"Yangi O'zbekiston ilmiy tadqiqotlar jurnali" - это рецензируемый международный журнал с открытым доступом, в котором публикуются оригинальные исследования и обзорные статьи, относящиеся к различным областям. Основная цель состоит в том, чтобы предложить интеллектуальную платформу для международных ученых, и она направлена на продвижение междисциплинарных исследований в прикладных науках. Все рукописи должны быть подготовлены на узбекском, английском или русском языках и пройти тщательную рецензию.
Опубликован: 2024-11-23
Статьи
XORIJIY MAMLAKATLAR QONUNCHILIGIDA ELEKTRON MA’LUMOTLARDAN JINOYAT ISHI DOIRASIDA DALIL SIFATIDA FOYDALANISHNING O‘ZIGA XOS XUSUSIYATLARI
Ushbu maqolada raqamli texnologiyalarni keng joriy etish orqali elektron ma’lumotlarni protsessual rasmiylashtirish faoliyatini joriy etish, dalillarni rasmiylashtirishga doir qonunchilikdagi bo‘shliqlarni bartaraf etish hamda elektron ma’lumotlardan jinoyat protsessida dalil sifatida foydalanish masalalari ayrim xorijiy mamlakatlar tajribalari bilan taqqoslanib tahlil qilingan.
2024-11-14
O‘ZBEKISTONDA “HABEAS CORPUS” INSTITUTINI KENGAYTIRISH SUD-HUQUQ ISLOHOTLARINING ALOHIDA YO‘NALISHI SIFATIDA
Ushbu maqolada “habeas corpus” institutining O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligidagi rivojlanish bosqichlari hamda uni kengaytirishga oid olimlarning fikr-mulohazalari, sud-tergov amaliyotiga doir statistik ma’lumotlar tahlil qilinib, asoslantirilgan taklif va tavsiyalar ilgari surilgan.
2024-11-14
СУД ЭКСПЕРТИЗА ХУЛОСАЛАРИ ВА УЛАРНИ БАҲОЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАБИАТИ
Мақолада эксперт хулосасини илмий асосланганлиги ва экспертиза ўтказиш учун белгиланган барча процессуал қоидаларга риоя этилганлиги нуқтаи назаридан баҳолаш масалалари ўрганилган. Ўрганиш натижаларига ҳамда криминалист-олимларнинг ушбу масала бўйича назарий қарашларининг таҳлилларига асосланиб, экспертиза хулосасини баҳолаш жараёнида ҳар доим текширилиши лозим бўлган ҳолатлар, эксперт хулосасининг ҳар бир таркибий қисмини баҳолаш босқичлари ва бу босқичларда алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ёритилган. Экспертиза натижалари ва эксперт хулосасини расмийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф берилган.
2024-11-14
СПЕЦИФИЧЕСКИЕ ТЕРМИНЫ «СЛЕНГ», ИСПОЛЬЗУЕМЫЕ КИБЕРПРЕСТУПНИКАМИ, А ТАКЖЕ НЕКОТОРЫЕ ИХ ВИДЫ
В статье рассмотрены некоторые специфические термины «сленг», используемые киберпреступниками, а также изучены некоторые виды киберпреступников в зависимости от выполняемых ими функциональных обязанностей при совершении киберпреступлений и их роль при отмывании доходов, добытых преступным путем.
2024-11-14
НЕКОТОРЫЕ АСПЕКТЫ ПРОЦЕССУАЛЬНОГО ОФОРМЛЕНИЯ ДОКАЗАТЕЛЬСТВ ПРИ ОСМОТРЕ МЕСТА ПРОИСШЕСТВИЯ НА СТАДИИ ДОСЛЕДСТВЕННОЙ ПРОВЕРКИ
В статье подробно анализируются процессуальные действия, выполняемые при проверке заявлений и сообщений о преступлении, в частности, соблюдение правил допустимости доказательств при проведении осмотра места происшествия. В связи с этим было изучено законодательство зарубежных стран, мнение ученых и специалистов, высказаны предложения по введению упрощенного порядка оформления результатов осмотра места происшествия.
2024-11-14
TERGOVGA QADAR TEKSHIRUVDA NARSA VA HUJJATLARNI TAQDIM ETISHNING O‘ZIGA XOS XUSUSIYATLARI
Ushbu maqolada tergovga qadar tekshiruv bosqichida narsa va hujjatlarni taqdim etishning tartibiga oid qoidalar haqida fikr-mulohazalar yuritiladi hamda takomillashtirishga doir taklif va tavsiyalar beriladi.
2024-11-14
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ДАЛИЛ ТЎПЛАШ ТУШУНЧАСИ ВА ЎЗИГА ҲОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Мақолада жиноят процессида далилларни тўплаш тушунчаси илмий ва қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шу билан бирга, далилларни тўплаш институтини такомиллаштиришга оид тавсиялар илгари сурилган.
2024-11-14
SHAXSDAGI G‘AYRIIJTIMOIY XULQ-ATVORNI ANIQLASH VA UNING PROFILAKTIKASINI TASHKIL ETISH
Ushbu maqola orqali bugungu kunda sodir etilayotgan huquqbuzarliklarga imkon berayotgan shaxdagi g’ayriijtimiy xulq-atvor va uni ko’rinishlari haqida batafsil yoritilinib o’tiladi. Bundan tashqari shaxsdagi xulq- atvorni aniqlashda qo’llaniladigan psixalogik bilimlar va ularni tasnifi ko’rsatilinib o’tilgan.
2024-11-14
ПРОКУРОР-КРИМИНАЛИСТНИНГ ДАЛИЛЛАРНИ ТЎПЛАШДАГИ РОЛИНИ ОШИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Мазкур мақолада далилларни тўплашда прокурор-криминалистнинг жиноят-процессуал ва криминалистик фаолиятига оид назарий ва норматив-ҳуқуқий таклиф ва тавсиялар илгари сурилган. Шунингдек, прокурор-криминалист, криминалист тушунчаларининг моҳияти, прокурор-криминалистлар институтининг ташкилий ҳуқуқий асослари таҳлили, уларнинг жиноятларни тергов қилиш, фош этиш, терговга амалий ёрдам беришга оид бўлган процессуал ва криминиалист вазифа ва функциялари очиб берилган.
2024-11-14
“KVADROBERLAR” JAMIYAT UCHUN QANCHALIK XAVFLI
Ushbu maqolada kvadrobika tushunchasi va uning shakllanishi o‘rganildi. Shuningdek, kvadrobikaning psixologok sabablari va unga qiziqishning oqibatlari tahlil qilindi. Jamiyat uchun xavflilik jihatlari yuzasidan ayrim fikrlar o‘rganildi.
2024-11-14
ICHKI ISHLAR ORGANLARI AYOL XODIMALARINING IJTIMOIY HIMOYASIGA OID AYRIM FIKRLAR
Ushbu maqolada ichki ishlar organlari xodimlari ijtimoiy himoyasiga oid huquqiy asoslar tahlil qilingan. Ichki ishlar organlarida xizmat olib borayotgan ayol xodimalarning ijtimoiy himoyaga oid huquqlari hamda ayrim muammo va kamchiliklari yoritilgan. Shuningdek, ichki ishlar organlarida xizmat olib borayotgan ayol xodimalarning ijtimoiy himoyaga oid huquqlarini kengaytirish yuzasidan taklif va tavsiyalar keltirilgan.
2024-11-14
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ДАЛИЛ ТУШУНЧАСИ, ТАҲЛИЛИ ВА ТАРТИБИ
Мақолада жиноят процессида далил тушунчаси илмий ва қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шу билан бирга, далилларни тўплаш институтини такомиллаштиришга оид тавсиялар илгари сурилган.
2024-11-14
ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ДОИР ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАР
ушбу мақолада фирибгарлик жиноятларининг содир этилиш хусусиятлари, усуллари ҳамда уларни аниқлаш ва олдини олишга доир олимларнинг қарашлари ҳамда суд-тергов амалиётидаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этишга оид фикр-мулоҳазалар юритилган.
2024-11-14
ВИРТУАЛ МАКОНДА СОДИР ЭТИЛАЁТГАН ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА ҲОДИСА СОДИР БЎЛГАН ЖОЙНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
фирибгарлик жиноятлари бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тартиби ва тактикасига оид илмий-амалий масалалар муҳокама қилинган. Муаллиф томонидан киберфирибгарлик жиноятларида ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида жиноятчиларнинг электрон майдонда ўзлари ҳақида маълумотларни аниқлаш, ананавий излар ҳамда рақамли далилларни аниқлаш ва қайд этиш муаммолари, шунингдек кўздан кечириш объекти бўлган компьютер қурилмасини текширишнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган.
2024-11-14
ТЕРГОВ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ ОЛИШИ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШГА ОИД ФИКР - МУЛОҲАЗАЛАР
Ушбу мақолада тергов соҳасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида тутган ўрни, тергов соҳасида малакали кадрларга бўлган зарурат ва малакали кадрларнинг соҳада тутган ўрни, амалий иш фаолиятида терговчиларнинг малакасини ошириш зарурияти ва малака ошириш жараёнларини сифатли ташкил этиш ҳамда терговчининг малакасини оширишда замонавий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, ушбу масалада мавжуд айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар.
2024-11-14
ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШДА ЭКСПЕРИМЕНТ ТЕРГОВ ҲАРАКАТИНИ ДАЛИЛЛАРНИ ТЕКШИРИШИШДАГИ ЎРНИ
Ишни судга қадар юритишда эксперимент тергов ҳаракатини далилларни текширишишдаги ўрни илмий ва қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган.Шу билан бирга, эксперимент тергов ҳаракати такомиллаштиришга оид тавсиялар илгари сурилган.
2024-11-14
ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШ БОСҚИЧИДА ДАЛИЛЛАРНИ ТЎПЛАШ ВА ТЕКШИРИШДА ТЕХНИК ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ушбу мақолада жиноят процессининг ишни судга қадар юритиш босқичида далларни тўплаш ва текширишда техник воситалардан фойдаланишга оид олимларнинг фикр-мулоҳазалари ва улардан бугунги кун суд-тергов амалиётида фойдаланиш билан боғлиқ вужудга келаётган муаммолар ҳамда уларни бартараф этишга оид таклифлар илгари сурилган.
2024-11-14
HUQUQBUZARLIK SODIR ETISHGA MOYIL SHAXSLARGA NISBATAN “PROFILAKTIK KUZATUV”NI OLIB BORISH VA UNI AMALGA OSHIRISH CHORA-TADBIRLARI
Mazkur maqola huquqbuzarliklar profilaktikasini ta’sirchan ta’minlash va bu borada huquqbuzarlik sodir etishga moyil shaxslarning kelgusida jinoyat sodir etish ehtimoli holatini oldini olish uchun ularni profilaktik kuzatuvga olish lozimligi, shuningdek shu yo‘nalishda tadqiqot olib borgan olimlarning ilmiy yondoshuvlari va anketa so‘rovnomalari orqali yoritib berilgan.
2024-11-14
ТАНИБ ОЛИШ УЧУН КЎРСАТИШ ТЕРГОВ ҲАРАКАТИГА ДОИР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР ТАҲЛИЛИ
Мазкур мақолада таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари ва шу билан бир қаторда ривожланган мамлакатларнинг жиноят-процессуал қонунчилигидаги ушбу тергов ҳаракатини тартибга солувчи нормалар, шунингдек, таниб олиш учун кўрсатишнинг объект ва субъектларига доир хорижий тажрибалар атрофлича ўрганилиб таҳлил қилинган бўлиб келгусида уларни Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал қонунчилигига тадбиқ этиш масалалари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
2024-11-14
ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШДА КЎРСАТУВЛАРНИ ҲОДИСА СОДИР БЎЛГАН ЖОЙДА ТЕКШИРИШ ТЕРГОВ ҲАРАКАТИНИГ ДАЛИЛЛАРНИ ТЕКШИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ
Ишни судга қадар юритишда кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тергов ҳаракатини далил текширишдаги аҳамияти илмий ва қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган.
2024-11-14
МУАЙЯН ЯШАШ ЖОЙИГА ЭГА БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ ТУШУНЧАСИ ВА УЛАР БИЛАН ИШЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Мазкур мақолада муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар тоифалари ва улар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари норматив-ҳуқуқий хужжатлар тартибда ёритилиб берилган бўлиб, шу соҳада фаолият юритган олимларнинг ёндошувлари, шунингдек социологик сўровномалар таҳлили асосида тушунтириб ўтилган.
2024-11-14
EKSPERTIZA O‘TKAZISHNING ZARURIYATI VA DALIL SIFATIDAGI AHAMIYATI
Mamlakatimizda adolat va qonun ustuvorligi tamoyillarini taraqqiyotning eng asosiy va zarur shartiga aylantirish, yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasi dasturiga yettita ustuvor yo‘nalishlardan biri sifatida kiritilganligi, so‘nggi yillarda mamlakatimizda inson huquq va erkinliklarini lozim darajada himoya qilinishini ta’minlashga jiddiy e’tibor qaratilayotganligining yorqin dalilidir. Jazo muqarrarligi, aybi bo‘lmagan shaxsning javobgarlikka tortilmasligi, jinoyatlar sodir etilishining oldini olish va inson huquqlarini jinoiy tajovuzlardan himoya qilish lozim daraja ta’minlangan davlatda adolat va qonun ustuvorligi ta’minlanadi.
2024-11-14
БОСҚИНЧИЛИК ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ БЎЙИЧА АЙРИМ ФИКР МУЛОҲАЗАЛАР
Мазкур мақолада босқинчилик жиноятлари бўйича тергов ҳаракатларини ўтказишнинг долзарблиги, бу соҳада кечиктириб бўлмас тергов ҳаракатларини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари, бу борада, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатини аҳамияти, бугунги кунда ушбу соҳада амалиётда учраётган муаммолар, жиноятларни фош қилинмасдан қолишлиги сабаблари таҳлили, ушбу турдаги жиноятларни тергов қилишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш зарурати, босқинчилик жиноятини тергов қилишда ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш амалиётини такомиллаштириш юзасидан илмий амалий таклиф ва мулоҳазалар ёритилган.
2024-11-14
TERGOV ORGANLARINING TARIXAN VA BUGUNGI KUNDAGI RIVOJLANISHI
Ushbu maqolada ichki ishlar organlari tergov tizimining vujudga kelishi, tergov tizimining tarixan qanday shakllanganligi, turli davrlarda tergov faoliyati bilan shug‘ullanish kimlarga yuklatilganligi, shu davrlarda tergov sohasi qanday qonuniy asosga tayanib ish yuritganligi, tergov ishlarini bilan shug‘ullanganlarning huquqiy maqomi qanday bo‘lganligi, tarixan tergov qilishda sohaviy yo‘nalishlarning ajratilishi qanday bo‘lganligi va shu masalaga oid muammo, kamchiliklarni bartaraf etish bo‘yicha bir qator taklif va tavsiyalar ishlab chiqilgan.
2024-11-14
ДЕСТРУКТИВ ҒОЯЛАР ТУШУНЧАСИ ҲАМДА УШБУ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИГА ТУШГАН ШАХСЛАРНИНГ ТАСНИФЛАНИШИ
Мақолада деструктив ғоя тушунчаси, келиб чиқиш омиллари ўрганилди. Деструктив ғоялар таъсирига тушиб қолган шахсларнинг таснифланиши, келиб чиқиш сабаблари кўриб чиқилган. Шунингдек, бузғунчи ғояларга қарши профилактик чоралар нафақат мамлакат ичкарисида, балки ташқарисида ҳам фаол амалга оширилаётганлиги таҳлил қилинган.
2024-11-14
SHAXSDAGI G‘AYRIIJTIMOIY XULQ-ATVORNI SHAKLLANTIRISHGA SABAB BO‘LUVCHI OMMAVIY MADANIYAT ILLATLARI
Ushbu maqolada zamonaviy xulq-atvor ko‘rinishlari, shaxsdagi xulq-atvorni o‘zgarishiga sabab bo‘layotgan ommaviy madaniyatning ko‘rinishlari yoritilgan. Shuningdek, chetdan kirib kelayotgan yot g‘oyalar va illatlarning bizning davlatimizga ham bevosita ta’siri hamda shaxsdagi g‘ayriijtimoiy xulq-atvorni shakllanishi tahlil qilingan.
2024-11-14
HUQUQBUZARLIKLAR PROFILAKTIKASIGA DOIR CHORA-TADBIRLARNI TA’MINLASH VA HUQUQBUZARLIK SODIR ETISHGA MOYIL SHAXSLAR BILAN ISHLASHDA XORIJIY TAJRIBALARNI TAHLIL QILISH
Bugungi kunda xorijlik mutaxassislarning yondashuvlarida, profilaktik faoliyatda, qachonki ishlar tizimli asosda tashkil etilsa shu bilan birga, aholining ijtimoiy sharoiti yaxshilanib, bir vaqtning o‘zida jinoyatchilikka qarshi kurashning huquqiy tartibi takomillashtirilsagina[1] aniq natijalarga erishish mumkinligini ma’lum qilishgan.
2024-11-14