишини таъминлашга йўналтирилган. Ушбу вазифаларни суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминламасдан туриб амалга ошириш мушкул.

Абдуқаххоров Сарварбек Абдусамат ўғли, Мирзажонов Муроджон Музаффар ўғли

178-180

2022-12-06

ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ ВА АЙБЛАНУВЧИНИ БЕПУЛ ЮРИДИК ЁРДАМ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА ДОИР МУАММОЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда гумон қилинувчи ва айбланувчининг ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминлашга доир бир қатор суд-тергов ислоҳотлари амалга оширилди.

Абдуқаххоров Сарварбек Абдусамат ўғли

181-188

2022-12-06

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИК ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ

Экологик ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари алоҳида ўринни эгаллайди.

Одил Хасанов

189-193

2022-12-06

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ, АЙБЛАНУВЧИ, СУДЛАНУВЧИ ВА БОШҚА ШАХСЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

мазкур мақолада, одил судловни амалга оширишда ўз манфаатларини ҳимоя қиладиган шахслар, яъни гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳамда жиноят процесси иштирокчиси бўлмаган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлашнинг назарий ва амалий жиҳатлари, бу борадаги қонун нормаларини қўллашдаги айрим муаммолар, хавфсизлик чораларини қўллашга доир қонун нормаларини такомиллаштириш лозимлиги таҳлил қилинган.

Ашуров Нодир Найимович

194-201

2022-12-06

DINIY EKSTRIMISTIK, SEPARATISTIK, FUNDAMENTALISTIK YOKI BOSHQA TAQIQLANGAN TASHKILOTLAR TUZISH, ULARGA RAHBARLIK QILISH, ULARDA ISHTIROK ETISH JINOYATINI TERGOV QILISH

Ushbu maqola bugungi kunda turli qalqib suzib yurgan davlatlar o’rtasida turli koko’rinishdagi urushlarni kelib chiqishiga sabab bo’layotgan diniy ekstrimistik, separatistik, fundamentalistik yoki boshqa taqiqlangan tashkilotlar, ularning maqsad va vazifalari, faoliyati, xorij davlatlarining ushbu turdagi tashkilotlarga qarshi kurashdagi tajribasi va ushbu turdagi tashkiltlarga a’zo bo’lganlik, rahbarlik qilganlik, tashkili etganlik uchun O’zbekiston Respublikasi qonunchiligi bo’yicha javobgarlik, ushbu turdagi tashkilotlarga qarshi kurashish tizimini takomillashtirish to’g’risida.

Jo’rabekov Toxirjon Ma’murjon o’g’li, Yangiyev Og’abek Yunus o`gli

202-209

2022-12-06

ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ МУНОСАБАТЛАРДА ЧИҚИМЛАРНИ ҚОПЛАШ ВА УНДИРИШГА ДОИР ХАЛҚАРО ТАЖРИБА

Бугунги кунда жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятларни фош қилиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш давлат учун катта молиявий ҳаражатларни талаб қилмоқда.

Азимов Сайдулло Неъматиллаевич

210-214

2022-12-06

JINOYAT ISHLARINI SURISHTIRUV SHAKLIDA TERGOV QILISH INSTITUTINI TAKOMILLASHTIRISH

So’nggi yillarimizda jinoyat protsessi tizimida ko’plab islohotlar amalga oshirildi.

Abduqahhorov Sarvarbek Abdusamat o’g’li, Ravshanov Savlatbek G’ayrat o’g’li

215-217

2022-12-06

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларининг асосий мақсади суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда таъминлаш, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги масъулиятини оширишдан иборатдир.

Абдуқаххоров Сарварбек Абдусамат ўғли, Хуррамов Жалолиддин Бахриддин ўғли

218-220

2022-12-06

КЎЗДАН КЕЧИРИШДА ХОЛИСЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ АЙРИМ МУАММОЛАР

Мақолада жиноий-процессуал муносабатларда процессуал чиқимлар тушунчаси, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, процессуал чиқимларни қоплаш бўйича хориж тажрибаси ҳамда кўздан кечириш тергов ҳаракатини ўтказишда холисликни таъминлашга оид муаммолар таҳлил қилинган.

Жўраев Фарҳоджон Махмуджон ўғли

221-224

2022-12-06

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИДА ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ички ишлар органларининг тезкор-қидирув фаолиятида жиноят-процессуал ҳуқуқий муносабатлар муҳим ҳисобланиб, ушбу муносабатлар жиноят содир этилганлиги ҳақида ариза ва хабар келиб тушган вақтдан бошлаб, жиноят процессининг барча босқич-ларида жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида юзага келади.

Ф.Б.Бобомуродов

225-230

2022-12-06

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ

Мазкур мақолада жиноятчиликка қарши курашишнинг профилактикаси, уларни барвақт олдини олиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш, «Хавфсиз шаҳар», «Хавфсиз хонадон», «Хавфсиз ҳовли» «Хавфсиз туризм» каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг инновацион ғояларини ўз ичига олган концепциялар ҳаётга татбиқ этиш, жиноятчиликка эмас, балки унинг сабабларига қарши курашиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ёритилиб, фаолиятига таъллуқли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Аҳмедов Фарҳод Сайдалиевич, Рахимов Шербек Камолович

231-235

2022-12-06

МАҲКУМЛАРНИНГ ПРОЦЕСУАЛ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИ

Мазкур мақолада маҳкумларнинг процесуал ҳуқуқларини таъминлаш, жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари доирасини кенгайтириш, ёпиқ турдаги муассасаларида сақланаётган шахсларнинг яқин қариндошлари билан телефон сўзлашувлари, учрашувлари ва жўнатма қабул қилишлари, жамоат таъсирини самарадорлигини  ошириш, яшаш шароитларини яхшилаш, жиноятчиликка эмас, балки унинг сабабларига қарши курашиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ёритилиб, фаолиятига таъллуқли тавсиялар ишлаб чиқилган.

Аҳмедов Фарҳод Сайдалиевич, Мелиқулов Нуржов Латифович

236-242

2022-12-06

ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШДА НАРСА ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ АЙРИМ ПРОЦЕССУАЛ ЖИҲАТЛАРИ

Мақолада муаллиф томонидан ишни судга юритишда нарса ва ҳужжатларни тақдим қилишнинг процессуал жиҳатдан қонунчиликдаги тартибга солинишига оид айрим масалалари кўриб чиқилган. Мақолада нарса ва ҳужжатларни тақдим қилиш тергов ҳаракатини қонунчиликда тартибга солинишидаги камчиликлар таҳлил этилган. Бу борада хорижий давлатлар қонунчилиги, олимлар ва мутахассисларнинг фикри ўрганилиб, нарса ва ҳужжатларни тақдим қилиш тергов ҳаракатини тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилган.

Сайфуллаев Ўлмасжон Шавкат ўғли

243-245

2022-12-06

PROTSESSUAL CHIQIMLARNING DEMOKRATIK JAMIYAT UCHUN AHAMIYATI VA ZARURURIYLIGI

Maqolada O`zbekiston Respubilikasi Jinoyat prosessual qonunchiligining prosessual chiqimlari yuzasidan fikr yurutilgan bo`lib, unda protsesseal chiqimlarning nima ekanligi, qanday turlarga bo`linishi takidlab o`tilgan. Maqolaning maqsadi pratsessual chiqimlarning jinoyat qonunchiligidagi o`rni nechog`liy ekanligi va uning zaruriyligini tushuntirishdan iborat.

Sayfullayev O’lmasjon Shavkat o’g’li, Tojiboev Bexzod Zafar o‘g‘li

246-249

2022-12-06

ЖИНОЯТ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛГАН МУЛКИЙ ЗИЁННИ ҚОПЛАШДА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАРНИНГ РОЛИ

Инсон ва фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, еркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш – демократик давлат қуриш ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо етиш йўлида илдам одимлаб бораётган мамлакатимиз олдида турган енг асосий вазифалардан бири.

Сайфуллаев Ўлмасжон Шавкат ўғли, Жалилова Озода

250-253

2022-12-06

ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНЧИЛИГИГА ДАЛИЛЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИДА ЭЛЕКТРОН МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Мақолада инновацион технологияларни кенг жорий этиш орқали электрон маълумотларни процессуал расмийлаштириш фаолиятини жорий этиш, далилларни расмийлаштиришга доир қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этиш, рақамли фотосурат, видео ва аудио ёзув кўринишидаги далилий аҳамиятга эга электрон маълумотларни тўплаш, уларни расмийлаштириш ҳамда мустаҳкамлашнинг процессуал тартиби билан боғлиқ айрим масалалар таҳлил қилинган.

Муминов Музаффар Эркинович

254-256

2022-12-06

ЧОРВА МОЛЛАРИНИ ЎҒИРЛАШ ЖИНОЯТИДА ЗАРАРНИНГ ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИ

Замонавий жамиятда инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг ҳуқуқий усуллари стандартлар ва умумий ҳаёт нормасидаги муаммоларнинг муҳим қисми ҳисобланади.

Джуманов Шухрат Тошматович, Жўрабеков Тоҳиржон Маъмуржон ўғли

257-260

2022-12-06

ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ ВА АЙБЛАНУВЧИНИ БЕПУЛ ЮРИДИК ЁРДАМ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ ЧИҚИМЛАРНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ

Мақолада Ўзбекистон Республикаси жиноят процессида гумон қилувчи ва айбланувчини бепул юридик ёрдам билан таъминлаш билан боғлиқ процессуал чиқимлар таҳлили амалга оширилган. Мақоланинг мақсади гумон қилувчи ва айбланувчини бепул юридик ёрдам билан таъминлашни янада такомиллаштириш, демократик тамойилларга мослаштиришга хисса қўшиш ҳисобланади.

Чутбаев Муҳаммадулло Рахматуллаевич

261-267

2022-12-06

НЕКОТОРЫЕ ОСОБЕННОСТИ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ОПЕРАТИВНО-РОЗЫСКНОЙ ИНФОРМАЦИИ НА СТАДИИ РАССЛЕДОВАНИЯ

Как нам известно, оперативно-розыскная деятельность существует уже в течении многих веков и носит в основном, тайный, замаскированный характер.

Хамдамов А.А.

268-271

2022-12-06

ШАХСИЙ МУЛК ХИМОЯСИ КОНСТИТУЦИОН НОРМА БИЛАН МУСТАҲКАМЛАНГАН!

Мақолада     мулк ҳуқуқи дахлсизлиги, уни ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилиш кафолатларнинг ҳуқуқий асослари ҳамда бу борадаги айрим муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан айрим тавсиялар мушоҳада қилинган.

Низамов Санжар Мелисович, Жўраев Фарходжон Махмуджон ўғли

272-274

2022-12-06