КАТТА ҚОНЧЎП (CHELIDONIUM MAJUS L.) ЎСИМЛИГИНИНГ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРИ ШАРОИТИДАГИ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Main Article Content

Аннотация:

Доривор ўсимлик турлари самарали дори воситаларини ишлаб чиқаришда қимматли хом ашё сифатида қўлланилади. Шу боис, республикамизда доривор ўсимлик турларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш асосида уларни маданий ҳолда етиштириш, ассортиментини бойитиш ва доривор хом ашё ишлаб чиқаришни кескин ошириш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон республикаси Президентининг 2022-йилнинг 20-майида қабул қилинган ПҚ-251 сон “Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида қимматли доривор ўсимлик турларининг маданий плантацияларини барпо қилиш мақсадида 2022-2026-йиллар давомида республика бўйича 42310 га, шу жумладан Самарқанд вилоятида 4493 га ер майдонларини ажратиш вазифаси белгилаб берилган. Ушбу қарорда белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлашда Ўзбекистон табиий флорасида деярли учрамайдиган, лекин ривожланган мамлакатлар фармакопеясига киритилган доривор ўсимлик турларини маҳаллий шароитларда ўрганиш ва уларни кўпайтириш усулларини ишлаб чиқиш йўналишларидаги тадқиқот ишлари маълум даражада хизмат қилади.

Article Details

Как цитировать:

Ачилова, Ш. (2026). КАТТА ҚОНЧЎП (CHELIDONIUM MAJUS L.) ЎСИМЛИГИНИНГ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРИ ШАРОИТИДАГИ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ. Инновационные исследования в современном мире: теория и практика, 5(10), 4–5. извлечено от https://in-academy.uz/index.php/zdit/article/view/78300