ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ АСОСИДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ЎРТАСИДАГИ РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Main Article Content
Abstract:
Кейинги йилларда банк тизимида жадал давом эттирилаётган янги ислоҳотлар аввало соҳага замонавий бозор механизмларини кенг жорий этишда намоён бўляпти. Бу ўз навбатида узоқ йиллар давомида республикамиз йирик банклари капиталининг асосий қисми давлатга тегишли бўлиб келгани билан изоҳлаш мумкин. Ушбу ҳолат эса республикамиз банк тизимида соғлом рақобатга ҳамда хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир кўрсатиб келаётган эди. Бинобарин, олиб борилаётган янги ислоҳотларнинг кенг кўламида банклар фаолияти, айниқса, уларнинг инвестицион жараёнлардаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган муҳим институционал ўзгаришлар амалга оширилаётнини кузатиш мумкин. Ушбу ислоҳотлар орқали Марказий банк халқаро молия институтлари кўмагида банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқмоқда

