Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук - это рецензируемый международный журнал с открытым доступом, в котором публикуются оригинальные исследования и обзорные статьи, относящиеся к различным областям теоретических и прикладных наук в странах Центральной Азии. Основная цель состоит в том, чтобы предложить интеллектуальную платформу для международных ученых, и она направлена на продвижение междисциплинарных исследований в прикладных науках. Все рукописи должны быть подготовлены на узбекском, английском или русском языках и пройти тщательную рецензию.
Опубликован: 2023-07-19
Статьи
ҚАСДДАН БАДАНГА ШИКАСТ ЕТКАЗИШ ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ
Мақолада қасддан баданга шикаст етказиш жиноятлари бўйича олимларнинг фикр мулоҳазалари, хорижий мамлакатлар қонунчилиги таҳлил қилинган.
2023-07-18
ТEЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МИЛЛИЙ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ
Мақолада тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг миллий норматив-ҳуқуқий асоси ўрганилиб, юридик даражасига кўра, Конституция, қонунлар ва қонуности ҳужжатларга бўлиниши таъкидлаган. Тезкор-қидирув фаолияти соҳасидаги инсон ҳуқуқ ва эркинликларига доир Конституция, қонунлар ва қонуности ҳужжатларнинг нормалари таҳлил қилиниб, тезкор-қидирув фаолияти соҳасидаги қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилган.
2023-07-18
ЯРАШУВ ИНСТИТУТИНИ ҚЎЛЛАШДА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ
Ушбу мақолада жиноят ишини юритишда ярашув институтини қўллашда етказилган зарарни аниқлаш, бартараф этишга оид айрим олимларнинг фикрлари таҳлил қилинган. Шу билан бирга, ярашув институтини қўллашда етказилган зарарни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тергов амалиётида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари ёритилган.
2023-07-18
ИЖТИМОИЙ ЖИҲАТДАН ХАВФЛИ АҲВОЛДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР СОДИР ЭТИШГА МОЙИЛ ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ТАСНИФИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Мазкур мақолада ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил вояга етмаган шахсларнинг таснифи ва ўзига хос хусусиятлари шунингдек қонунларда белгилаб қуйилган “ижтимоий жихатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаган” тушунчаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар берилганлиги, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлари буйича олимларнинг қарашлари кенг ва қамровли ёндашган холда ёритиб берилган.
2023-07-18
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ОРҚАЛИ ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШ ЖОЙЛАРИДА ХОДИМЛАРНИНГ ХИЗМАТ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятида олиб борилаётган ислоҳотлар, озодликдан маҳрум қилиш жойларининг ташкилий ва ҳуқуқий таъминлаш асосларини такомиллаштириш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, маҳкумлар ва фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли кафолатлаш ва хавфсизлигини таъминлаш борасида тизимда жорий қилинаётган янгиликлар, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ва мазкур тадбирларнинг самарадорлиги масалалари таҳлил қилинган.
2023-07-18
ГУВОҲНИНГ БИЛА ТУРИБ ЁЛҒОН КЎРСАТУВ БЕРИШИ САБАБЛАРИ
Мазкур мақолада гувоҳлар томонидан била туриб ёлғон кўрсатув беришнинг асосий сабаблари илмий манбаларга асосланган ҳолда таҳлил қилинган ва гуруҳга мансублигига қараб таснифланган. Гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув бериши сабабларини аниқлашнинг ушбу турдаги жиноятларни фош этиш ва тергов қилишдаги аҳамияти ҳақида фикр юритилган.
2023-07-18
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI JINOYAT-PROTSESSUAL QONUNINING VAZIFALARI
Ma’lumki O’zbekiston Respublikasi Jinoyat protsessual kodeksi 2-moddasida Jinoyat protsessual qonunchilikning vazifalari bayon etilgan bo’lib
2023-07-18
ТEЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ХАЛҚАРО-ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ
Мақолада тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг халқаро-ҳуқуқий асослари ўрганилиб, халқаро ҳужжатларни амал қилиш ҳудудининг чегараси ва соҳасига кўра уч гуруҳга бўлиниши таъкидлаган. Тезкор-қидирув фаолияти соҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларига доир юздан ортиқ халқаро ҳужжатлар таҳлил қилиниб, тезкор-қидирув фаолиятининг назарияси ва амалиётига асослантирилган тавсиялар ишлаб чиқилган.
2023-07-18
КИБЕРМАКОНДА ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ АХАМИЯТИ
Ушбу мақолада, кибермаконда ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш билан боғлиқ ижтимоий алоқаларнинг ривожланиши оқибатида, юзага келган, киберҳужумлар ва кибержиноятларни самарали профилактика қилиш йўллари ёритиб берилган.
2023-07-18
КИБЕРЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ МУХИМ ЖИХАТЛАРИ
Ушбу мақолада, ахборот - коммуникация технологияларини кенг қўллаш билан боғлиқ ижтимоий алоқаларнинг ривожланиши оқибатида, юзага келган, киберҳужумлар ва кибержиноятларни самарали профилактика қилишнинг мухим жихатлари ёритиб берилган.
2023-07-18
ҲОДИСА СОДИР БЎЛГАН ЖОЙНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
Мақолада ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда махсус техник воситалардан фойдаланиш заруррати, уларга қўйилган талаблар, шунингдек суд-тергов амалиётида уларни қўллаш давомида юзага келаётган айрим муаммоли вазиятлар чуқур таҳлил қилинган. Бундан ташқари ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда махсус техник воситаларини унумли қўлланилиши, ўз навбатида далил сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларнинг доирасини кенгайишига, суриштирув ва дастлабки терговнинг сифат даражасини кўтарилишига ва шу йўл билан жиноятларнинг фош этиш кўрсаткичларини янада оширилишига хизмат қилиши ёритиб берилган.
2023-07-18
HODISA SODIR BO‘LGAN JOYNI KO‘ZDAN KECHIRISH TAKTIKASINI TAKOMILLASHTIRISH
Mazkur maqolada asosiy va muhim tergov harakatlaridan biri bo‘lgan hodisa sodir bo‘lgan joyni ko‘zdan kechirishning o‘ziga xos xususiyatlari hamda o‘tkazish takikasi haqida so‘z yuritiladi. Shuningdek, hodisa sodir bo‘lgan joyni ko‘zdan kechirishda uchraydigan protsessual va taktik muammolar hamda ularga yechim bo‘la oladigan kerakli tavsiyalarni ham ko‘rish mumkin.
2023-07-18
ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ОРГАНЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛАРИНИ ЧЕГАРАЛАШ
Мақолада Украина Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонун нормаси билан Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида” қонунида назарда тутилган нормалар таҳлил қилиниб, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикаси “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунигаилмий асослантирилган таклифлар билдирилган.
2023-07-18
OZODLIKDAN MAHRUM QILISH JAZOSINING TURLARI
Ushbu maqolada jazo tushunchasi va maqsadlari, ozodlikdan mahrum qilish jazosi mazmuni, turlari, ushbu jazoni tayinlashda yuzaga kelayotgan muammolar va ularning yechimlari haqida so’z boradi.
2023-07-18
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЎРТАСИДА ПРОФИЛАКТИК ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Ушбу мақолада вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлари профилактикасини ташкил этишнинг назарий ва амалий жиҳатлари, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларининг ўзига хос жиҳатлари, вояга етмаганлар ўртасида профилактикани амалга оширувчи субъектларнинг фаолияти ва профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш, вояга етмаганнинг ҳуқуқбузарликка қарши барқарорлигини таъминлаш чоралари бериб ўтилган.
2023-07-18
НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ ДОСЛЕДСТВЕННОЙ ПРОВЕРКИ ПРОВОДИМОЙ СОТРУДНИКАМИ ОРГАНОВ ВНУТРЕННИХ ДЕЛ
В статье рассмотрена система процедур в ходе осуществления доследственной проверки органами внутренних дел в рамках стадии возбуждения уголовного дела, приведены нюансы в действующем законодательстве Республики Узбекистан относительно регулирования порядка рассмотрения обращений о совершенном преступлении, а также способы по их разрешению. Следовательно, был определен порядок возбуждения уголовного дела согласно результатам и доказательствам, полученные в ходе доследственной проверки, а также закономерности использования полученного в практической деятельности.
2023-07-19
АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҚОНУНЧИЛИКДАГИ АЙРИМ МУАММОЛАР
Ушбу мақолада жиноят содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи шахснинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, айбсизлик презумпциясининг аҳамиятли жиҳатлари, шунингдек қонунчиликдаги ва суд-тергов амалиётида уни қўллаш жараёнида келиб чиқаётган айрим муаммоли ҳолатлар ҳамда ушбу муаммоларнинг ечими сифатида асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилган.
2023-07-19
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДА МАҲКУМЛАРНИНГ САЙЛОВГА ОИД ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ
Мазкур мақолада жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларни сайловга оид ҳуқуқларини таъминлаш борасида қилинган ишлар сарҳисоби таҳлил этилган.
2023-07-19
ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА
Терроризм сўзининг генезисига эътибор берадиган бўлсак, мазкур ибора, лотинча «terror» сўзидан олинган бўлиб, «қўрқинч», «даҳшат» деган маънони билдиради[1]. Бу тушунчага умумий таъриф бериб, уни қўрқитиш сиёсати, ёки сиёсий аҳамиятга эга бўлган масалаларни зўравонлик йўли билан бартараф этиш каби маънода тушунишимиз ҳам мумкин.
2023-07-19
УГОЛОВНАЯ ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ПРЕСТУПЛЕНИЯ В СФЕРЕ ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ
В новом Узбекистане формирование национальной системы информатизации, массового внедрения и использования во всех сферах экономики и жизни общества современных информационных технологий, средств компьютерной техники и телекоммуникаций, наиболее полного удовлетворения растущих информационных потребностей граждан, создания благоприятных условий для вхождения в мировое информационное сообщество и расширения доступа к мировым информационным ресурсам являются приоритетными направлениями развития современного общества.
2023-07-19
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРГА НИСБАТАН ЖИНОИЙ ЗЎРАВОНЛИКЛАРНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ!
Мамлакатимизда вояга етмаганларга нисбатан жиноий зўравонликлар қилинишининг олдини олиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар, хусусан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, бу борада давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигини такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида нотинч оилалар фарзандлари, уюшмаган ёшлар, иш билан банд бўлмаган, “оммавий маданият” таъсирига тушиб қолган йигит-қизларнинг хатти-ҳаракатларини назоратга олишда уларнинг ота-оналари масъулиятини ошириш, кашандалик, алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш ва бошқа иллатлар профилактикаси[1] каби долзарб вазифалар назарда тутилган.
2023-07-19
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА БИЛАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Аксарият ривожланган мамлакатлар муаммони қатъий ҳуқуқий тартибга солиш йўли орқали ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда. Бир қатор Европа давлатларида миллий дастурлар парламентлар томонидан қабул қилинади ёки парламент маъқуллагандан сўнг дастур мамлакат президенти томонидан имзоланади. Аксарият мамлакатларда дастурлар ҳукумат қарори билан чиқарилади ёки тегишли вазирликлар томонидан тасдиқланади ва қонун чиқарувчи орган томонидан тасдиқланади.
2023-07-19
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШДА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА
Мақолада муаллиф томонидан бугунги кунда давлатимизнинг тадбиркорлик фаолиятига эътибори, тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлар ва қулай шарт- шароитлар, қонунчиликка киритилаётган тадбиркорларнинг кенгайтирилган ҳуқуқлари, президентимиз томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар батафсил ўрганилиб, бугунги ислоҳатларнинг натижаси ва статистик маълумотлар атрофлича таҳлил қилиниб, мазкур масалада назарий ҳамда амалий хулосалар ёритиб ўтилган.
2023-07-19
ТАДБИРКОРЛАР ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ИШОНЧИНИ ОҚЛАМОҚДА (ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ МАРҒИЛОН ШАҲРИ МИСОЛИДА)
Мақолада муаллиф томонидан профилактика инспекторларининг тадбиркор оилалар билан ишлаш фаолиятининг ўзига хос жиҳатлар, юзага келадиган муаммо ва камчиликлар, тадбиркорларнинг талаб ва таклифлари батафсил ўрганилиб, бугунги ислоҳотларнинг натижаси ва статистик маълумотлар атрофлича таҳлил қилиниб, мазкур масалада назарий ҳамда амалий хулосалар ёритиб ўтилган.
2023-07-19
ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАРАКАТИ ЁКИ УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ ЖИНОЯТИНИНГ САБАБЛАРИ ВА УНИ СОДИР ЭТИЛИШИГА ИМКОН БЕРГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАР (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)
Мазкур мақолада Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг сабаб ва шарт-шароитлари мавжуд миқдор ва сифат кўрсаткичлари асосида илмий таҳлил қилинган.
2023-07-19
МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА ҲУЖЖАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАКТИКАСИ
Мақола терговчининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги бўйича ҳужжатлар билан ишни қай тарзда ташкил этишга бағишланган бўлиб, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари бузилганда мазкур ҳужжатлардан тўғри фойдаланиш, жиноят процессида муҳим исботлаш воситаси ҳисобланади. Ишни самарали тергов қилиш учун ҳужжатлардан тўғри фойдаланишни таклиф этилади.
2023-07-19
ДИНИЙ ЭКСТРЕМИСТИК, СЕПАРАТИСТИК, ФУНДАМЕНТАЛИСТИК ЁКИ БОШҚА ТАҚИҚЛАНГАН ТАШКИЛОТЛАР ТУЗИШ, УЛАРГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ, УЛАРДА ИШТИРОК ЭТИШ ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИ, БУГУНГИ КУНДА УШБУ ЖИНОЯТНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА ВА СУД ЖАРАЁНИДА ЮЗАГА КЕЛАЁТГАН МУАММ
Ушбу мақола “Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш жинояти”ни тергов қилиш хусусиятлари, бугунги кунда ушбу жиноятни тергов қилишда ва суд жараёнида юзага келаётган муаммо ва камчиликлар, уларнинг ечимлари ҳақида.
2023-07-19
КИБЕР ЎҒРИЛИКЛАРНИНГ СОДИР ЭТИЛИШ САБАБЛАРИ ВА БУНГА ИМКОН БЕРГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ТАҲЛИЛИ, УЛАРНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ (ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)
Мазкур мақолада Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қайд этилган кибер ўғрилик жиноятлари, ушбу турдаги жиноятларини содир этилиш усуллари, сабаблари, бунга имкон бераётган шарт-шароитлар ва омиллар таҳлил қилиниб, кибер ўғриликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган илмий асосланган амалий-услубий тавсиялар берилган.
2023-07-19
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ ЮЗАСИДАН АЙРИМ ФИКР ВА ТУШУНЧАЛАР
Мазкур мақолада ҳуқуқий, ижтимоий ҳимоя ҳақидаги тушунчалар ёритилган. Шу билан бирга, ички ишлар органлари ходимларнинг ҳуқуқий, ижтимоий ҳимояси таҳлил қилинган. Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимояси тушунчасига таъриф берилган.
2023-07-19
ДАЛИЛЛАРНИ ТЎПЛАШ ИСБОТ ҚИЛИШНИНГ УМУМИЙ ШАРТИ СИФАТИДА
Ушбу мақолада исбот қилшида далил тўплаш тартиби Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал қонунчилиги бўйича таҳлил қилинган. Мавзуга доир қонун нормалари шарҳланган ва хорижий ҳамда миллий олимларнинг бу борадаги фикрлари ўрганилган. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексидаги далилларнинг турлари деб номланувчи 81-моддасининг биринчи қисмида айрим ҳуқуқий бўшлиқларнинг мавжудлиги кўрсатиб берилиб, уларни бартараф этишга хизмат қилувчи таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунингдек, муаллиф томонидан ўтказилган таҳлил ва тадқиқот натижалари асосида далил тушунчасига муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган.
2023-07-19
ЭКСТРЕМИЗМ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛИ
Ушбу мақолада экстремизм тушунчаси, олимларнинг ушбу атама юзасидан турли хил ёндошувлари ва экстремизмнинг маъноси давлатларнинг қонунчилигида турлича акс эттирилиши ва бунинг натижасида ҳуқуқни қўллаш амалиётида ноаниқликлар келиб чиқаётганлиги ёритилиб, олимларнинг қарашлари билан илмий мунозарага киришган ҳолда экстремизм тушунчасига илмий таъриф ишлаб чиқилди.
2023-07-19
ҲАЙДОВЧИ-ЙЎРИҚЧИЛАРНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТАЛАБЛАРИ
Мақолада ҳайдовчи-йўриқчиларнини ўқитишда таълим сифати, ўқитишда мутахассисга куйаладнган талаблар,автомактаблар тўгриснда фнкр юритилади.
2023-07-19
LEGAL REGULATION OF EXEMPTION FROM CRIMINAL LIABILITY
This article examines the emergence of exemption from criminal liability in the legal aspect, what is the expression of an action or omission regarded as a criminal act, which aspects are covered by the material basis of criminal liability, procedural mechanisms for the release of persons from criminal liability, legal regulation of circumstances excluding proceedings, refusal to initiate criminal proceedings, termination of criminal proceedings cases, etc. concepts have been researched in practice. The article also provides other types of exemption from criminal liability in developed foreign countries that are not provided for by our national legislation and analyzes their advantages.
2023-07-19
KIBERJINOYATCHILIK YUZAGA KELTIRAYOTGAN JIDDIY TAHDIDLAR VA ULARGA QARSHI KURASHISH YO‘LLARI
Maqolada kiberjinoyatchilikning xavfi, bugungi holati, sodir etilish usullari va xususiyatlari, shuningdek kiberjinoyatchilikning oldini olish borasida qilinishi kerak bo‘lgan ishlar hamda kibermakonda sodir etilayotgan o‘zgalar mulkini talon-toroj qilish holatlarining oldini olish va jabrlangan shaxslarga yetkazilayotgan zararni qoplash uchun samarali bo‘lgan choralar haqida so‘z yuritilgan.
2023-07-19
YUVENAL ADLIYA TIZIMIDA VOYAGA YЕTMAGANLAR JINOYATLARI HAQIDAGI ISHLARNI YURITISHGA OID O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING PROTSESSUAL QONUNCHILIGI TAHLILI
Maqolada bugungi kunda ayrim xorijiy davlatlar qonunchiligida mavjud bo’lgan yuvenal adliya tizimi, voyaga yеtmaganlar jinoyatlariga oid ishlarni yuritishning o‘ziga xos xususiyatlari va ushbu sohadagi muammo va kamchiliklar, olib borilishi lozim bo‘lgan tizimli va ischil ishlar, istiqboldagi vazifalarning mazmun mohiyati yoritilgan.
2023-07-19