ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ЁШЛАРНИ ТАРБИЯЛАШДА ҒОЯВИЙ ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ПЕДАГОГИК ВА ПСИХОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ ЎРНИ

Main Article Content

Abstract:

Ҳар қандай давлат тараққиётини илм-фансиз тассаввур қилиб бўлмайди. Давлатнинг келгусидаги ривожланиш истиқболларин ва кўрсатгичларини илм-фанга қаратилган эътибор ва ёндашув даражасига қараб, белгилаш мумкин. Ўзбекистонда бу борада сўнги йилларда жамият фаровонлиги ва барқаролик йўлида энг муҳим тамойил сифатида илм-фан ривожига катта эътибор ва имкониятлар яратилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жойиз.


Жумладан, Мамлакатимизнинг илм-фан жабҳасида 100 дан ортиқ академик ва тармоқ илмий муассасалар фаолият юритмоқда. Шунингдек, бугунги кунда 65 та илмий-тадқиқот институти, 31 та илмий марказ (шундан 14 та ихтисослаштирилган илмий-амалий марказ) ва 8 та бошқа турдаги илмий ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида ҳам илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. Бу ўз навбатида юртимиз олимларининг халқаро илмий журналлардаги мақолалари сони ва салмоғи ортиб боришига сабаб бўлмоқда. Шу билан бир қаторда ёш олимларимиз ва тадқиқотчиларимиз халқаро анжуманлар ҳамда симпозиумларда фаол иштирок этиб, тажриба алмашиб келаётганлигини ҳамда халқаро грантларни ютиб олиб, илмий изланишларини давом эттириш имкониятларига эга бўлаётганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Article Details

How to Cite:

Хидиров , М. . (2025). ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ЁШЛАРНИ ТАРБИЯЛАШДА ҒОЯВИЙ ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ПЕДАГОГИК ВА ПСИХОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ ЎРНИ. Eurasian Journal of Academic Research, 4(12 Special Issue), 1204–1206. Retrieved from https://in-academy.uz/index.php/ejar/article/view/45879