ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИДА ИДОРАЛАРАРО ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ МОДЕЛЛАР: ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛ ВА МИЛЛИЙ АМАЛИЁТГА ИМПЛЕМЕНТАЦИЯ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Main Article Content
Abstract:
Мақолада йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда идоралараро ҳамкорлик соҳасидаги хорижий тажриба қиёсий-ҳуқуқий ва институционал ёндашувлар асосида таҳлил қилинади. Тадқиқотда турли мамлакатлар амалиётида қўлланилаётган мувофиқлаштириш моделлари, ваколатларни тақсимлаш механизмлари, маълумотлар интеграцияси, рискка асосланган бошқарув, самарадорликни баҳолаш (KPI, аудит) ҳамда “Vision Zero” каби натижага йўналтирилган сиёсаларнинг амалий аҳамияти очиб берилади. Шу билан бирга, хорижий инструментларни миллий шарт-шароитга кўчиришда учрайдиган ҳуқуқий ва ташкилий чекловлар — норматив мослик, институционал тайёргарлик, ресурс таъминоти, ахборот хавфсизлиги ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш каби омиллар баҳоланади. Муаллиф миллий амалиётни такомиллаштириш учун “ягона бошқарув контури”ни шакллантириш, регламентларни аниқлаш, идоралараро маълумот алмашинувини стандартлаштириш ва профилактика маданиятини кучайтиришга қаратилган имплементация йўналишларини асослайди. Мақола хулосалари қонунчиликни такомиллаштириш ва амалиётда мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш учун илмий-амалий асос вазифасини бажаради.
