ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ХИЗМАТИ УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Main Article Content

Аннотация:

Мазкур мақолада ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати учун кадрлар тайёрлаш тизимининг ўзига хос хусусиятлари илмий-назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинган. Тадқиқотда жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, хизмат вазифаларининг мураккаблиги ҳамда уларга мос равишда кадрлар тайёрлаш жараёнининг махсус талаблари ёритиб берилган. Шунингдек, ўқув-тарбия жараёнида касбий билимлар билан бир қаторда ҳуқуқий онг, психологик барқарорлик, жисмоний тайёргарлик ва ахлоқий сифатларни шакллантиришнинг аҳамияти асослаб берилган. Мақолада амалий машғулотлар улушини ошириш, хизматга йўналтирилган ўқитиш усулларини қўллаш ҳамда замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш орқали кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Тадқиқот натижалари ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати учун юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади

Article Details

Как цитировать:

Жахонгиров, М. (2026). ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ХИЗМАТИ УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ. Центральноазиатский журнал образования и инноваций, 5(1), 40–46. извлечено от https://in-academy.uz/index.php/cajei/article/view/71484