Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук - это рецензируемый международный журнал с открытым доступом, в котором публикуются оригинальные исследования и обзорные статьи, относящиеся к различным областям теоретических и прикладных наук в странах Центральной Азии. Основная цель состоит в том, чтобы предложить интеллектуальную платформу для международных ученых, и она направлена ​​на продвижение междисциплинарных исследований в прикладных науках. Все рукописи должны быть подготовлены на узбекском, английском или русском языках и пройти тщательную рецензию.

Опубликован: 2023-12-07

СОҒЛИҚҚА ҚАРШИ ҚАРАТИЛГАН ЖИНООЯТЛАРНИНГ ТУРИ СИФАТИДА ҚАСДДАН БАДАНГА ОҒИР ШИКАСТ ЕТКАЗИШ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ БЕЛГИЛАРИ

Мазкур мақолада соғлиққа қарши қаратилган жинооятларнинг тури сифатида қасддан баданга оғир шикаст етказиш тушунчаси ва унинг белгиларига доир масалалар таҳлил этилган. Шунингдек мақолада бу борадаги олимларнинг фикир ва мулоҳазалари ўрганилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилган.

Тўйчиев Акмал Акбарович

7-13

2023-12-09

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ МАХСУС ПРОФИЛАКТИКАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ (СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)

Мақолада Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси фаолиятини Сурхондарё вилояти мисолида ташкил этиш хусусида фикр юритилиб, мазкур фаолиятни янада самарали ташкил қилишга оид таклиф ҳамда тавсиялар билдирилган.

Турсунов Икромжон Нормуродович

14-20

2023-12-11

КИБЕРЖИНОЯТ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС БЕЛГИЛАРИ

Кибержиноят тушунчаси ва унинг ўзига хос белгиларига доир масалалар таҳлил этилган. Бундан ташқари, мақолада муаллиф кибержиноятда компьютер ёки маълумотларнинг ўзи жиноятнинг мақсади ёки объекти ёки бирон бир ҳуқуқбузарликни содир этишда ишлатиладиган восита ҳисобланиши, ушбу жиноят учун зарур маълумотларни тақдим этиши ҳамда бундай жиноятларнинг барчаси “Кибержиноят” атамасининг кенг таърифига кириши борасида ҳам ўз фикирларини баён этади. Шунингдек, муаллиф мақолада “кибержиноят” тушунчасига муаллифлик таърифини беради.

Пулатов Фахриёр Батираливич

21-27

2023-12-11

ИНСОН КАПИТАЛИ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚИЁТИНИНГ КАФОЛАТИ

Мазкур мақолада Янги Ўзбекистон, янгича дунёқараш ва ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқиб мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ва сиёсий ўзгаришларда инсон капиталининг мазмун-моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилинган. 2022–2026  йиллар учун мўлжаллаб ишлаб чиқилган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва унда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, инсоннинг билим ва кўникмалари ҳамда салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятлари кўрсатиб ўтилган.

Атаханов Рафикжон Сотволдиевич

28-32

2023-12-11

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ МАСАЛАЛАРИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

Мазкур мақола орқали ҳозирги вақтда жаҳонда кенг муҳокама қилинаётган долзарб масалалардан бири бўлган хотин-қизлар гендер тенглиги муаммоси тавсиф ва таҳлил қилинган. Хусусан, бу соҳада Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўз юритилиб, унда гендер тенглик масаласини давлат сиёсати миқёсида ҳал этиш вазифалари, жамиятда аёлларнинг ўрни, мавқеи, уларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, ҳар қандай тазйиқлардан, камситилишлардан муҳофаза қилиш муҳим вазифа сифатида қаралган.

Атаханов Рафикжон Сотволдиевич

33-38

2023-12-11

RECOMMENDATIONS FOR REGULATION OF ONLINE ADVERTISING IN UZBEKISTAN

The digital advertising market has seen exponential growth, traditional advertising laws may not adequately address the unique in digital, making specific regulations for online advertising crucial. The author did an analysis of legislation in the Republic of Uzbekistan to develop recommendations from the experience of the EU, USA, and China’s regulations. Suggested changes will offer better protection to consumers, ensuring transparency, safety, and trust in the digital marketplace.

Zilola Abdukaxxarova

39-44

2023-12-12

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЕЗКОР БЎЛИНМАЛАРИНИНГ БОШҚА СОҲАВИЙ ХИЗМАТЛАР ҲАМКОРЛИКДА БОСҚИНЧИЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Мақолада ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг бошқа соҳавий хизматлар ҳамкорликда босқинчилик жиноятларини олдини олиш фаолиятини ташкил этиш хусусида фикр юритилиб, мазкур фаолиятни янада самарали ташкил қилишга оид таклиф ҳамда тавсиялар билдирилган.

Рустам Рашидходжаев

45-50

2023-12-12

DAVLAT-XUSUSIY SHERIKLIK TUSHUNCHASI VA UNING O‘ZIGA XOS XUSUSIYATLARI

Ommaviy ahamiyatga ega bo'lgan muammolarni hal qilish, shuningdek, jamiyat manfaatlariga erishish davlatlar oldida turgan asosiy vazifalardir. Ayni paytda, har bir davlatda bunday muammolarni hal qilish uchun zarur bo'lgan yetarli resurslar (materiallar, xodimlar va boshqalar) mavjud emas. Bu, ayniqsa, davlatlarning byudjet taqchilligi davrida va beqaror iqtisodiy vaziyat sharoitida dolzarb ahamiyat kasb etadi. Yuqorida keltirilgan omillar jamiyat manfaatlariga erishishga qaratilgan vazifalarni hal qilishni tadbirkorlik sub'ektlariga topshirish zarurligini ko‘rsatadi. Davlatning bunday sub'ektlar bilan o'zaro aloqasi odatda davlat-xususiy sherikligi deb ataladi.

Аminov Mirobbos Аskar oʼgʼli

51-61

2023-12-13

DON URUG‘CHILIGIDA XARAJATLAR TARKIBI, HISOB VA KALKULYATSIYA OB’EKTLARINING XUSUSIYATLARI

Ushbu maqolada don urug‘chiligida  xarajatlar tarkibi, hisob va kalkulyatsiya ob’ektlarining xususiyatlari keltirilgan.

Bozorboyeva Zarnigor Gulmirza qizi

62-66

2023-12-13

УСЛОВИЯ ФОРМИРОВАНИЯ ВЗАИМНОГО СОТРУДНИЧЕСТВА МЕЖДУ СТРАНАМИ ЦЕНТРАЛЬНОАЗИАТСКОГО РЕГИОНА В РАМКАХ ФОРМАТА «ЦЕНТРАЛЬНАЯ АЗИЯ И КИТАЙСКАЯ НАРОДНАЯ РЕСПУБЛИКА»

В данной статье анализируются вопросы, связанные с формированием взаимного сотрудничества стран Центральноазиатского региона в рамках формата «Центральная Азия и Китайская Народная Республика».

Умаров Рустам Зульфукарович

67-72

2023-12-15

COMPLETE ACTIVITY ANALYSIS IN THE DEVELOPMENT OF THE DEVELOPMENT ASSET THEORY

It is devoted to problems describing the aspects related to the comparative analysis of fixed asset analysis, the method of forming fixed asset, the full use of fixed asset in the business unit and the management of the asset, and the management models of fixed assets. As a result of the type of economic change that is growing in the country, significant changes are occurring, and in turn, the globalization of  Uzbekistan is increasing its impact on the economy. As a result, the influence of the joint venture capital and other economic joint ventures on capital value and working capital is changing.

Ulugbek Nurmanov

73-77

2023-12-16

BOLA HUQUQ VA MANFAATLARINI XALQARO HUQUQIY HIMOYA QILISH INSTITUTI VA MANBAALARI: XALQARO STANDARTLAR VA MEXANIZMLAR

Ushbu maqolada bolalarning huquq va manfaatlarini global miqyosda himoya qilish va rag'batlantirishga qaratilgan institut va xalqaro huquqiy himoyaning turli manbaalari o’rganiladi.  Maqolada xalqaro standartlar va mexanizmlarni o‘rganish orqali bolalar farovonligi, huquqlari va jamiyat hayotidagi faol ishtirokini ta’minlashga qaratilgan qonunchilik asoslari, tamoyillari va vositalari chuqur tahlil etilgan. 

Abdusalomova Durdona

78-83

2023-12-16

OLIY TA'LIM MUASSASALARINI MOLIYALASHTIRISH MEXANIZMLARINI TAKOMILLASHTIRISH

Oliy o'quv yurtlari o'z faoliyatini moliyalashtirishda turli qiyinchiliklarga duch kelishmoqda. Ushbu muammolarni hal qilish va ularning o'sishini ta'minlash uchun moliyalashtirish mexanizmlarini takomillashtirish juda muhimdir. Ushbu maqola oliy o'quv yurtlarini moliyalashtirishning turli jihatlarini o'rganadi va takomillashtirishning turli strategiyalarini taklif qiladi.

Murtozayev Sanjar O'tkir o'g'li

84-88

2023-12-18

AYRIM XORIJIY DAVLATLARDA KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH VA UNDA “KOMPLAENS-NAZORAT” TIZIMINING O‘RNI

Korrupsiyaga qarshi kurashishga oid normalar asosida “komplaensnazorat” tizimining huquqiy asoslari shakllanib, bugungi kunda boshqa normativ aktlar qabulining davom ettirilishida dasturil amal sifatida xizmat qilmoqda. Ayrim rivojlangan davlatlar korrupsiyaga qarshi kurashishga yuz yillar oldin bel bog‘lagan edi.

Raximjonova Nargizaxon Raximjonovna

89-95

2023-12-18

БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ АУДИТИДА ИМПОРТ ТОВАРЛАР БОЖХОНА ҚИЙМАТИНИ ЎРГАНИШ АЛОҲИДА МЕЗОН СИФАТИДА

Ушбу мақолада божхона тўловлари ставкалари ва уларни қўлланилиши таҳлили, товарнинг турли босқичлардаги қиймати, божхона қийматини аниқлаш усуллари, божхона қийматини аниқлаш усулларининг қиёсий таҳлили, олиб келинадиган товарнинг божхона қийматининг харажатлари қай тартибда ҳисобланиши, БЮД расмийлаштирилаётганда аниқланган ва божхона органи томонидан қабул қилинган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усули ва божхона қиймати суммасининг ҳисоб-китоби ҳақида кенг ёритилган.

Садуллаев Сардорбек Фозил ўғли, Маккамов Зокиржон Хусанбоевич

96-105

2023-12-19

ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ВОПРОСЫ И ФАКТОРЫ ФОРМИРОВАНИЯ ХЛОПКОВО-ТЕКСТИЛЬНОГО КЛАСТЕРА

В данной статье представлено значение инфраструктурных объектов в формировании хлопково-текстильных кластеров, виды инфраструктуры в кластерах, а также способствующие и препятствующие факторы, влияющие на формирование хлопково-текстильных кластеров.

Курбаниязов Амангелди Ерниязович

106-111

2023-12-19

КОНСТИТУЦИЯ - ОИЛАНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТИ

Ушбу мақолада оилани давлат томонидан муҳофаза қилинишига оид конституцияда белгиланган кафолатлар, 2017-2022 йилларда амалга оширилган ижтимоий ислоҳотлар, оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, оила  институтини янада ривожлантириш, оилаларни янада қўллаб-қувватлаш учун ижтимоий хизматлар кўламининг кенгайгани, оилаларга нафақаларни тайинлаш соҳасида қатор имтиёзлар жорий қилинганлиги масалалари ёритиб берилган.

М.А.Усманов

112-115

2023-12-19

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Мақолада Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари хусусида фикр юритилиб, мазкур фаолиятни янада самарали ташкил қилишга оид таклиф ҳамда тавсиялар билдирилган.

Ахмедов Ислом Бахтиёрович

116-123

2023-12-20

КОРРУПЦИЯГА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Мақолада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ички ишлар органларининг вазифалари хусусида фикр юритилиб, мазкур ҳамкорликни янада самарали ташкил қилишга оид таклиф ҳамда тавсиялар билдирилган.

Азизов Хусниддин Гелдиёрович

124-129

2023-12-20

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИДА ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Мақолада, вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишда таълим тизими ва муассасаларининг ўрни, улар томонидан амалга оширилиши белгиланган асосий вазифалар ҳамда унинг профилактика жараёнидаги самарадорлигига оид масалалари ёритилган.

Таштемиров Анвар Алиқулович , Курчибоев Жасурбек Тўлқинжон ўғли

130-135

2023-12-20

БИР НЕЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС БЕЛГИЛАРИ

Мазкур мақолада бир неча жиноят содир этиш тушунчаси ва унинг ўзига хос белгиларига доир масалалар таҳлил этилган. Шунингдек, мақолада муаллиф Жиноят ҳуқуқидаги “бир қанча жиноятлар” ва “бир неча жиноятлар” тушунчаларига ҳам тўхталиб, амалдаги Жиноят кодексида ушбу тушунчаларнинг аниқ бевосита таърифлари келтирилмаган ва ушбу тушунчалар бир хил маънодек, кўринса-да, улар мустақил тушунчалар эакнлиги борасида таъкидлаб, ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтган.

Шарипова Наргиза Жураевна

136-142

2023-12-21

MASOFAVIY TA’LIM JARAYONINI SAMARALI TASHKIL ETISHDA SUN’IY INTELLEKT TEXNOLOGIYALARIDAN FOYDALANISH

Ushbu maqola sun’iy intellekt (SI) texnologiyalarining masofaviy o‘quv jarayonini optimallashtirish va tashkil etishdagi transformativ ta’sirini o‘rganadi. Masofaviy ta’lim platformalarida foydalanuvchilarni identifikatsiya qilishda SI algortmidan foydalanish orqali ta’lim samaradorligini oshirish ketma-ketligi keltirilgan. Ushbu tajribalarga tayangan holda, maqola ta’limda SIni qo‘llash bilan bog‘liq ilg‘or tajribalar va mumkin bo‘lgan muammolar haqida tushuncha berishga qaratilgan.

Abbos Aliqulov Baxtiyor o‘g‘li

143-147

2023-12-22

ÓZBEKSTAN RESPUBLIKASI SHAŃARAQ HUQIQI NIZAMSHILIǴINDA ALIMENT MINNETLEMELERI

Bul maqalada ata-analardıń óziniń erjetpegen perzentlerine, sonday-aq erjetken biraq miynetke uqıpsız perzentlerine, sonıń menen birge erjetken perzentlerdiń ata-anasına aliment tólew tártibi haqqında sóz etiledi. Sonday-aq, olardıń bir-birine támiynat beriwi hám ǵamxorlıq qılıwınıń Konstituciyalıq tiykarları, aliment minnetlemeleriniń Shańaraq huqıqı tárepinen tártipke salınıwı haqqında jazılǵan.

Tulepova Zulfiya Urazbaevna

148-151

2023-12-22

ПОНЯТИЕ, КЛАССИФИКАЦИЯ, ЗНАЧЕНИЕ ЭЛЕКТРОННЫХ ДОКАЗАТЕЛЬСТВ В УГОЛОВНОМ ПРОЦЕССЕ И ОСОБЕННОСТИ ИХ ОСМОТРА

В статье исследуются вопросы определения понятия электронных доказательств, их классификации и видов. Рассматривается вопрос тактики осмотра электронных доказательств, а также проблемы, возникающие при производстве следственного действия осмотр.

Аллашова Шийринай Турсынбаевна

152-158

2023-12-22

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИГА ДОИР ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАР

Ушбу мақолада тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларни ҳуқуқий мақоми, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси, профилактика инспекторларининг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш фаолиятининг ҳуқуқий асослари, ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш ҳамда ушбу турдаги ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган маъмурий жавобгарлик масалари ёритилган.

Утепов Дилмурод Шералиевич

159-163

2023-12-23

ЖИНОЯТ ҚОНУНЧИЛИГИДА ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛИ

Мазкур мақолада Жиноят қонунчилигида жамоат хавфсизлиги тушунчаси ва унинг назарий таҳлили баён этилган. Шунингдек, мақолада “Жамоат хавфсизлиги” тушунчасини таҳлил қилиш билан боғлиқ бугунги кундаги илмий қарашлар, бу борадаги олимларнинг фикрлари таҳлил этилиб, муаллифнинг тавсиялари берилган.

Сиддиқжонов Мухторжон Алишер ўғли

164-170

2023-12-26

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЖАЗОНИ ЕНГИЛРОҒИ БИЛАН АЛМАШТИРИШ ИНСТИТУТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ушбу мақолада вояга етмаган шахсларга нисбатан жазони енгилроғи билан алмаштириш институтини қўллаш, ушбу институтни қўллашда вужудга келаётган муаммолар ва хорижий мамлакатлар тажрибаси, вояга етган шахсларга умумий асосларда жазони енгилроғи билан алмаштиришни қўллашдан ўзаро фарқли ва ўхшаш жиҳатларини ўрганиш асосида мазкур институтни такомиллаштириш масалалари ёритилган ва қонунчиликка таклифлар ўз ифодасини топган.

Зиёда Тўрабаева

171-175

2023-12-26

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ УСУЛЛАРИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Ушбу мақолада давлат бошқаруви усулларининг бугунги кундаги ҳолати юзасидан ҳуқуқшунос олимлар фикрлари мулоҳаза қилиниб, муаллиф томонидан таклифлар ишлаб чиқилган.

Ахмедов Анвар Тоирович

176-180

2023-12-26

ТИЖOРAТ БAНКЛAРИ ВАЛЮТА OПЕРAЦИЯЛAРИГA ТAЪСИР ҚИЛУВЧИ OМИЛЛAРНИНГ ЭКOНOМЕТРИК ТAҲЛИЛИ

Мақолада Ўзбекистон тижорат банклари валюта операциялари моҳияти ва таснифланиши, валюта операцияларини таҳлил қилиш масалалари, муддатли валюта операциялар эконометрик таҳлили ҳақида сўз боради.

Болтаев Тўлқин

181-188

2023-12-26

ЖАМОАТ ЖОЙИДА ЮРИШ-ТУРИШ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШНИНГ – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ИМИДЖИГА ТАЪСИРИ

Мазкур мақолада жамоат жойларида фуқароларнинг юриш-туриш қоидаларини такомиллаштириш зарурати миллий ва ҳорижий тажриба асосида ўрганилди. Шунингдек, жамоат жойларида жамоат тартибига риоя этиш, бу орқали аҳолининг миллий қадриятларимиз ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этишларини таъминлаш, мамлакатимиз имиджини янада яхшилаш, бу борадаги айрим назарий ва амалий муаммоли масала ёритилган бўлиб, шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Саидов Жасурбек Сатимбаевич

189-194

2023-12-27

АТРОФ-МУҲИТ ТУШУНЧАСИНИНГ НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИГА ДОИР ИЛМИЙ ЁНДОШУВЛАР

Мазкур мақолада атроф-муҳит тушунчасининг назарий жиҳатларига доир илмий ёндошувлар таҳлил этилган. Шунингдек, мақолада фуқароларнинг қулай атроф табиий муҳитда яшаш ҳуқуқи табиий ҳуқуқ сифатида ҳар бир индивиднинг ўз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий, шахсий ва бошқа ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини атроф табиий муҳитнинг оптимал, яъни энг оқилона шарт-шароитларида амалга оширишга, давлатдан, барча юридик ва жисмоний шахслардан атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича конституциявий мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш билан боғлиқ мунозарали масалалар ўрганилган.

Шерматов Элёр Хусанович

195-201

2023-12-27

VОYАGА YETMАGАNLАR JINОIY JАVОBGАRLIGINING ОʻZIGА XОS XUSUSIYАTLАRI

Vоyаgа yеtmаgаnlаr tоmоnidаn sоdir etilаdigаn jinоyаtlаrning yuridik tаhlili vа uni sоdir etgаnlik uchun jаvоbgаrlik hаqidа, shuningdek, vоyаgа yеtmаgаnlаrni kаmоl tоpishi, huquqbuzаrliklаrdаn xоli vоyаgа yеtishi hаmdа ulаr tоmоnidаn jinоyаt sоdir etilgаn tаqdirdа qаndаy jаvоbgаrlik belgilаnishi bоrаsidа fikr-mulоhаzаlаr yоritilgаn.

Xudоyоrоv Umidjоn Dаgаrоvich

202-206

2023-12-28

КОМПЬЮТЕР ФИРИБГАРЛИГИ ТУШУНЧАСИГА ДОИР ИЛМИЙ ЁНДОШУВЛАР

Мазкур мақолада компьютер фирибгарлиги тушунчасига доир илмий ёндошувлар борасидаги масалалар таҳлил этилган. Бундан ташқари, мақолада компьютер воситасидан фойдаланиб фирибгарлик содир этишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳам ёритиб берилган бўлиб, бу борадаги олимларнинг фикирлари ўрганилган.

Утаев Хусниддин Хуррамович

207-211

2023-12-28

ОДИЛ СУДЛОВ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ МЕЗОНИ

Ушбу мақолада мамлакатимизда амалга оширилаётган  демокаратик ҳамда суд-ҳуқуқ сохасидаги ислоҳатларинг инсон, жамият, давлат хайотида тутган ўрни, суд тизимида тафтиш инстанциясининг жорий этилиши ва бу ўзгаришларнинг одил судловни амалга оширишда тутган ўрни ҳақида, шунингдек  тафтиш институтининг тарихи ҳамда чет давлатлар қонунчилигидаги тажрибалари атрофлича таҳлил қилинган.

Азбергенова Мунира Чаржаувна

212-215

2023-12-28

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА РАҒБАТЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ. (ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ МИСОЛИДА)

Мақолада давлат бошқарувида рағбатлантириш усулларини қўллашнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, шунингдек ички ишлар органлари бошқарувида рағбатлантириш усулини қўллашда ҳуқуқшунос олимлар ҳамда амалиётчилар фикрлари ўрганилиб, муаллиф томонидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Ахмедов Анвар Тоирович

216-220

2023-12-28

МУЛКНИ ҚАСДДАН НОБУД ҚИЛИШ ЁКИ УНГА ЗАРАР ЕТКАЗИШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Мақолада мулкни қасддан нобуд қилиш жиноят атрофлича таҳлил этилиб, жиноят таркиби элементлари таҳлил этилган. Таҳлиллар натижасида жиноятни квалификация қилишда, уни ўхшаш таркибли жиноятлардан фарқлашда муаммолар етарлича эканлигини аниқланган. Шунингдек, моддада ўзганинг мол-мулкини қасддан йўқ қилиш ёки шикастлашнинг айрим турлари учун жавобгарлик дифференциация қилиниши лозимлиги юзасидан таклифлар асослантирилган.

Раҳматов Бобурбек Тўрақул ўғли

221-224

2023-12-28

ИЧКИ ИШЛAP OPГAНЛAPИ XOДИМЛAPИНИ ИЖТИМOИЙ ҲИМOЯЛAШНИНГ РЕТРОСПЕКТИВ ТАҲЛИЛИ

Мазкур мақолада ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимоясининг ривожланиш тарихи ёритилган. Шу билан бирга, ички ишлар органлари ходимларнинг ижтимоий ҳимоясининг мустақилликдан олдинги ҳолати баён қилинган. Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимоясининг босқичма-босқич ривожланганлиги таҳлил қилинган

Раджапова Лола Нуриддиновна

225-231

2023-12-29