ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОНГА КИРИШ-ЧИҚИШИ ТАРТИБИ ВА УНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ВАКОЛАТЛИ СУБЪЕКТЛАР

Mualliflar

  • Фаррухбек Давронов Андижон вилояти ИИБ Миграция ва фуқаролик расийлаштириш бошқармаси бошлиғи Muallif

Abstrak

Ўзбекистон Республикаси мустақилликдан сўнг халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектига айланиши дунё ҳамжамиятидаги барча миллатлар ва халқлар билан тенг даражада ҳамкорлик ҳуқуқини вужудга келтирди. Ўзбекистон 1992 йилнинг 2 мартида халқаро ҳуқуқнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзолигига қабул қилинган. Республикамизни жаҳоннинг деярли барча малакатлари тан олган, 165 та мамлакат билан дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Бугунги кунда мазкур давлатлар билан сиёсий, иқтисодий, илмий, техникавий ва бошқа соҳаларда алоқалар ривожланмоқда. Бундай ижобий тенденция республикамизга чет эл фуқароларининг мунтазам келиб туришларига туртки бўлди. Ҳозирда мамлакатимизда турли бўғинларда бир қанча хорижий мамлакатлар ваколатхоналарининг, чет эл кампанияларининг фаолият юритаётганлиги чет эл фуқароларининг кўламини сезиларли даражада оширмоқда.

Iqtiboslar

Исроилова Д.К. Меҳнат миграциясини тартибга солишнинг ҳорижий амалиёти таҳлили / Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил 2-сон. Б.-163.

Ахмедов А. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланди. 2021 й. / https://uza.uz/uz/posts/chet-el-fuqarolari-va-fuqaroligi-bolmagan-shaxslarning-huquqiy-maqomi-belgilandi_287833

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги қонуни / Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2021 й., 03/21/692/0528-сон

Юворидаги манба.

Nashr qilingan

2025-10-14

Iqtibos keltirish tartibi

ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОНГА КИРИШ-ЧИҚИШИ ТАРТИБИ ВА УНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ВАКОЛАТЛИ СУБЪЕКТЛАР. (2025). Yosh Olimlar, 3(37), 41-42. https://in-academy.uz/index.php/YO/article/view/30063