ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИНГ КАПИТАЛ БОЗОРИДАГИ ИШТИРОКИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Main Article Content

Аннотация:

Замонавий иқтисодий ислоҳотлар шароитида давлат иштирокидаги корхоналар (ДИК) фаолиятини бозор тамойиллари асосида қайта қуриш ва уларнинг капитал бозоридаги ролини ошириш стратегик аҳамиятга эга бўлган масалалардан биридир. Ўзбекистон иқтисодиётида ДИКлар ҳамон катта улушга эга бўлиб, уларнинг аксарияти йирик саноат, энергетика, транспорт ва банк соҳаларида фаолият юритади. Бироқ, ушбу корхоналарни анъанавий бошқарув усулларидан воз кечиб, уларни жаҳон молия бозорларига интеграция қилиш ва ички капитал бозорининг фаол иштирокчисига айлантириш давр талабидир. Капитал бозори нафақат молиявий ресурсларни жалб қилиш механизми, балки ДИКларда корпоратив бошқарув тизимини ислоҳ қилиш, шаффофликни таъминлаш ва рақобатбардошликни оширишнинг энг самарали воситаси ҳисобланади.

Article Details

Как цитировать:

Разиков, У. (2026). ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИНГ КАПИТАЛ БОЗОРИДАГИ ИШТИРОКИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ. Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования, 5(7), 24–25. извлечено от https://in-academy.uz/index.php/zdif/article/view/77283