ТЕРГОВЧИНИНГ ПРОЦЕССУАЛ МУСТАҚИЛЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Main Article Content

Аннотация:





Мазкур илмий мақолада Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида олиб борилган ислоҳотлар жиноят-процессуал фаолият нуқтаи назаридан комплекс таҳлил қилинган. Ҳокимиятлар бўлиниши принципининг Конституциявий асосда ҳаётга татбиқ этилиши, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлаш механизмларининг шаклланиши жиноят ишлари бўйича одил судлов тизимида айблов, ҳимоя ва суд функцияларининг ўзаро боғлиқлиги орқали очиб берилган. Суд ҳокимияти ва адвокатура институтида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар мисолида жиноят процессида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган демократик ўзгаришлар илмий жиҳатдан асосланган.


Шу билан бирга, мақолада жиноят ишлари бўйича айблов функциясини амалга оширадиган органлар — суриштирув ва дастлабки тергов идораларида тизимли муаммолар сақланиб қолаётгани танқидий таҳлил қилинади. Муаллиф ушбу соҳада ислоҳотлар асосан ташкилий-идоравий характерда бўлиб, терговчининг процессуал мустақиллигини таъминлашга қаратилган чуқур институционал ўзгаришлар етарли даражада амалга оширилмаганини асослайди. Тергов фаолиятида ҳисоботбозлик босими, молиявий манфаатлар билан боғлиқ билвосита кўрсатмалар, рақамлаштиришнинг етарли ҳуқуқий асослар билан таъминланмагани ҳамда замонавий технологияларнинг жорий этилмагани тергов самарадорлигини пасайтираётган асосий омиллар сифатида кўрсатилган. Мақолада суд амалиётида тергов органлари фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар хусусий ажримлар статистикаси орқали очиб берилган, шунингдек, реабилитация асосларида тугатилиши лозим бўлган жиноят ишлари судларга юборилиши инсон ҳуқуқларига жиддий хавф туғдириши илмий асосланган. Муаллиф терговчиларнинг процессуал мустақиллигини таъминлаш учун жиноят ишларини тўлиқ рақамлаштириш, электрон жиноят ишини юритиш институтини жорий этиш, ҳисобот ва рейтинг тизимини қайта кўриб чиқиш, замонавий рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш зарурлигини илмий таклиф сифатида илгари суради. Ушбу таклифлар жиноят процессида адолат, шаффофлик ва инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлашга хизмат қилади





Article Details

Как цитировать:

Элмурзаев , Б. . (2025). ТЕРГОВЧИНИНГ ПРОЦЕССУАЛ МУСТАҚИЛЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ. Журнал академических исследований нового Узбекистана, 2(12, 2-qism), 270–275. извлечено от https://in-academy.uz/index.php/yoitj/article/view/70888

Библиографические ссылки:

Тадқиқот иши бўйича ўтказилган интервью ва сўровномалар натижалари бўйича тўпланган маълумотлар асосида тайёрланди. Интервью ва сўровнмаларда иштирок этган респондентларнинг шахси сир сақланиши кафолатланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025-yil 28-oktabr № 07-13/25-42577-сонли хати асосидаги маълумотномаси

Шоназаров Жасур Жаҳонгирович. Оқлов ҳукми суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясидир. // Тергов амалиёти – 2/2020 9-сони

Ўзбекистон Республикаси Олий суди фаолияти якунлари бўйича маълумотномалари https://stat.sud.uz/criminal

Тадқиқот давомида ўрганилган тергов идораларининг 2022-2024 йиллардаги ягона “1-Я” шакли бўйича маълумотлар.