КОРРУПЦИЯ – МАМЛАКАТ КЕЛАЖАГИНИНГ ТАНАЗЗУЛИ.
Main Article Content
Аннотация:
Мазкур мақолада коррупциянинг жамият тараққиётига, давлат бошқарувига ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигига кўрсатадиган салбий таъсири тизимли равишда таҳлил этилган. Тадқиқотда коррупция жиноятининг илдиз омиллари, унинг давлат институтларига бўлган ишончни сусайтириши, инвестицион муҳитга путур етказиши ҳамда қонун устуворлигига салбий таъсири ёритилади. Шунингдек, халқаро тажриба асосида коррупцияни олдини олишнинг самарали механизмлари, хусусан, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, давлат хизматлари рақамлаштирилишини кенгайтириш, давлат хизматчиларининг масъулиятини ошириш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича таклифлар илгари сурилади. Мақола якунида коррупцияга қарши курашнинг комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши мамлакат келажагини барқарор ривожлантиришнинг муҳим шарти экани асослаб берилган.
