ҚАСДДАН ОДАМ ЎЛДИРИШ ЖИНОЯТИ СОДИР ЭТИЛИШИДА ЖАБРЛАНУВЧИЛАРНИНГ ВИКТИМ ХУЛҚ-АТВОРИНИНГ РОЛИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Abstrak:
Мақолада қасддан одам ўлдириш жиноятида жабрланувчиларнинг виктим хулқ-атвори ва унинг жиноят содир этилишидаги роли таҳлил қилинган. Тадқиқот натижаларига кўра, жабрланувчиларнинг 43 фоизи маст ҳолатда бўлган ва 65 фоизи салбий хулқ-атвор кўрсатган ҳолатларда қурбонга айланган. Виктимлик даражаси фаол, пассив ва кўмаклашувчи шаклларда намоён бўлади. Жабрланувчиларнинг ахлоқсиз, эҳтиётсиз ва провокацион хатти-ҳаракатлари қасддан одам ўлдиришга олиб келувчи вазиятларни яратади. Мақолада жабрланувчиларнинг ижтимоий, психологик ва маданий хусусиятлари ҳамда уларнинг жиноят содир этилишидаги аҳамияти илмий таҳлил қилинган. Тадқиқот натижалари қасддан одам ўлдириш жиноятларида виктимологик профилактика ва шахсий хавфсизлик чораларини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга.
