ИСЛОМ ФАЛСАФАСИДА ФАЛСАФА ВА ДИН УЙҒУНЛИГИ МАСАЛАСИ

Mualliflar

  • Рамзиддин Исакджанов Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESCO кафедраси доценти Muallif

Abstrak

Жаҳонда диний таълимотларни нотўғри талқин этиш, айниқса ислом дини асосларини рационал тафаккур қилмаслик натижасида динийлик ва дунёвийлик, фалсафа ва динни ажратиш ҳолати ўрта асрларда ҳам, бугунги кунда ҳам кузатилмоқда. Шундай вазиятда ислом дини таълимотларини фалсафий талқин этиш, илоҳиёт мавзусини рационал йўл орқали тушунтириш мазкур масалаларни илмий асосда тушунишга ёрдам беради. Ўз даврида Абу Наср Фаробий “Дин ва фалсафа – ҳақиқатга олиб борувчи икки йўл” иборасидан келиб чиққан ҳолда диний ҳақиқатларни фалсафий қонунлар орқали тушунтириш кишиларда дин борасида мўътадиллик ёндашувини шакллантирган. Абу Али ибн Синонинг илоҳиёт мавзусидаги гносеологик тамойиллари, динни рационал тушунтириши мавжуд муаммога ечим топишда муҳим аҳамият касб этган. Шундан келиб чиқиб диний ҳақиқатларни мантиқий талқин қилиш, илоҳиёт мавзусини ёритишда рационал тамойиллардан фойдаланиш дин ва фалсафа масалаларни тўғри англашга ёрдам беради.

Nashr qilingan

2025-06-14

Iqtibos keltirish tartibi

ИСЛОМ ФАЛСАФАСИДА ФАЛСАФА ВА ДИН УЙҒУНЛИГИ МАСАЛАСИ. (2025). Yosh Olimlar, 3(22), 48-50. https://in-academy.uz/index.php/YO/article/view/29511