XX АСР МАТБУОТИДА ТУРКИСТОНДАГИ ИЖТИМОИЙ – СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Main Article Content
Аннотация:
Ушбу мақолада ХХ аср бошларида Туркистон минтақасида рўй берган ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни миллий матбуот манбалари асосида таҳлил қилишга уринган. Муаллиф мазкур даврда нашр этилган газеталар ва журналлар саҳифаларида миллий мустақиллик, маърифат, ислом қадриятлари, жадидчилик ҳаракати ва замонавий таълим-тарбия масалаларининг қандай ёритилганини кўрсатиб ўтади. Туркистон матбуоти миллий уйғониш жараёнида фаол маърифатпарвар минбар сифатида намоён бўлган. Хусусан, “Тараққий”, “Хуршид”, “Шуҳрат”, “Осиё”, “Тужжор”, “Изҳор ул-Ҳақ” каби нашрлар жадидлар ғояларини ёйиш, таълимни ислоҳ қилиш, миллий ва диний қадриятларни ҳимоя қилиш вазифаларини бажарган. Мақолада шунингдек, матбуот орқали халқ онгида истиқлол ғоясини уйғотиш, янги усул мактабларини оммалаштириш ва илмий билимларни кенг ёйишга қаратилган ҳаракатлар ёритилган. Жадидлар ҳаракати даврида диний ва дунёвий илмлар уйғунлиги, модернизацияга интилиш ва ўзликни англаш жараёнлари муҳим аҳамият касб этган. Бу таҳлиллар Туркистондаги матбуот тарихини, унинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрнини ва маънавий-маданий ривожланишга қўшган ҳиссасини янада теран англаш имконини беради.
