ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШДА ШАХСНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ
Ключевые слова:
Конституция, концепция, қонун, халқаро ҳуқуқ, хорижий тажриба, адвокат, ҳимоячи, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари, одил судлов, кафолат, ҳимоя, жиноят процесси, жавобгарлик, жазо, суд, тергов, ислоҳот, адолат, инсон, инсонпарварлик, гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи, суриштирувчи, терговчи, прокурор.Аннотация
Долзарблиги: Янги Ўзбекистонда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда либераллаштириш, одил судловни амалга ошириш самарадорлиги ва сифатини ошириш, жиноят ишлари юритувининг процессуал асосларини кучайтириш, суд-тергов органлари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш каби муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мақолада жиноят-процессуал муносабатларда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш, халқаро ҳуқуқ ва хорижий амалиётда эътироф этилган жиноят-ҳуқуқий институтларнинг, жумладан шахснинг жиноий жавобгарлигини белгилашда инсонпарварлик тамойилларига риоя қилишга қаратилган қатор таклиф-тавсиялар илгари сурилган.