Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук - это рецензируемый международный журнал с открытым доступом, в котором публикуются оригинальные исследования и обзорные статьи, относящиеся к различным областям теоретических и прикладных наук в странах Центральной Азии. Основная цель состоит в том, чтобы предложить интеллектуальную платформу для международных ученых, и она направлена на продвижение междисциплинарных исследований в прикладных науках. Все рукописи должны быть подготовлены на узбекском, английском или русском языках и пройти тщательную рецензию.
Опубликован: 2023-05-03
Статьи
INTERPRETATION OF THE CONCEPT OF "CORPORATION" BASED ON THE LEGISLATION OF UZBEKISTAN
In today's modern world, a company is an integral part of society. Companies contribute to the prosperity of economies by efficiently and effectively combining human and capital resources. Therefore, effective governance, particularly, effective dispute resolution system is vital for each and every economy. The dispute resolution comprises, inter alia, corporate disputes arising in or/and connected with corporations. Therefore, it is of importance to answer the question what constitutes corporation as per law. The aim of this article is to interpret the term ‘corporation’ in the light of Uzbek legislation.
2023-05-02
ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСНИ ҒАЙРИИЖТИМОИЙ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРГА ЖАЛБ ЭТГАНЛИК УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲУҚУҚИЙ ЗАРУРАТИ
Мақолада вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб этганлик учун жиноий жавобгарлик билан боғлиқ масалалар илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Хусусан, муаллиф томонидан вояга етмаганлардан жиноят содир қилиш мақсадида фойдаланишнинг ижтимоий хавфлилик даражасининг юқорилигига оид муаммоларга алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар илгари сурилган.
2023-05-03
КОНСТИТУЦИЯ – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОРИ
Ушбу мақолада референдум натижалари, қанча сайловчилар иштирок этишгани, Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар батафсил ёритилган.
2023-05-03
ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШ АСОСЛАРИ
Ушбу мақолада фуқаролик ҳуқуқининг ҳуқуқ соҳалари ичида тутган ўрни, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиш асослари батафсил ёритилган.
2023-05-03
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ДАСТЛАБКИ ЭШИТУВ ИНСТИТУТИНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Мазкур мақолада жиноят процессида дастлабки эшитув институтининг такомиллаштириш масалалари баён этилган. Шунингдек, мақолада дастлабки эшитув институти нормаларининг жиноят процессида қўлланилиши бўйича қиёсий-ҳуқуқий таҳлили ҳамда хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил этилган.
2023-05-03
SUZISH TEXNIKASINI O’ZLASHTIRISHDA ODAM ORGANIZMINING FIZIOLOGIK FUNKSIYALARI
Maqolada xozirgi kunda vatanimizda suzish texnikasini o’zlashtirishda odam organizmining fiziologik funksiyalarining asoslari vazifalarini tushuntirish va fanning umumiy mazmuni haqida nazariy ma`lumotlarga ega qilish masalasi yuzasidan chora-tadbirlar ijrosini ta’minlash maqasadida oliy ta’lim mu’assasalari talabalariga suzish texnikasini o’zlashtirish elementlarini o’rgatishni amalga oshirish uchun yanada samarali bo’lgan suzish texnikasini o’zlashtirishda odam organizmining fiziologik funksiyalarining asoslari vazifalarini, turlarini o’rgatish metodikasi xaqida so’z yuritilgan. Talabalarga suzish texnikasini o’rgatishda nimalarga ko’proq e’tibor berish va mashg’ulotlarni tashkil etish bo’yicha maslahat va ko’rsatmalar berib o’tilgan.
2023-05-04
JUMPING SKILLS OF VOLLEYBALL PLAYERS THE SIGNIFICANCE OF ACTION GAMES IN FORMATION
In this article, the development of soccer skills of young volleyball players with the help of action games is highlighted.
2023-05-04
JINOIY JAZO TAYINLASHNING DOLZARB MUAMMOLARI
Ushbu maqolada jazo tayinlashdagi qanday muammolar mavjudligi ko’rib chiqiladi. Shuningdek, ushbu muammolarni hal qilish uchun qonunchilikka qanday o’zgartirishlar kiritish kerakligi haqida so’z yuritiladi.
2023-05-04
INSON KAPITALIGA INVESTITSIYALARNING BANK FAOLIYATIGA TA’SIRI
Ushbu maqolada inson kapitaliga investitsiyalarning bank faoliyatiga ta'sir etuvchi jihatlari ya’ni xodimlarni tayyorlash, xodimlarning ta'lim darajasi, xodimlarning bilim darajasi va ko'nikmalarini o'rganish va rivojlantirishni bank faoliyati samaradorligiga ta’siri bayon qilingan.
2023-05-04
ХОРИЖИЙ АМАЛИЁТ МИСОЛИДА РЕЦИДИВ ЖИНОЯИЛИКНИ ПРОФИЛАКТИКА ҚИЛИШГА НИСБАТАН АЙРИМ ЁНДАШУВЛАР
Мақолада Европа ва бошқа мамлакатларнинг хорижий тажрибасида самарали ишлаб чиқилган ва фойдаланаётган принципларни жорий этиш асосида Ўзбекистонда рецидив жиноятчилик профилактикаси фаолияти соҳасини такомиллаштириш бўйича муқобил ёндашувлар кўриб чиқилади.
2023-05-06
RIVOJLANAYOTGAN MAMLAKATLAR IQTISODIYOTIDA TASHQI SAVDONING AHAMIYATI
Ushbu maqolada rivojlanayotgan mamlakatlarning tashqi savdo siyosati haqida, xususan O‘zbekiston tashqi savdosi, uni mamlakat iqtisodiy rivojlanishi yo‘lidagi ahamiyati to‘g‘risida to‘xtalib o‘tilgan. Tashqi savdo mamlakatlararo aloqa qilishning eng oson va qulay usuli hisoblanadi. Bunda mamlakatlar ikki tomonlama ham foyda ko‘rishlari mumkin, ya’nikim ham iqtisodiy tarafdan ham bir – biri bilan almashuv jarayonida davlatlararo aloqa yuzaga keladi. Bu esa ularga bir – biridan muntazam xabardor bo‘lib turish imkonini beradi.
2023-05-08
ЖИНОЯТ УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИНГ МУҚАРРАРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ
Мақолада жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тушунчаси, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи атрофлича ёритиб берилади, шунингдек, жавобгарликнинг муқаррарлигига оид миллий-ҳуқуқий тажриба, жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш бўйича қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалаларига алоҳида тўҳталиб ўтилади.
2023-05-08
ДАВЛАТ ТОМОНИДАН САНОАТ СЕКТОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Мақолада ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ривожланишининг замонавий босқичида саноат мажмуаси рақобатбардошлигини оширишнинг энг муҳим омили бўлиб инновацион фаолият ҳисобланишига урғу берилган. Илмий технологик ривожланиш даражаси эса ўз навбатида иқтисодий ўсиш учун асос бўлиб ҳисобланиши таъкидланган. Ривожланган иқтисодиётга эга ҳар бир давлат миллий саноат мажмуасини ривожлантириш лойиҳасини қўллаб қувватлашда инновацион юқори технологик маҳсулотларни ривожлантиришга эътибор қаратилишига урғу берилган. АҚШ, Германия, Япония, Жанубий Корея ва Финляндиянинг саноат тармоғини ривожлантириш бўйича тажрибасига бирма-бир тўхталган. Хулосада, бизнинг минтақада саноатни инновацион ривожлантириш бўйича хориж тажрибаси асосида тавсиялар берилган.
2023-05-09
ФУКАРОЛИК ҲУҚУКЛАРИНИ ХИМОЯ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ
Ушбу мақолада фуқаролик жамиятини шакллантириш, инсон ҳукуқ ва эркинликларини таъминлаш ва бу ҳуқукларни ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари, шу билан бир қаторда, жамиятда ижтимоий муносабатлар субъектларининг ҳуқукларини ҳимоя килиш усули ва воситалари кенг ёритилган.
2023-05-09
ЖЕНСКАЯ ПРЕСТУПНОСТЬ В РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН: АНАЛИЗ И ПРЕДЛОЖЕНИЯ
Данная статья рассматривает вопросы женской преступности, условий и причин их возникновения, а также вопросы противодействия женской преступности. В данной статье проанализирован возникновение женской преступности личности преступника (женщины). Даны предложения по предупреждению женской преступности.
2023-05-10
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ХАРАЖАТЛАРНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Мазкур мақолада тижорат банки харажатларининг таснифланиши ёритилган бўлиб, харажатларнинг таркиби ва динамикаси таҳлил қилинган ҳамда уларни оптималлаштириш бўйича амалий тавсиялар берилган.
2023-05-12
ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТAШҚИ CAВДОНИ ТAРТИБГA CОЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Ушбу мақолада Ўзбекиcтондa тaшқи caвдо муноcaбaтлaрини ҳуқуқий тaртибгa cолиш билaн боғлиқ муноcaбaтлaр ҳақида сўз юритилган. Бундан ташқари, Ўзбекиcтондa ташқи савдо муносабатларини ҳуқуқий тaртибгa cолувчи нормaтив-ҳуқуқий ҳужжaтлaр, ҳуқуқни қўллaш aмaлиёти, xорижий мaмлaкaтлaр қонунчилиги вa aмaлиёти ҳaмдa xaлқaро xуcуcий ҳуқуқдa мaвжуд бўлгaн концептуaл ёндaшувлaр, илмий-нaзaрий қaрaшлaр вa ҳуқуқий кaтегориялaрнинг аҳамияти, ўрни ва роли очиб берилган.
2023-05-12
ИҚТИСОДИЁТ ТАРАҚҚИЁТИНИ СОЛИҚЛАР ОРҚАЛИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ САМАРАЛИ ТАДБИРЛАРИГА КРЕАТИВ ЁНДОШУВ ХУСУСИДА
Мақолада Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт эркинлашуви ва солиқ тизими модернизациясининг ҳозирги босқичида иқтисодиёт тараққиётини солиқлар орқали тартибга солиш ва рағбатлантириш самарали тадбирларига креатив ёндошувнинг устунликлари ҳамда ўзига хос хусусиятлари илмий асослаб берилган.
2023-05-12
СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ВА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ШАРОИТИДА СОЛИҚ НАЗОРАТИ
Мақолада Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт эркинлашуви ва солиқ тизими модернизациясининг ҳозирги босқичида солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларнинг янги тизими шароитида солиқ назоратининг ўзига хос хусусиятлари илмий асослаб берилган.
2023-05-12
OʼZBEKISTON VA GERMANIYA: OʼZARO SAVDO HAJMI
Mazkur maqolada Oʼzbekiston va Germaniya Federativ Respublikasi oʼrtasidagi oʼzaro savdo aloqalari tahlili keltirilgan. Maqolada xalqaro iqtisodiy munosabatlarning tahlili olib boriladigan eng ilgʼor saytlardagi maʼlumotlardan foydalanilgan hamda ular statistik tahlil qilingan. Oʼzbekistonning eksport geografiyasini kengaytirishda muhim qadamlar va amalga oshirilishi lozim boʼlgan vazifalar yoritilgan. Shuningdek, maqolada baʼzi bir matematik formulalar va hisob-kitoblar keltirilgan.
2023-05-12
AXBOROT TEXNOLOGIYALARI HAMDA MA’LUMOTLAR BAZASINI QO’LLAB DAVLAT TASHKILOTLARINI AUDIT JARAYONLARINI AVTOMATLASHTIRISHNING USTUVOR YECHIMI
Axborot texnologiyalardan foydalanish sharoitida korxonalarni nazorat qilish va audit jarayonlarini boshqarishning avtomatlashtirilgan tizimini shakllantirish bo’yicha nazariy va uslubiy qoidalarni asoslash va amaliy tavsiyalar.
2023-05-12
SHAXSIY HAYOT DAXLSIZLIGINING NAZARIY VA METODOLOGIK MOHIYATI
Mazkur maqolada shaxsiy hayot daxlsizligining metoddologik tahlili haqida so’z yuritigan bo’lib, bu borada olimlarning fikrlari o’rganilgan.
2023-05-12
НОВАЯ КОНСТИТУЦИЯ - СТАНОВИТСЯ ВЫСШИМ ПРИМЕРОМ СПРАВЕДЛИВОГО ПРАВОВОГО ТВОРЧЕСТВА В НОВОМ УЗБЕКИСТАНЕ
В статье рассматривается принятие Новой Конституции, законодательный процесс, высказанные учеными мнения относительно роли Новой Конституции в жизни общества, изменения, которые должны быть реализованы в результате принятия Новой Конституции, обсуждены реформы, реализуемые в законотворческом процессе, и их последствия, его значение на сегодняшний день и проблемы адаптации к предусмотренным Конституцией изменениям и их реализации.
2023-05-12
ПРОБЛЕМЫ И РИСКИ ФОРМИРОВАНИЯ ПРЕДПРИЯТИЙ В УСЛОВИЯХ ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ
Для повышения экономической эффективности и конкурентоспособности на мировых рынках, страны должны активно развивать высокотехнологичную промышленность. В настоящее время проводятся научные и практические исследования в области цифровой экономики, которые необходимы для улучшения технологий и повышения эффективности экономики [1]. Развитие цифровой экономики и внедрение соответствующих технологий остаются актуальными вопросами, так как единая теоретико-методологическая база исследования данного направления только формируется.
2023-05-13
“SMART МАҲАЛЛА” АХБОРОТ ТИЗИМИ ҲУДУДДАГИ ЖИНОЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ КАФОЛАТИ
Мақолада “smart маҳалла” ахборот тизими ҳудуддаги жиноятларни олдини олиш борасида мулоҳазалар ҳамда хорижий давлатлар АҚШ, Канада, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Австралия) тажрибаси, бу борада ҳуқуқшунос олимларнинг фикрлари ўрганилиб муаллиф томонидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
2023-05-15
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Мақолада мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда қонунчилик нормаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар таҳлил қилинган.
2023-05-15
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ МУАММОЛИ КРЕДИТЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТАРТИБИ ВА УЛАРНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Мақолада тижорат банкларида муаммоли кредитлар билан ишлаш ва уларни ундириш тартиби, уларни бошқариш амалиёти, муаммоли кредитларнинг банклар фаолиятига салбий таъсири, шунингдек кредит таваккалчилиги бўйича риск-аппетити миқдорий кўрсаткичлари таҳлилий маълумотлар асосида ёритиб ўтилган.
2023-05-16
QISHLOQ XO‘JALIGIDA BIORESURSLAR ASOSIDA MAHSULOT YETISHTIRISHNING IQTISODIY AHAMIYATI
Mazkur maqolada qishloq xo‘jaligida bioresurslar asosida mahsulot yetishtirishning iqtisodiy ahamiyati haqidagi fikr va mulohazalar yoritilgan. Shuningdek, chet el olimlarining bioresurslardan foydalanish, ularning qishloq xo`jaligidagi ahamiyati va mahsulot yetishtirishdagi afzalliklarini yoritib berishga bag‘ishlangan ilmiy ishlaridan foydalanilgan.
2023-05-17
АЙБЛОВ ҲУКМИ ҚАРОР ҚИСМИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ ВА УНИНГ МОДДИЙ ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИНИ ТЎҒРИ ҚЎЛЛАНИШИ БИЛАН УЗВИЙ БОҒЛИҚЛИГИ
Мазкур мақолада айблов ҳукми қарор қисмининг қонунийлиги ва унинг моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўлланиши билан узвий боғлиқлиги таҳлил этилган. Бундан ташқари, ишларни апелляция ва кассация инстанцияларида кўриш жараёнида суд қарорларига қўйилган талаблар доирасида ўрганилиб, ваколатлари доирасида тегишли қарорлар қабул қилиниши билан боғлиқ масалалар ҳам ўрганилган.
2023-05-18
ДАЛИЛЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ТАРИХИ ВА ТАСНИФИ
Ҳозирги вақтда жиноят-процессида далиллар, уларнинг қонуний йўллар билан талаб этиш, исботлаш институтига алоҳида аҳамият қаратилиб, уларни жиноят процесси айрим иштирокчилари, яъни гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала турларини кўллаш оқибатида далилларни талаб этиш, олиш, ўзлаштириш, олинган далилларнинг номақбуллигига сабабчи бўлади ҳамда Жиноят-процессуал қонунчилигимизда шу каби йўллар орқали олинган далиллар юридик кучга эга эмаслиги, яъни айблаш учун асос бўлиб хизмат қилмаслиги мустаҳкамлаб қўйилган. Ушбу илмий мақолада айнан шу ва шу каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилган. Шу билан бир қаторда бу борадаги айрим илмий хулосалар ҳам ишлаб чиқилган.
2023-05-19
OFFSHORE CENTERS OF THE WORLD: MECHANISM OF FUNCTIONING AND ROLE IN THE GLOBAL ECONOMY
The article deals with the development of offshore centers in the global economy, as well as the successful experience of creating offshore zones. In conclusion, the author emphasizes the important differences between domestic domestic offshore companies and international ones.
2023-05-19
ПРЕДОСТАВЛЕНИЯ КАДАСТРОВОЙ ИНФОРМАЦИИ О ПРИРОДНЫХ РЕСУРСАХ КАК ОДНА ИЗ ФОРМ ПРИМЕНЕНИЯ ПРАВА НА ИНФОРМАЦИЮ
В статье анализируется одна из основных проблем кадастровой системы -проблема предоставления кадастровой информации о природных ресурсах потребителям информации-физическим и юридическим лицам. Автор на основе анализа национального законодательства делает вывод о наличии правового пробела, которая выражается в отсутствии нормативного регулирования порядка предоставления кадастровой информации о природных ресурсах.
2023-05-20
РАЗНОВИДНОСТИ ПОНЯТИЯ «ИНВЕСТИЦИЙ» В ДВУСТОРОННИХ МЕЖДУНАРОДНЫХ СОГЛАШЕНИЯХ И НЕЗАВИСИМЫХ ТОРГОВЫХ СОГЛАШЕНИЯХ
Автором статьи были проанализированы различные подходы к определению инвестиций в международных двусторонних договорах. Были изучены преимущества и недостатки широкого и ограниченного определения на основе опыта стран Европы и Центральной Азии.
2023-05-23
THE GROUNDS GOVERNING THE CONSIDERATION OF CASES INVOLVING A REPRESENTATIVE FOR THE PROTECTION OF BUSINESS RIGHTS IN ECONOMIC COURTS
This article consists of differences in which the legal mechanisms that ensure the rights of entrepreneurs, their classification, the benefits granted by the economic courts to the subjects of entrepreneurs, and their mutual comparison with the reforms in our legislation and in practice are obtained.
2023-05-23
«ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ НЕСОВЕРШЕННОЛЕТНИХ ПРЕСТУПНИКОВ»
Несовершеннолетние преступники - это резерв «взрослой» преступности. Преступность несовершеннолетних во всем мире растет, и во многом этот рост обусловлен негативным влиянием взрослых лиц. Преступность несовершеннолетних представляет общественную опасность, морально уродует и подталкивает к девиантному поведению современную молодежь, которая составляет неотъемлемую часть общества. Зачастую преступному поведению несовершеннолетних предшествует правонарушающее поведение. В данной статье рассмотрены психологические особенности несовершеннолетних преступников, причины их преступного поведения, проблемы предупреждения преступности несовершеннолетних.
2023-05-27
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ БОШҚА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ
Мазкур мақолада коррупцияга қарши курашда ички ишлар органларининг бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги илмий жиҳатдан таҳлил қилиниб, мазкур йўналишда ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар баён қилинган.
2023-05-30
ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ ХАЛҚАРО-ҲУҚУҚИЙ КУРАШНИ ШАКЛЛАНИШИ ВА БУГУНГИ КУНДА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Мақолада терроризмга қарши курашишнинг шаклланиши, тарихий босқичлари ва бугунги кунда уни ривожлантириш масалалари очиб берилган. Муаллиф, мазкур соҳани шаклланишини тўртта тарихий босқичларга ажратган ҳолда таҳлил қилишга ҳаракат қилган. Унга кўра, ҳар бир босқичда терроризмга қарши курашда жамият ва давлатлар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар, ҳолатлар, вазиятлар ва воқеалар ўрганилган. Мақолада берилган ҳар бир тарихий босқич якунида терроризмга қарши кураш масаласида халқаро ҳамкорликни амалга оширилганлигини кўриш мумкин.
2023-05-31
ЖАЗОНИ ЎТАШДАН МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИШ ИНСТИТУТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИЙ БОСҚИЧЛАРИ
Мақолада мамлакатимизда жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш институтининг тарихий ривожланиш босқичлари таҳлил қилинган, хусусан тарихан шу кунга қадар ушбу институтни қўллаш тартиби, қоидалари, хусусиятлари кўриб чиқилган, мазкур масалада олимларнинг фикр–мулоҳазалари таҳлил қилинган.
2023-05-31
PIYODAGA USTUVORLIK, HAYDOVCHIGA JARIMA BALLARI. YO‘LLARDA XAVFSIZLIKNI TA’MINLASH BO‘YICHA YANGICHA YONDASHUVLAR HAQIDA AYRIM MULOHAZALAR
Maqolada piyodaga ustuvorlik, haydovchiga jarima ballari va yo‘llarda xavfsizlikni ta’minlash bo‘yicha yangicha yondashuvlar, bu borada huquqshunos olimlarning fikrlari o‘rganilib muallif tomonidan taklif va tavsiyalar berilgan.
2023-05-31
INNOVATIVE DEVELOPMENT OF PROCESSING INDUSTRY OF UZBEKISTAN
This article is dedicated to the role of recycling industry over the Uzbekistan’s economy and there is mentioned its directions of innovative developments.
2023-05-31
МЕХАНИЧЕСКАЯ ОЦЕНКА СОРТОВ ВИНОГРАДА ДЛЯ ПОЛУЧЕНИЯ ИЗЮМА
Статья содержит обширные комментарии о продуктах, получаемых при переработке винограда. На основании этого сравниваются технологии сушки, предлагается использование сушильного устройства с ресурсосберегающей технологией, а также приводится информация по определению их экономической эффективности.
2023-05-31
МУАЙЯН ЯШАШ ЖОЙИГА ЭГА БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШ МАРКАЗИГА ЖОЙЛАШТИРИШНИНГ МАЪМУРИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Бугунги кунда глобаллашув жараёнида ҳаётнинг шиддат билан ривожланиб бориши, инсонни олдида турган муаммоларини ўз вақтида бартараф этишликга ундайди. Лекин айрим турдаги инсонлар борки, хаётида қийинчиликлар олдида мағлуб бўлади. Ҳаётда ўз ўрнини йўқотишни бошлайди. Оиласи ва иш жараёнида турли салбий холатлар пайдо бўла бошлайди.
2023-05-31
ДАВЛАТ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Мазкур мақолада давлат пенсия таъминоти тизими самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари таҳлил қилинган ва баҳолаш услубияти очиб берилган. Пенсия тизимининг самарадорлик мезонлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги тадқиқ қилинган ҳамда пенсия тизимининг ҳолати ва истиқболларини унинг самарадорлиги мезонлари асосида таҳлил қилиш алгоритми ишлаб чиқилган.
2023-05-31
“ХАБЕАС КОРПУС” ИНСТИТУТИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Мазкур мақолада “Хабеас корпус” институти тушунчаси ва унинг жиноят-процессуал ҳуқуқининг муҳим институти сифатида шаклланишига масалалар баён этилган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигида “Хабеас корпус” институтининг тамойилларининг ҳуқуқ норма сифатида эътироф этилиши ва ривожланиш босқичлари таҳлил этилган.
2023-05-31