ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН ШАХСЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ МАХСУС ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ВА АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Main Article Content
Аннотация:
Юқорида таъкидланганидек, жазодан озод қилинган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси билан боғлиқ ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар ҳозирги кунда қонун ва қонуности ҳужжатлар билан етарли даражада тартибга солинмаган. Мазкур ҳолат, ўз навбатида, махсус профилактика фаолияти самарадорлигига, унинг ҳуқуқий кафолатлари ва амалий механизми шаклланишига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Натижада, айрим ҳолларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ички ишлар органларидан бошқа субъектлари орасида махсус профилактиканинг мазмун-моҳияти ҳақида тўлиқ ва илмий асосланган тасаввур мавжуд эмаслиги кузатилади
Article Details
Как цитировать:
Библиографические ссылки:
Ҳуқуқбузарликлар махсус профилактикасининг назарий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш зарур;
Унинг мақсад, вазифа, объект ва субъектларини аниқ белгилаш профилактика фаолиятининг манзиллилигини таъминлайди;
Жазодан озод қилинган шахслар билан ишлашда махсус профилактика тадбирларининг индивидуаллашуви ва реабилитацион йўналишини кучайтириш талаб этилади;
Махсус профилактика самарадорлигини ошириш учун тегишли қонуности ҳужжатларда унинг амалий механизми ва мезонларини белгилаш лозим;
Илмий тадқиқотларда махсус профилактиканинг ижтимоий ва ҳуқуқий аҳамиятини чуқур ёритиш унинг амалий асосларини мустаҳкамлайди.
