Центральноазиатский журнал междисциплинарных исследований и исследований в области управления - это рецензируемый международный журнал с открытым доступом, в котором публикуются оригинальные исследования и обзорные статьи, относящиеся к различным областям. Основная цель состоит в том, чтобы предложить интеллектуальную платформу международным ученым, и она направлена на продвижение междисциплинарных исследований в прикладных науках. Все рукописи должны быть подготовлены на узбекском, казахском, таджикском, английском или русском языках и пройти тщательный процесс рецензирования.

Опубликован: 2024-06-08

AXBOROT TEXNOLOGIYALARIDAN FOYDALANIB SODIR ETILADIGAN O‘G‘IRLIK JINOYATINING TAVSIFI VA UNGA QARSHI KURASHISHNING AYRIM JIHATLARI (SAMARQAND VILOYATI MISOLIDA)

Maqolada axborot texnologiyalaridan foydalanib sodir etiladigan o‘g‘irlik jinoyatining huquqiy, kriminalistik va kriminologik tavsifi Samarqand viloyati tuman-shahar IIB tergov organlarida 2023 yilning yanvar-noyabr oylarida qo‘zg‘atilib, tergov qilingan jinoyat ishlari tahlili asosida bayon etilgan. Shuningdek, sodir etilgan ushbu turdagi jinoyatlarining maqsadi, sabablari, ularning sodir etilishiga imkon bergan shart-sharoitlar muayyan jinoyat ishlari doirasida o‘rganilib tahlil qilingan.

Rashidov Bexzod Nurboevich

4-17

2024-06-06

BIR GURUH SHAXSLAR TOMONIDAN AXBOROT TEXNOLOGIYALARDAN FOYDALANIB SODIR ETILGAN FIRIBGARLIK VA O‘G‘RILIK JINOYATLARINING SODIR ETISH USULLARI VA ULARNI TERGOV QILISHGA OID AYRIM MULOHAZALAR

mualliflar mazkur maqolada bir guruh shaxslar tomonidan axborot texnologiyalardan foydalanib sodir etilgan firibgarlik va o‘g‘rilik jinoyatlarini sodir etish usullari va ularning aniqlashda yuzaga kelayotgan muammolar, dalillarni to‘plash va tergov harakatlarini olib borishga oid ayrim fikr-mulohazalarni huquqshunos olimlarning fikrlari, maxsus adabiyotlarda keltirilgan tushunchalar asosida tahlil qilishga harakat qilgan

B.B.Murodov, Z.Q.Jabbarov

18-24

2024-06-06

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING YANGI TAHRIRDAGI KONSTITUTSIYASI – JINOYAT PROTSESSIDA SHAXS HUQUQ VA ERKINLIKLARINING GAROVI

Ushbu maqolada O‘zbekiston Respublikasining yangi tahrirdagi Konstitutsiyasiga jinoyat protsessida shaxs huquq va erkinliklarini ta’minlash bilan bog‘liq kiritilgan qoidalar, ularning jinoyat protsessida shaxs huquqlarini ta’minlashdagi ahamiyati va huquqiy tahlili bilan bog‘liq masalalar o’z aksini topgan.

Muminov Muzaffar Erkinovich, O‘rozmatova Elmira Farhod qizi

25-29

2024-06-06

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚАДАН ФОЙДАЛАНИШ ХАРАЖАТЛАРИ

Мақолада жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш учун сарфланадиган харажатларни ташкил этувчи сарфланмаларнинг турлари, ҳисоблаш ва қоплаш қоидалари муҳокама қилиниб, тегишли ташкилотлардан видеоконференцалоқадан фойдаланиш харажатлари бўйича олинган маълумотлар таҳлил қилинган.

Султонов Абдулла Азаматович

30-32

2024-06-06

JINOYAT PROTSESSIDA ADVOKATURA INSTITUTINING ROLI VA AHAMIYAT

Ushbu maqolada jinoyat protsessida shaxsning huquq va erkinliklarini ishonchili himoya qilishda advokatura institutining ahamiyati, uning huquqiy va protsessual asoslari, advokatlarning dalillar to‘plash va isbot qilishdagi ishtiroki hamda ushbu jarayonlarda vujudga kelgan muammolar holatlar tahlil qilinib, ularning yechimiga doir takliflar keltirilgan.

Muminov Muzaffar Erkinovich, Turaeva Charosxon Akmal qizi

33-37

2024-06-06

ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШДА ДАЛИЛ ТЎПЛАШ ТАРТИБИ ВА МЕХАЙНИЗМИ

Далил тўплаш жараёни жиноят-процессуал қонун нормалари билан тартибга солиниши билан бирга, унда иш юритиш шакллари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Терговга қадар текширув, суришти¬рув ва дастлабки тергов каби ушбу босқичларида далил тўплаш тартибига аниқлик киритиш зарурати мавжуд.

Турдиев Лазиз Зарифович

38-41

2024-06-06

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ БИР БЕЛГИСИ СИФАТИДА

Ушбу мақолада оиладаги зўравонлик билан содир этиладиган ҳуқуқбўзарликларнинг тушунчаси,уларнинг турлари, оиладаги зўравонлик натижасидан келиб чиқадиган оқибатлар ва уларнинг олдини жамоатчилик иштироки, оиладаги зўрлик ва унинг жабирланувчиларини ҳимояқилишдаги ҳуқуқий асослар аниқлаш, уларининг хусусиятлари ва асосий жихатлари ҳақида мақоламизда тўлиқроқ маълумот берилади.  

Cайфуллаев Ўлмасжон Шавкат ўғли, Солеҳжонов Абулқосим Жасур ўғли

42-45

2024-06-06

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ СОДИР ЭТИЛГАН ТЕРРОРЧИЛИК ҲАРАКАТЛАРИ УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК МАСАЛАСИ

Ушбу мақолада террорчилик ҳаракатини амалга ошириш ёки тайёрлаш мақсадида ахобот технологиялари орқали кибермакондаги маълумотларга киберҳужум қилишни ёҳуд кибермаконда террорчилик гояларни тарғиб қилиш учун жиноий жавобгарлик масаласи айрим хорий мамлакатлари ҳуқуқшуносларининг фикр-мулоҳазаларига таянган ҳолда таҳлил қилинган..

Муминов Музаффар Эркинович, Зокиров Абдуқодир Баходир ўғли

46-54

2024-06-06

ҲОДИСА СОДИР БЎЛГАН ЖОЙНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ ТЕРГОВ ҲАРАКТИНИ ЎТКАЗИШ ТАКТИКАСИНИНГ АҲАМИЯТИ

Мақолада ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг тактик усуллари ҳақидаги назарий жиҳатлар тадқиқ қилиниб, кўздан кечиришда тактик усулларни қўлланилишининг долзарблиги ёритилган. Тадқиқ этилаётган масаланинг долзарблиги шундан иборатки, терговчи томонидан жиноятнинг тури ва шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда тўғри танланган усул жиноятни тергов қилиш учун зарур бўлган маълумотларни тўплашда унинг имкониятларини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.

Жўраев Ф.М.

55-58

2024-06-06

ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ЭТИШГА МОЙИЛ БЎЛГАН ШАХСЛАР БИЛАН ЯККА ТАРТИБДА ИШЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Мазкур мақолада ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан ишлашининг ўзига хос бўлган хусусиятлари очиб берилганлиги, шунингдек ушбу тоифдаги шахслар билан ҳуқуқбузарликларнинг якаа тартибдаги профилактик чора-тадбирларни таъминлаш лозимлиги ҳамда мавзуни кенгроқ ёритиб беришда шу соҳада хизмат қилган олимларнинг тадқиқотлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таянган ҳолда кенг қамровли тарзда таҳлил қилинган..

Асланов Бобур Тухтаевич, Язнонов Мухаммад Сарвар ўғли

59-63

2024-06-06

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ СОДИР ЭТИЛАЁТГАН ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК МАСАЛАСИ

Ушбу мақолада фирибгарлик жиноятининг ҳуқуқий таснифи ҳамда ҳозирги “компьютер асри”да жадал куч билан ривожланиб бораётган ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган фирибгарлик жиноятлари учун жавобгарлик масалалари айрим хорижий давлатлар тажрибалари билан тақосланиб таҳлил қилинган

Пайзиев Дилшат Юлдашевич, Зокиров Абдуқодир Баходир ўғли

64-70

2024-06-06

КИБЕРМАКОНДА СОДИР ЭТИЛАЁТГАН ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИЛИШИ – ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ КАФОЛАТИ

Мақолада фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда кибермаконда содир этилаётган жиноятларга қарши курашишда ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари томонидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишнинг тартиби, амалиётда учраётган реал муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилган..

Бобомуродов Фарход Боймуротович

71-74

2024-06-06

КИБЕРТОВЛАМАЧИЛИК - АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЯНГИ ЖИНОЯТ СИФАТИДА

Ушбу мақолада, товламачилик жиноятининг ҳуқуқий таснифи ҳамда ахборот телекоммуникация ресурсларидан жиноий мақсадларда фойдаланишнинг кучайиши муносабати билан юзага келётган жиноий таҳдидлар айрим хорижий мамлакатлари ҳуқуқшуносларининг фикр-мулоҳазаларига таянган ҳолда таҳлил қилинган.

Салимов Шерзод Хусанович, Зокиров Абдуқодир Баходир ўғли

75-82

2024-06-06

ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ АСОСЛАРИ ВА ТИРТИБИГА ДОИР АЙРИМ ФИКР ВА МУЛОҲАЗАЛАР

Ушбу мақолада эҳтиёт чораларин қўллаш асослари ва поцессуал таритиби, эҳтиёт чорасини қўллаш учун қандай ўзига ҳос жиҳатлар мавжудлиги, суриштирувчи, терговчи томонидан эҳтиёт чораларини қўллаш учун нималар инобатга олиниши ва эҳтиёт чораларни бошқа процессуал мажбурлов чораларидан фарқли жиҳатлари ҳамда ҳуқуқшуносларининг фикр-мулоҳазаларига таянган ҳолда таҳлил қилинган.

Жўрабеков Тохиржон Маъмуржон ўғли

83-90

2024-06-06

ОИЛАДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ УСУЛЛАРИ.

Ушбу мақолада демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида жуда муҳим вазифаларни бажарувчи оиланинг аҳамияти, унда давлатимизнинг келажаги бўлган ёшларининг камол топичи, оилада содир этиладиган хуқуқбузарликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, унга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш, уларга қарши кураш усуллари ҳақида мақоламизда тўлиқроқ маълумот берилади.

Солеҳжoнов Абулқосим Жасур ўғли

91-94

2024-06-06

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ушбу мақолада ички ишлар органлари учун кадрларни танлаш ва тайёрлаш билан боғлиқ муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этишга улар билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларнинг тартибга солиш ҳақида фикр юритилиб, ушбу соҳани такомиллаштиришга доир таклифлар берилган.

Ахмедов Баходир Исмоилович

95-100

2024-06-06

“МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ”НИНГ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ЭТИШ ЭҲТИМОЛИ ПАСТ БЎЛГАН ШАХСЛАР ТОИФАЛАРИ БИЛАН ИШЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС БЎЛГАН ЖИҲАТЛАРИ.

Мазкур мақолада “маҳалла еттилиги”нинг ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан ишлашининг ўзига хос бўлган хусусиятлари очиб берилганлиги, шунингдек ушбу тоифдаги шахслар билан ишлашда “маҳалла еттилиги”даги ҳар бир иштирокчининг вазифалари ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишини олдини олишга оид профилактик чора-тадбирларни таъминлаш лозимлиги ҳамда мавзуни кенгроқ ёритиб беришда шу соҳада хизмат қилган олимларнинг тадқиқотлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таянган ҳолда кенг қамровли тарзда таҳлил қилинган.

Асланов Бобур Тухтаевич, Cайфуллаев Ўлмасжон Шавкат ўғли

101-106

2024-06-06

MEHNAT HUQUQIGA OID MUNOSABATLAR SHAKLLANISHINING O‘ZIGA XOS XUSUSIYATLDARI

Mehnat huquqi va shaxsiy faoliyat o'rtasidagi munosabatlar murakkab va ko'p qirrali. Ishchilar va ish beruvchilarning huquq va majburiyatlarini tartibga soluvchi me'yor va me'yorlarni o'z ichiga olgan mehnat qonunchiligi shaxsiy faoliyatga bir qancha yo'llar bilan deterministik ta'sir ko'rsatadi. Ushbu maqolada mehnat qonunchiligining shaxsiy faoliyatga ta'siri o'rganiladi, u ish joyida va undan tashqarida shaxslarning xatti-harakatlarini qanday shakllantirishini o'rganadi.

Odilov Nodirbek Odil o‘g‘li

107-112

2024-06-06

ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ МУНОСАБАБТЛАРДА ҲИМОЯЛАНИШ ИНСТИТУТИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ ТАРИХИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

Мақолада дунёда ва мамлакатмизда ҳимояланиш институтининг юзага келиш тарихи ва ривожланиши қадимги дунё тарихи, ўрта аср, янги давр ва энг янги даврларга бўлинган ҳолда тадқиқ этилган. Шунингдек, тарихда мавжуд бўлган ҳамда ҳозирги вақтда қўлланса, ўзининг ижобий натижасини берадиган тажрибалар ҳусусида фикр юритилган

Абдуқаххоров Сарварбек Абдусамат Ўғли

113-119

2024-06-06

КИБЕРЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ ТАРИХИ

Ушбу мақолада кибержиноятлар тарихи, ушбу соҳадаги миллий ва хорижий қонунчилик, шунингдек, статистик маълумотлар асосида кибержиноятларнинг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинган.

Д.О.Файзуллаев

120-125

2024-06-06

ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВДА ЖИНОЯТ ИШИНИ ТУГАТИШ АСОСЛАРИ ҲАҚИДА АЙРИМ ФИКР ВА МУЛОҲАЗАЛАР

Ушбу мақолада дастлабки тергов давомида жиноят ишини тугатиш асослари ва процессуал тартиби уни қўллаш учун нималари инобатга олиниши суриштирувчи терговчи томонидан жиноят ишини тугатиш учун нимлар исботлаш кераклиги ҳамда ҳуқуқшуносларининг фикр-мулоҳазаларига таянган ҳолда таҳлил қилинган.

Раджапова Лола Нуриддиновна, Жўрабеков Тохиржон Маъмуржон ўғли

126-132

2024-06-06

MEHNAT SHARTNOMASINI O‘ZGARTIRISHNI RASMIYLASHTIRISH TARTIBI

Maqolada mehnat munosabatlarida mehnat shartnomasini o‘zgartirish tushunchasi va uning shartlarini belgilash tartibi, mehnat shartnomasini o‘zgartirishni rasmiylashtirish tartibi, mehnat shartlari, boshqa ishga o‘tkazish ish joyini o‘zgartirishni rasmiylashtirishning o‘ziga xos hususiyatlariva mehnat shartnomasini rasmiylashtirishga oid xorijiy mamlaklatlar mehynat qonunchiligi tavsifi hamda huquqshunos olimlarning bu boradagi ilmiy qarashlari o‘z aksini topgan.

Yuldashev Iqboljon Raximovich

133-138

2024-06-06

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРДА ЖИНОЯТЧИЛИК ХУЛҚИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИДА МУҲИТ ВА ОИЛАВИЙ ТАРБИЯНИНГ ЎРНИ

Ушбу мақолада вояга етмаганларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-она ва уларни ўрнини босувчи шахслар, болалар ва ўсмир жиноятчилиги, унинг сабаблари ва олдини олиш борасидаги фикр-мулоҳазалар, Ўсмирлик ёши даврида юзага келаётган жиноятчилик ҳақида атрофлича маълумот берилган.

Исақулов Самариддин Қаршибой ўғли

139-144

2024-06-06

СЎРОҚ ҚИЛИШ ТЕРГОВ ҲAРAКAТИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ ДАЛИЛ ТЎПЛАШДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Сўроқ қилиш тергов ҳаракатни ўтказиш тартиби жиноят-процессуал қонун нормалари билан тартибга солиниши билан бирга, ушбу тергов ҳаракати далил тўплашда муҳим аҳамиятга эга. Сўроқ қилиш тергов ҳаракатини ўтказиш тартибининг ҳозирги ҳолати юзасидан айрим фикрларни асослантириш.

Турдиев Лазиз Зарифович

145-149

2024-06-06

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА МЕХАНИЗМЛАРИ

Мақолада мамлакатимизда ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва механизмлари ёритилган. Муаллиф ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилганлигини, айниқса, ички ишлар органларининг маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш учун ташкил этилган қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар қилинганлигини алоҳида эътибор қаратган..

Ф.Д. Парманов

150-157

2024-06-06

KIBERXAVFSIZLIKNING ICHKI ISHLAR ORGANLARI TIZIMIDAGI O‘RNI VA KIBERJINOYATLARNI OLDINI OLISHDAGI AHAMIYATI

Ushbu maqolada kiberxavfsizlikning Ichki ishlar organlari tizimidagi o’rnini va kiber jinoyatlarni oldini olishga qaratilgan ma’lumotlar berilgan. Kiberxavfsizlik internetga ulangan tizimlarni, jumladan qurilma, dasturiy ta’minot va ma’lumotlarni kiberhujumlardan himoya qilishni nazarda tutadi. Bunda, asosan, tahdidlarni va zaifliklarni kamaytirish, xalqaro hamkorlik va kompyuter tarmog’i operatsiyalari, axborotni ta’minlash va huquqni muhofaza qilish kabi harakatlarni qamrab olish uchun hamkorlik qiladigan odamlar, jarayonlar va texnologiyalar haqidagi ma’lumotlar yoritilgan.

Sayfullayev Oʻlmasjon Shavkat oʻgʻli, Mamatjonov Jahongir Tursunali o‘g‘li

158-165

2024-06-06

СЎРОҚ ҚИЛИШ ТЕРГОВ ҲАРАКАТИНИНГ МАЗМУНИГА ДОИР АЙРИМ ФИКР ВА МУЛОҲАЗАЛАР

Ушбу мақолада сўроқ қилишнинг мазмуни уни тергов ҳаркати сифатида ўрни  ва сўроқ қилиш тергов ҳаракатини бошқа тергов ҳаракатларидан фарқли жиҳатлари ҳамда ҳуқуқшуносларининг фикр-мулоҳазаларига таянган ҳолда таҳлил қилинган.

Абдреимов Азамат Азатович, Жўрабеков Тохиржон Маъмуржон ўғли

166-172

2024-06-06

ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШДА ДАЛИЛ ТЎПЛАШ ТАРТИБИ ВА МЕХАЙНИЗМИ

Далил тўплаш жараёни жиноят-процессуал қонун нормалари билан тартибга солиниши билан бирга, унда иш юритиш шакллари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Терговга қадар текширув, суришти¬рув ва дастлабки тергов каби ушбу босқичларида далил тўплаш тартибига аниқлик киритиш зарурати мавжуд.

Турдиев Лазиз Зарифович

173-176

2024-06-06

ПРОФЕССИОНАЛ ЖИНОЯТЧИЛАР ВА РЕЦИДИВИСТЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Ушбу мақолада жиноятчи шахсини психологик ўзига хослигини, уни психологиясини ўрганмасдан, уни ҳисобга олмасдан жиноятчиликнинг алоҳида турларининг, қолаверса муайян жиноятнинг олдини олишнинг илмий асосланган чора-тадбирларини ишлаб чиқиб ва асослаб бўлмаслиги. ҳақида атрофлича маълумот берилган.

Исақулов Самариддин Қаршибой ўғли

177-182

2024-06-06

ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ ЮРИТИШДА ЯРАШУВ ИНСТИТУТИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ИЖОБИЙ ЖИҲАТЛАРИ

ушбу мақолада ярашув институтини қўллашнинг жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги нуқтаи назардан ҳамда айрим тушунчалар илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шу билан бирга, муаллиф томонидан жиноятларни юритишда ярашув институтини қўллашнинг айрим фикр ва мулоҳазалар, ижобий жиҳатлари илгари сурилган. Ярашув институтини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Ахмедов Баходир Бахриддинович

183-187

2024-06-06

INSON HUQUQLARINI HIMOYA QILISH VA NODAVLAT TASHKILOTLAR ROLINI OSHIRISH MEXANIZMLARI.

Ushbu maqolada inson huquqlarini himoya qilish va nodavlat tashkilotlar rolini oshirish mexanizmi, O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasida inson huquqlarini himoya qilish shart sharoitlari, inson huquqlari va qadr qimmatining oliy ne’mat ekanligi, inson huquqlarini himoya qilishda mamlakatimizda nodavlat tashkilotlar bilan amalga oshirilgan islohotlar haqida batafsil bayon etilgan.

Kenjaev Jasur Omon o‘g‘li

188-192

2024-06-06

DAVLATIMIZNING MADANIYАT SOHASIDAGI SIYОSATINI RIVOJLANTIRISHDA ISHCHI ISHLAR ORGANLARI XODIMLARINING O‘RNI

Ushbu maqolada bugungi kunda mamlakatimizda ichki ishlar tizimini tubdan isloh etish va sohani yangi bosqichga olib chiqish, xodimlarining ma’naviy-ma’rifiy dunyoqarashini yuksaltirish, mana shunday murakkab va taxlikali vaziyatda ichki ishlar organlari xodimlarida bugungi zamon talablari asosida ma’naviy-ma’rifiy ishlarni yangi bosqichga ko‘tarish dolzarb vazifa hisoblanishi va bu sohada amalga oshirilgan islohotlar haqida batafsil bayon etilgan.

Ro‘ziуeva Gulsanam Sultonmurodovna

193-195

2024-06-06

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА НОДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ

Мазкур мақолада ахборот технологиялари соҳасида ички ишлар органларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатишдаги муаммо ва унинг ечимлари  ёритилган.

Kenjaev Jasur Omon o‘g‘li

196-200

2024-06-06

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ СОҲАВИЙ ХИЗМАТ СУБЪЕКТЛАРИ НАЗОРАТИ ОСТИДА БЎЛГАН ШАХСЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА УЛАРНИ ТУЗАЛИШ ЙЎЛИГА КИРИТИШ ЮЗАСИДАН ОЛИБ БОРГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Мазкур мақолада ички ишлар органлари профилактика инспектори ва пробация ходимларининг ҳисобида бўлган шахслар билан ишлаш ва уларни тузалиш йўлига киритиш юзасидан олиб борилган чора-тадбирлари, шунингдек ушбу мавзуни ёритишда шу соҳада хизмат қилган олимларнинг ёндошувлари асосида алоҳида тартибда тушунтириб берилган..

Хасанов Отабек Миршокирович

201-207

2024-06-06

KUCHLI RUHIY HAYAJONLANISH HOLATIDA QASDDAN BADANGA OGʻIR YOKI OʻRTACHA OGʻIR SHIKAST YETKAZISH JINOYATINING NAZARIY-HUQUQIY TAHLILI

Maqolada kuchli ruhiy hayajonlanish (affekt) holatida sodir etilgan qasddan badanga ogʼir yoki oʼrtacha ogʼir shikast yetkazish jinoyatini obʼektiv tomoni va kvalifikatsiya qilish muammolari yoritilgan.

Yesimbetova Barno Yesengeldievna

208-210

2024-06-06

ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ЭТИШ ЭҲТИМОЛИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА НИСБАТАН МАХСУС ПРОФИЛАКТИКА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Мазкур мақолада ички ишлар органлари тезкор-қидирув хизматларининг ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан ишлашининг ўзига хос бўлган хусусиятлари очиб берилганлиги, шунингдек ушбу тоифдаги шахслар билан ҳуқуқбузарликларнинг махсус турдаги профилактика чора-тадбирларини таъминлаш лозимлиги ҳамда мавзуни кенгроқ ёритиб беришда шу соҳада хизмат қилган олимларнинг тадқиқотлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таянган ҳолда кенг қамровли тарзда таҳлил қилинган

Асланов Бобур Тухтаевич

211-217

2024-06-06

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШДА МУОМАЛА МАДАНИЯТИНИНГ АҲАМИЯТИ

Мазкур мақолада профилактика инспекторларининг фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, камтар ва босиқ бўлиш, ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий аҳволи ва бошқа омиллардан қатъий назар, ҳеч бир шахс, гуруҳ ёки ташкилотнинг камситилиши ёки афзал кўрилишига йўл қўймаслик,  фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, асоссиз руҳий ва жисмоний таъсир ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслиги ёритиб берилган.

Аҳмедов Фарҳод Сайдалиевич

218-222

2024-06-06

ДРОПЫ КАК СВЯЗУЮЩЕЕ ЗВЕНО ОРГАНИЗОВАННОЙ ГРУППИРОВКИ И СРЕДСТВО ДЛЯ ОТМЫВАНИЯ ДЕНЕЖНЫХ СРЕДСТВ, ДОБЫТЫХ ПРИ СОВЕРШЕНИИ КИБЕРПРЕСТУПЛЕНИЙ

в статье рассматриваются современные способы, используемые для отмывания денежных средств, добытых преступным путем при совершении киберпреступлений, а также обосновывается необходимость внесения изменений в действующее уголовное и административное законодательство за передачу банковской карты или номеров SIM-карт третьим лицам как в отношении самих дропов. Так как именно данные инструменты играют ключевую роль для сокрытия следов преступления и отмывания денежных средств.

Сабырбаева Айнура Бахыт кызы

223-232

2024-06-06

ICHKI ISHLAR ORGANLARIDA EKSPERT-KRIMINALISTIKA XIZMATINING TUTGAN O’RNI VA AHAMIYATI

Ushbu maqolada hozirgi Ichki ishlar organlari ekspert-kriminalistika xizmatining bugungi kundagi faoliyati, bugungi kriminogen vaziyatida jinoyatlarni issiq izidan ochish borasidagi, o’rni va rolini ochib berishdan iborat.

Azamatov Bekzod Bahromovich

233-236

2024-06-06

МАҲАЛЛА ХУДУДЛАРИДА ҲУҚУҚБУЗУРЛИК СОДИР ЭТИШГА МОЙИЛ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Мазкур мақолада, маҳалла худудларида хуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар билан ишлаш, уларга нисбатан ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг барча турларини қўллашнинг ҳуқуқий асослари хамда шу соҳада фаолият олиб борган олимларнинг ёндошувларидан фойдаланган ҳолда ёритиб берилган

Хасанов Отабек Миршокирович, Язнонов Мухаммад Сарвар ўғли

237-241

2024-06-06

СЎРОҚ ҚИЛИШ ТЕРГОВ ҲAРAКAТИНИ ЎТКAЗИШНИНГ ПРОЦЕССУАЛ ТAРТИБИ ВА ТАКТИКАСИ

Мазкур мақолада сўроқ қилиш тергов ҳаракатининг ўтказиш тартиби ва тактикаси, тергов ҳаракатининг жиноят ишларини тергов қилишдаги аҳамияти сўроқ қилиш орқали иш учун аҳамиятга эга бўлган далилларни аниқлаш усуллари таҳлил қилинади.

Хомидов Вохиджон Адхамович

242-246

2024-06-06

ЗЎРЛИК ИШЛАТИБ СОДИР ЭТИЛАДИГАН ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ ОЛИБ ҚОЧИШ ЖИНОЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси 267-моддасида назарда тутилган зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятнинг квалификация қилиш қоидалари, шунингдек ЖК 267-моддасида кўрсатилган зўрликни дифференциациялаш юзасидан таклиф тавфсиялар берилган.

А.А.Адашбаев

247-252

2024-06-06

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОНГИ ВА ЖАМИЯТ ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШДАГИ РОЛИ ВА ЎРНИ

Мақолада дунёда юз бераётган хавф хатарлардан мамлакатимиз ва фуқароларнинг тинчлик ва хавфсизлигини таъминлаш жамиятнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, аҳолининг саводхонлигини оширишда ички ишлар органи ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларнинг қонун ҳужжатларини тўғри қўллай олиш амалиётини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш масаласи ҳусусида фикр юритилган

Убайдуллаев Шерзод Музаффарович

253-256

2024-06-06

TERRORIZM VA EKSTREMIZM BILAN BOG‘LIQ JINOYАTLARINING MADANIYATIMIZGA SALBIY TA’SIRLARI

Mazkur ilmiy maqola terrorizm va ekstremizm, odam savdosi va o‘g‘irlash, jinsiy va boshqa yo‘sinda majburlash uchun odamlarni yollash, pullarni kontrabanda qilish va jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni oshkoralashtirish (legallashtirish), hujjatlarni qalbakilashtirish, noyob buyumlar va san’at asarlarini kontrabanda qilish, transport vositalarining noqonuniy savdosiga qarshi kurashishda axborot va tajriba almashish, ushbu jinoyatlarning milliy xavfsizlik tizimimizdagi madaniyatimizga salbiy ta’sirlari, shuningdek, profilaktik tadbirlarni amalga oshirish maqsadida tegishli idoralar mas’ullarini jalb etish haqida ma’lumot beradi.

Ro‘ziуeva Gulsanam Sultonmurodovna

257-261

2024-06-06

ОИЛАДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ УСУЛЛАРИ

Ушбу мақолада демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида жуда муҳим вазифаларни бажарувчи оиланинг аҳамияти, унда давлатимизнинг келажаги бўлган ёшларининг камол топичи, оилада содир этиладиган хуқуқбузарликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, унга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш, уларга қарши кураш усуллари ҳақида мақоламизда тўлиқроқ маълумот берилади.

Ахмедов Баходир Бахриддинович, Солеҳжoнов Абулқосим Жасур ўғли

262-265

2024-06-06

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ, АЙБЛАНУВЧИ, СУДЛАНУВЧИ ВА БОШҚА ШАХСЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Мазкур мақолада одил судловни амалга оширишда ўз манфаатларини ҳимоя қиладиган шахслар, яъни гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳамда жиноят процесси иштирокчиси бўлмаган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлашнинг назарий ва амалий жиҳатлари, бу борадаги қонун нормаларини қўллашдаги айрим муаммолар, хавфсизлик чораларини қўллашга доир қонун нормаларини такомиллаштириш лозимлиги таҳлил қилинган.

Комилжонов Муҳаммадқодир Ҳикматулла ўғли

266-273

2024-06-06

ТУГАЛЛАНМАГАН МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ЮЗАСИДАН АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

мазкур мақолада тугалланмаган маъмурий ҳуқуқбузарлик, маъмурий ҳуқуқбузарликка суиқасд қилиш тушунчалари, ўзига хос жиҳатлари, жавобгарлик доираси илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Муаллиф бу борада айрим хорижий давлатлар тажрибасини мисол сифатида келтириб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда тамом бўлмаган маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиблари назарда тутилганлиги ва суд амалиётида ҳам мазкур ҳолатлар учраётганлигини таъкидлаб, мазкур институтни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурати мавжудлигини асослаб берган.

Камалова Дилдора Гайратовна

274-278

2024-06-06