Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук - это рецензируемый международный журнал с открытым доступом, в котором публикуются оригинальные исследования и обзорные статьи, относящиеся к различным областям теоретических и прикладных наук в странах Центральной Азии. Основная цель состоит в том, чтобы предложить интеллектуальную платформу для международных ученых, и она направлена на продвижение междисциплинарных исследований в прикладных науках. Все рукописи должны быть подготовлены на узбекском, английском или русском языках и пройти тщательную рецензию.
Опубликован: 2024-01-03
Статьи
O‘ZGALAR MULKINI O‘G‘RILIK YO‘LI BILAN TALON-TOROJ QILISHNING OB’EKTIV TOMONI VA UNING O‘ZIGA XOS BELGILARI
Mazkur maqolada o‘zgalar mulkini o‘g‘rilik yo‘li bilan talon-toroj qilishning ob’ektiv tomoni va uning o‘ziga xos belgilariga doir masalalar tahlil etilgan. Bundan tashqari, maqolada o‘zgalar mulkini o‘g‘rilik yo‘li bilan talon-toroj qilishning ob’ektiv tomonining zaruriy va fakultatev belgilariga doir olimlarning fikirlarini tahlil etgan.
2024-01-02
ДХХ ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИНИНГ МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ
Мақолада ДХХ Чегара қўшинларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш амалиётининг айрим масалаларининг таҳлили ёритиб берилган бўлиб, миллий қонунчилик ҳужжатларини кўриб чиқиш натижаларига мувофиқ, Чегара қўшинларининг бу борадаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига қўшимча киритилиши юзасидан таклиф билдириб ўтилган.
2024-01-05
БИР ГУРУҲ ШАХСЛАР БЕЗОРИЛИГИ УЧУН ЎБЕКИСТОН ССР ЖИНОЯТ ҚОНУНЧИЛИГИДА БЕЛГИЛАНГАН ЖАВОБГАРЛИКНИНГ РЕТРОСПЕКТИВ ТАҲЛИЛИ
Мақолада муаллиф томонидан бир гуруҳ шахслар безорилиги учун жиноий жавобгарликнинг ретроспектив таҳлили амалга оширилган. Хусусан, ўрганилаётган жиноятларга оид Совет давлати давридаг жиноят қонунчилиги ўрганилиб, бир гуруҳ шахслар безорилиги учун жавобгарликнинг тарихий ривожланиши хусусидаги тегишли илмий-назарий хулосалар ишлаб чиқилган.
2024-01-09
МДҲ МАМЛАКАТЛАРИ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМИ
Бу мақолада МДҲ мамлакатларида пенсия таъминотининг ўзига хос хусусиятлари, унинг асосий турлари, МДҲ мамлакатларида пенсия таъминоти билан боғлиқ амалдаги ҳолатнинг таҳлили, фуқароларнинг пенсия таъминоти билан боғлиқ мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларига қаратилган ислоҳатларнинг асосий йўналишлари тадқиқ этилган. Мақолада МДҲ мамлакатларида пенсия таъминоти учун талаб этиладиган пенсия ёши, пенсия миқдорларининг мамлакатда белгиланган минимал истеъмол савати билан боғлиқлилиги кўрсаткичи таҳлили келтириб ўтилган. Шунингдек, аёллар ва эркакларнинг пенсия таъминотига мурожаат қилиш ёши ва иш стажи ўрганилган.
2024-01-12
СЛЕДСТВЕННЫЕ ДЕЙСТВИЯ И ИХ ЗНАЧЕНИЕ В ПРОИЗВОДСТВЕ УГОЛОВНЫХ ДЕЛ
В статье исследуются вопросы определения понятия следственных действий и их видов. Рассматриваются общие правила производства следственных действий, исследуются признаки следственных действий и предпринимается попытка сформулировать определение следственных действий.
2024-01-13
DETERMINATION OF THE JURISDICTION LEGAL STATUS OF INDIVIDUAL PERSONS AS SUBJECTS IN CYBER SPACE
This article explores the topic from different perspectives, in particular, it examines the legal framework governing cyberspace, jurisdictional issues, problems and potential solutions related to the civil and criminal legal rights and obligations of its subjects in the virtual world. In order to increase the accuracy of these data, various statistics and legal documents were widely used. Within the scope of the topic, targeted references were given from the opinions of foreign and national scientists, scientific works, research results, newspapers and magazines, legal documents of foreign countries.
2024-01-15
ЯРАШУВ ИНСТИТУТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ ВА УНИНГ ҚЎЛЛАШДАГИ ЗАРУРАТ
Мазкур мақолада ярашув институтининг умумий тавсифи ва унинг қўллашдаги зарурати билан боғлиқ масалалар таҳлил этилган.
2024-01-15
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДА МАҲКУМЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ ТАЪМИНЛАНИШИ
Муаллиф мазкур мақолада маҳкумларнинг ҳуқуқий ҳолатига таъриф берган, жазони ўтаётган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини санаб ўтган. Шунингдек, муаллиф маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда жазони ижро этиш муассасаларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик олиб боришини билдирган.
2024-01-17
HUQUQBUZARLIKLAR MAXSUS PROFILAKTIKASI CHORA-TADBIRLARINING AMALDAGI TIZIMI TAHLILI
Jamiyatda ayrim turdagi huquqbuzarliklar yoki g‘ayriijtimoiy xulq-atvorlarning, huquqbuzarlik sodir etishga moyil bo‘lgan, huquqbuzarlik sodir etgan, viktimligi (huquqbuzarlikdan jabrlanish ehtimoli) yuqori yoki huquqbuzarliklardan jabrlangan shaxslar toifalarining ko‘payishi yoxud jamoat xavfsizligi va jamoat tartibiga, shaxs, jamiyat va davlat manfaatlariga tajovuz qiluvchi xatarlar va tahdidlarning yuzaga kelishi ushbu turdagi huquqbuzarliklar yoki g‘ayriijtimoiy xulq-atvorlarning profilaktikasiga, ularning sabablari va sodir etilishiga imkon berayotgan shart-sharoitlarini bartaraf etishga, ayrim toifadagi shaxslarni aniqlash va ularga profilaktik ta’sir ko‘rsatish uchun maxsus profilaktikasi chora-tadbirlarni amalga oshirish zaruratini keltirib chiqaradi.
2024-01-17
ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИНИ АНИҚЛАШ ВА ФОШ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ ТУШУНЧАЛАРИ!
Мақолада фирибгарлик жинояти тушунчаси, унинг таркиби таҳлил қилинган, мазкур жиноятлар учун жавобгарликни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилган.
2024-01-20
ТЕКШИРИШ УЧУН ХАРИД ҚИЛИШ ВА НАЗОРАТ ОСТИДА ОЛИШ ТАДБИРЛАРИНИНГ ТУШУНЧАСИ ВА АҲАМИЯТИ
Мақолада ички ишлар органлари тезкор-қидирув бўлинмалари томонидан тезкор-қидирув тадбирларини амалётда тўғри қўллай билиши, текшириш учун ҳарид қилиш ва назорат остида олиш тезкор-қидирув тадбирларини қандай қўлланиши, уларнинг тушунчаси, ушбу тадбирларни қўллаш амалиёти асослаб берилган.
2024-01-20
ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ ВА ГАЗ ТАРМОҒИДА ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИ БОШҚАРИШ МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
Ушбу мақолада, Ўзбекистон нефть ва газ саноати иқтисодиётнинг энг йирик сегменти бўлиб, бутун республика иқтисодиётини ривожлантириш учун энг муҳим стратегик аҳамиятига эга эканлиги ёритилган. Шу сабабли, мақолада “Ўзбекнефтегаз” акциядорлик жамиятининг давлат иштирокидаги корхоналарга умумий тавсиф ва уларни бошқариш тизими таҳлили кўрсатилган. Давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш муаммоларини ечиш йўллари, бошқарувни янада самарали ташкил этиш ва ривожлантириш учун таклиф ва тавсиялар берилган.
2024-01-22
INSON HUQUQ VA ERKINLIKLARINI HIMOYA QILISH TIZIMINI TAKOMILLASHTIRISH MASALALARI
Maqolada inson huquq va erkinliklarini himoya qilish tizimini takomillashtirish masalalari ko’rib chiqilgan. Inson huquqi va erkinliklarini himoya qilish mexanizmini takomillashtirishga qaratilgan tavsiyalar ishlab chiqildi.
2024-01-22
КЎРСАТУВЛАРНИ ОЛДИНДАН МУСТАҲКАМЛАБ ҚЎЙИШ ИНСТИТУТИ – ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Мазкур мақолада кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институти халқаро тажриба асосида таҳлил қилиш орқали ўрганилган. Шунингдек, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш процессуал ҳаракатининг далилларни баҳолашдаги ўрни юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилиб, тавсиялар баён қилинган.
2024-01-24
ELEKTRON HUKUMATNI TASHKIL ETISHNING AYRIM HUQUQIY JIHATLARI
Ma`lumki, elektron vosіtalar bugungі kunnіng barcha sohasіnі qamrab olgan. Hukumat doіrasіda ham ushbu vosіtanіng jorіy etіlіshі davr taqozosі bo`lmoqda. Ushbu maqolada davlat boshqaruvіda elektron hukumat tіzіmі jorіy etіlіshіnіng tashkіlіy-huquqіy jіhatlarі qіyosіy tahlіl etіladі.
2024-01-24
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ
Мазкур мақолада ички ишлар органларининг молия-хўжалик фаолиятининг хусусиятлари кўриб чиқилади: ички ишлар органларининг даромад келтирадиган фаолиятини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятларига, шунингдек, уларнинг мулкий муносабатларини фуқаролик ҳуқуқий тартибга солишга алоҳида эътибор берилади; ички ишлар органларини молиялаштириш тартибига қонунчилик ёндашувининг афзалликлари ва камчиликлари аниқланган, уларнинг хўжалик юритиш фаолиятини амалга оширишда юзага келадиган муаммолар баён қилинган.
2024-01-24
DAVLAT VA SHAXSLAR MULKIGA KIBERJINOYATLAR HUJUMINING HUQUQIY OQIBATLARI VA SUBYEKTIV BELGILARI
Mazkur maqola orqali davlat va shaxslar mulkiga kiberjinoyatlar hujumining huquqiy oqibatlari va subyektiv belgilari tushunchasi, kiberjinoyatlarning bugungi kundagi ko‘lami, kompyuter texnologiyalarning rivojlanish va sohalarni raqamlashtirish masalalari, o‘zgalar mulkini talon-toroj qilish, bank kartalaridagi pullarini aldov yo‘llari bilan o‘zlashtirish holatlari, kiberjinoyatga qarshi kurashish samaradorligini tizimli yo‘lga qo‘yish masalalari ochib beriladi.
2024-01-25
ГИЁВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, УЛАРНИНГ АНАЛОГЛАРИ ЁКИ ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИ ЎТКАЗИШ МАҚСАДИНИ КЎЗЛАБ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА ТАЙЁРЛАШ, ОЛИШ, САҚЛАШ ВА БОШҚА ҲАРАКАТЛАР ҚИЛИШ, ШУНИНГДЕК УЛАРНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА ЎТКАЗИШ ЖИНОЯТИНИ ТУШУНЧАСИ ВА ТЕРГОВ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИ
Мазкур мақолада гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш жинояти бўйича фикр-мулоҳазалар юритилиб, мазкур жиноятни тергов қилишнинг ўзига хос ҳусусиятлари баён қилинган.
2024-01-25
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИСИДА МАЖБУРИЙ КЕЛТИРИШ ПРОЦЕССУАЛ МАЖБУРЛОВ ЧОРАСИНИНГ ТУШУНЧАСИ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ
Мазкур мақолада мажбурий келтириш процессуал мажбурлов чорасининг мазмун-моҳияти ва ижтимоий-ҳуқуқий зарурати бўйича фикр-мулоҳазалар юритилиб, уни амалга ошириш тартиби баён қилинган. Шунингдек, мажбурий келтириш процессуал мажбурлов чорасини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
2024-01-25
AXBOROT SOHASIDAГИ KIBERJINOYATCHILIKNING OMMAVIY TARQALGAN SHAKLLARIDAN HIMOYALANISH USULLARI
Maqolada muallif tomonidan kiberjinoyatning eng keng tarqalgan shakllaridan himoya qilishga yordam beradigan ba'zi ehtiyot choralari keltirilgan.
2024-01-26
ЖИНОЯТЛАРНИНГ СОДИР ЭТИЛИШИ САБАБЛАРИНИ ТИЗИМЛИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШДА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАРНИНГ ҲАМКОРЛИГИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Мазкур мақолада бугунги кунда жиноятларнинг содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлигининг умумий аҳволи, соҳадаги камчиликлар, ҳамкорлик натижадорлигини оширишда хорижий тажриба ва миллий тажрибанинг қиёсий таҳлили ҳамда келажакда мазкур соҳада идоралараро ҳамкорлик қандай бўлиши ҳусусидаги асосли гипотезалар ўз аксини топган.
2024-01-27
“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ” ҲУҚУҚИЙ ИНСТИТУТИНИ ҚЎЛЛАШ МАСАЛАЛАРИ
Мақолада Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидаги чет эл фуқароларни маъмурий тарзда мамлакат ташқарисига чиқариб юбориш масалалари, бугунги кундаги ҳолати ва ушбу ҳуқуқий институт билан боғлиқ мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ёритилмоқда.
2024-01-29
ORGANIZING THE MARKETING ACTIVITY OF THE ENTERPRISE
Marketing is an integral element of the market economy and is one of the most modern and rapidly developing sectors of the economy. In today's complex world, we all need to understand marketing. Whether we're selling a car, looking for a job, raising money for a charity, or pitching an idea, we're marketing. We need to know what the market is, who works with it, how it works, what its needs are. Knowing how to market allows us to be smarter as consumers, whether it's buying toothpaste or buying a new car.
2024-01-29
O’ZBEKISTON BANKLARDAGI KORPORATIV IJTIMOIY MA’SULIYATNI RIVOJLANISHI VA KELAJAGI
Korporativ ijtimoiy mas'uliyat (KIM) global miqyosda biznes strukturasining muhim jihati sifatida paydo bo'ldi, hamda kompaniyalar ijtimoiy va ekologik muammolarni o'z faoliyatiga integratsiya qilish muhimligini ta’kidlamoqdalar. Ushbu maqola O'zbekiston sharoitida tijorat banklarida korporativ ijtimoiy mas'uliyatning rivojlanishi va kelajakdagi istiqbollarini o'rganadi. Mavjud amaliyotlarni o‘rganish, adabiyotlarni ko‘rib chiqish va tahlil qilish orqali ushbu maqola O‘zbekiston tijorat banklarida KSMning o‘zgaruvchan roli haqida tushuncha berish, muammolarni aniqlash va barqaror kelajak uchun takliflar berishdan iborat.
2024-01-29
ACCOUNTING POLICY AND ITS IMPROVEMENT IN BUDGET ORGANIZATIONS
This article critically examines the role of accounting policy in budget organizations, providing insights into current practices and proposing strategies for improvement. It addresses key components such as revenue recognition, expense allocation, and asset valuation. The essay also explores challenges and opportunities, emphasizing the importance of technological integration, regulatory compliance, and stakeholder communication in enhancing financial transparency.
2024-01-30
ЁШЛАР ТОМОНИДАН АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ ГИЁХВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИ НОҚОНУНИЙ ЎТКАЗИШ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ ТУШУНЧАЛАРИ!
Мақолада Ёшлар томонидан ахборот технологияларидан фойдаланиб гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ноқонуний ўтказиш жиноятларини тушунчаси, уларнинг таркиблари таҳлил қилинган, мазкур жиноятлар учун жавобгарликни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилган.
2024-01-31
ОБЯЗАТЕЛЬСТВА ВСЛЕДСТВИЕ ПРИЧИНЕНИЯ ВРЕДА КАК ВИД ВНЕДОГОВОРНЫХ ОБЯЗАТЕЛЬСТВ
Статья посвящена изучению такого вида внедоговорных обязательств как обязательства вследствие причинение вреда. В статье рассмотрены также вопросы морального вреда и его компенсации.
2024-01-31
XALQARO STANDARTLAR ASOSIDA BUDJET TASHKILOTLARIDA BUXGALTERIYA HISOBINI AMALGA OSHIRISH
Davlat sektorida buxgalteriya hisobi xalqaro standartlari asosida buxgalteriya hisobi va hisoboti tizimini takomillashtirish hisob yuritishni uslubiy jihatlarini xalqaro amaliyotda umumqabul qilingan nomalarga moslashish asosida mamlakat reytingini yanada oshirish; davlat moliyasini boshqarishda hisobotlarni axborot qamrovi va shaffofligini oshirish; moliyaviy va statistik hisobotlarni integratsiyalashuvini ta’minlash; xalqaro munosabatlarni globallashuvi sharoitida chet el investitsiyalari hamda donorlik mablag’lari xajmini ko’paytirishdan iborat.
2024-01-31
СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИДА КЕЛИШИЛГАН ЎЙИНЛАРГА ҚАРШИ КУРАШГА ОИД ҲОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Мақолада спорт мусобақаларида келишилган ўйинларга қарши курашга оид хорижий давлатларнинг норматив ҳуқуқий ҳужжатлари, қўлланиладиган жазо чоралари қиёсий таҳлил этилиб, жиноят иши ҳолатларидан мисоллар келтирилган.
2024-01-31
INVESTITSIYA LOYIHALARINI ISLOM MOLIYASI DOIRASIDA FINTECH ORQALI MOLIYALASHTIRISH ISTIQBOLLARI
Maqolada investitsiya loyihalarini islom moliyasi doirasida zamonaviy moliyaviy texnologiyalar (fintech) orqali moliyalashtirish imkoniyalatlari borasidagi tadqiqot natijalari aks ettirilgan. O‘zbekistonda loyihalarni moliyalashtirishda zamonaviy moliyaviy texnologiyalar (fintech) foydalanish yuzasidan takliflar berilgan.
2024-01-31
05.00.00 – Технические науки
ГИЁВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, УЛАРНИНГ АНАЛОГЛАРИ ЁКИ ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИ НОҚОНУНИЙ АЙЛАНМАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАРНИНГ САБАБЛАРИ ВА УЛАРНИ СОДИР ЭТИШГА ИМКОН БЕРГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАР
Мазкур мақолада гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятларнинг сабаблари ва уларни содир этишга имкон берган шарт-шароитларга доир масалалар таҳлил этилган.
2024-01-22