КАЛЬЦИЙ ХЛОРАТИНИ ОЛИШНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ УСУЛЛАРИ
Abstrak
“Навоийазот” АЖнинг каустик сода цехи 2003 йилда ишга туширилган бўлиб, йилига 26 минг тонна каустик сода ишлаб чиқариш қувватига эга. Ушбу жараёнда иккиламчи маҳсулотлар сифатида 23 минг тонна хлор ва 6,7 минг тонна натрий гипохлорити ҳосил бўлади. Бироқ, бу маҳсулотлар тўлиқ ишлатилмайди, бу эса корхонанинг иқтисодий самарадорлигига ва маҳсулот таннархига салбий таъсир кўрсатади. Ушбу маҳсулотларни қайта ишлаш орқали экология ифлосланишининг олдини олиш ва янги турдаги маҳсулотлар, хусусан, хлоратлар синтез қилиш имконияти мавжуд. Ушбу тадқиқот натрий гипохлорити, хлор ва натрий хлоридлари асосида хлоратларни синтез қилиш ва уларнинг ишлатиш самарадорлигини оширишга қаратилган.“Навоийазот” АЖ каустик сода цехи йилига 6,7 минг тонна натрий гипохлорити (NaClO) ишлаб чиқаради, лекин у тўлиқ ишлатилмайди. Уни қайта ишлаш орқали кальций хлорати (Ca(ClO₃)₂) олиш иқтисодий самарадорликни оширади ва экология ифлосланишини камайтиради.