ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ КИБЕР ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЛИНМАЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ДОИР ИЛҒОР ХОРИЖ ТАЖРИБАСИНИНГ ИЛМИЙ ТАҲЛИЛИ
Main Article Content
Аннотация:
Ушбу мақола Ички ишлар вазирлигининг кибер жиноятларга қарши курашиш бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш масалаларига бағишланган бўлиб, унда Буюк Британия, АҚШ, Германия, Сингапур, Россия ва Хитой каби ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси таҳлил қилишга асосланади. Ушбу давлатларда киберхавфсизликни таъминлаш бўйича қонунчилик, технологик инфратузилма, кадрлар тайёрлаш ва халқаро ҳамкорлик механизмлари ўрганилиб, уларнинг ижобий жиҳатларини Ўзбекистон шароитига мослаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Мақолада сунъий интеллект ва блокчейн технологияларининг кибер таҳдидларга қарши курашишдаги аҳамияти, шунингдек, молиявий чекловлар, малакали кадрлар етишмаслиги ва қонунчилик тўсиқлари каби муаммолар кўриб чиқилади. Ўзбекистонда киберхавфсизликни кучайтириш учун миллий стратегия ишлаб чиқиш, махсус агентлик ташкил қилиш, хусусий сектор билан ҳамкорликни ривожлантириш ва халқаро ташкилотлар билан маълумот алмашинувини кенгайтириш каби таклифлар илгари сурилган.