АЁЛНИ ЎЗ ҲОМИЛАСИНИ СУНЪИЙ РАВИШДА ТУШИРИШГА МАЖБУРЛАШ ЖИНОЯТИНИ КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ЎХШАШ ЖИНОЯТЛАРДАН ФАРҚЛАШ МАСАЛАЛАРИ

Авторы

  • Шухратжон Хайдаров Тошкент давлат юридик университи Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси профессори, Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Автор

Ключевые слова:

жавобгарлик, жиноят, квалификация, қилмиш, ҳомила, аборт, шикаст, мажбурлаш, жавобгарлик, ҳомиладор, зўрлик, қўрқитиш.

Аннотация

Мазкур мақолада аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш жиноятини квалификация қилиш ва ўхшаш жиноятлардан фарқлаш масалалари баён қилинган. Жумладан, мақолада ЖК 115-моддасида шахс ҳомилани қонуний асосларда сунъий равишда туширишга мажбурлаши лозим бўлади, аксинча бўлса, яъни айбланувчи ҳомиладор аёлни жиноий равишда (тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолатда, даволаш муассасасидан ташқарида ёки сунъий равишда ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан) ҳомила туширишга мажбурласа, шахснинг ҳаракатлари иштирокчи сифатида қўшимча равишда ЖК 114-моддаси билан ҳам малакаланиши таҳлил қилиб берилган. Бундан ташқари, айбланувчи ҳомиладор аёлни сунъий равишда ҳомила туширишга мажбурлаш учун ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитса, унинг қилмиши Жиноят кодекси 112 ва 115-моддалари мажмуи билан, соғлиғига тан жароҳати етказса эса, тегишлича Жиноят кодекси 104, 105, 109 ёки 1261-моддалари билан малакаланиши, ёки ҳомиладор аёл танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни тарқатиш билан қўрқитса, қилмиш қўшимча равишда Жиноят кодекси 1413-моддаси билан ҳам квалификация қилиниши илмий асослаб берилган. Шунингдек мақолада, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш жиноятини квалификация қилиш ва ўхшаш жиноятлардан фарқлаш масалалари бўйича асосли хулосалар баён қилинган.

Библиографические ссылки

Кабулов Р., Якубов А.С., Илхамов А.Н. Жиноятларни квалификация қилиш. Услубий материал. – Тошкент: ЎзР ИИВ Академияси, 2001. – 24 б.; Кабулов Р. Понятие и значение состава преступления по уголовному праву Республики Узбекистан // Ҳуқуқ-Право-Law. – Тошкент, 2002. – № 5. – С. 25-26.; Иркаходжаев А.К., Холикулов У.Ш. Жиноятларни квалификация қилишнинг илмий асослари. Ўқув қўлланма. – Тошкент: ТДЮИ, 2007. – 59 б.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Жондор туман судида 2018 йил 14 декабрда кўриб чиқилган 1-2007-1801/96-сонли жиноят иши

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги ЎРҚ–561-сон “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2019 й., 03/19/561/3680-сон.

Опубликован

2024-10-30

Как цитировать

АЁЛНИ ЎЗ ҲОМИЛАСИНИ СУНЪИЙ РАВИШДА ТУШИРИШГА МАЖБУРЛАШ ЖИНОЯТИНИ КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ЎХШАШ ЖИНОЯТЛАРДАН ФАРҚЛАШ МАСАЛАЛАРИ. (2024). Социальные науки в современном мире, 3(11), 88-91. https://in-academy.uz/index.php/ZDIF/article/view/13859