Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук - это рецензируемый международный журнал с открытым доступом, в котором публикуются оригинальные исследования и обзорные статьи, относящиеся к различным областям теоретических и прикладных наук в странах Центральной Азии. Основная цель состоит в том, чтобы предложить интеллектуальную платформу для международных ученых, и она направлена ​​на продвижение междисциплинарных исследований в прикладных науках. Все рукописи должны быть подготовлены на узбекском, английском или русском языках и пройти тщательную рецензию.

Опубликован: 2023-11-06

ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА ДАВЛАТ ВАКИЛЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

Ушбу мақолада хўжалик жамиятларида давлат вакиллари фаолиятини ташкил этиш, унинг давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини юритишдаги роли ва аҳамияти, шунингдек акциядорлик жамиятларида (АЖ) ва масъулияти чекланган жамиятларда (МЧЖ) уларнинг функциялари ва вазифалари муҳокама қилинади ва давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларида давлат вакиллари фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун таклифлар берилади.

Нуралиев Рустам Тургунович, Усманов Беҳруз Шўвкат ўғли

7-12

2023-11-06

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯСИДА МУЛК ҲУҚУҚИ МАСАЛАЛАРИ

Мақолада Ўзбекистон Республикасининг Янги таҳрирдаги Конституциясида  мулк ҳуқуқи ва уни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни таъминлаш  масалаларига бағишланган моддаларининг мазмуни ва моҳияти ёритилган. Ишда амалдаги қонунчилик нормаларидан фойдаланган ҳолда Конституциянинг мулк ҳуқуқи билан боғлиқ моддаларга шарҳлар келтирилган.

Валижонов Акмал Рахимович

13-17

2023-11-08

ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИНИ НОҚОНУНИЙ ЎТКАЗИШГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Мақолада тезкор бўлинмаларининг гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланишига қарши кураш фаолиятининг миллий қонунчилик асослари, уларнинг мазмун-моҳияти ёритилган.

Илёс Очилов

18-24

2023-11-09

МАДАНИЙ БОЙЛИКЛАРНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН ОЛИБ ЧИҚИШ ВА ОЛИБ КИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ҚИЛМИШЛАРНИ КРИМИНАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ АСОСЛАРИ

Мақола Ўзбекистон Республикасининг умуммиллий бойлиги ҳисобланган, маданий бойликларнинг жиноят-ҳуқуқий муҳофазасини такомиллаштиришга бағишланган бўлиб, унда маданий бойликларга нисбатан содир этилаётган жиноятлар, хусусан уларни қалбакилаштириш, қонунга хилоф равишда эгаллаш ва Республика чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказишнинг бугунги ҳолати, маданий бойликларни муҳофаза қилувчи ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий хужжатлар тизими ўрганилган. Маданий мерос объектларини Республика чегарасидан қонунга хилоф ўтказиш учун жавобгарлик белгиланган хорижий давлатлар Жиноят қонунчилиги қиёсий таҳлил этилган. Таҳлиллар натижасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида маданий бойликларни Республика чегарасидан қонунга хилоф ўтказиш учун махсус нормада жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Абдуқодиров Фарходжон Фахритдин ўғли

25-29

2023-11-14

ЭКСПЕРИМЕНТАЛЬНЫЕ ИССЛЕДОВАНИЯ РЕЗКОИЗМЕНЯЮЩИЕСЯ ДВИЖЕНИЯ ПОТОКА НАСЫЩЕННОЙ МУТНОСТИ

Приводится результаты экспериментальных исследований, резко изменяющиеся движение турбулентного потока  повышенной мутности, характерное для рек Алжира, являющиеся дождевым питанием. Результатами экспериментальных исследований  установлено,что, с увеличением мутности потока до некоторого значения наблюдается увеличение средней скорости,в пределах определенного значения мутности  скорост потока остается почти неизменной, при дальнейшм увеличениие от этого знчения мутности наблюдается уменьшение значение средней скорости потока.

Д.Р.Базаров, Н.Муаллем, У.У.Курбанова, Г.Жумабаева

30-37

2023-11-15

МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИШ ТУШУНЧАСИ, МОҲИЯТИ ВА ЖАЗО ТИЗИМИДА ТУТГАН ЎРНИ

Маъмурий ҳуқуқбузарлик факти учун қўлланиладиган маъмурий жазо давлат томонидан ўрнатилган, шахсни жавобгарликка тортиш чораси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22-моддасида белгиланишича, унинг асосий мақсади превентив (олдини олувчи) таъсир кўрсатиш ҳисобланади. Яъни, ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг ўзига у томонидан такроран ҳуқуқбузарлик содир этилишининг (хусусий превенция), бошқа шахсларга эса, ҳуқуқбузарлик содир этилишининг (умумий превенция) олдини олиш мақсадида қўлланилади.

Дж.Х. Юлдашев , Б.Б. Адилов

38-42

2023-11-16

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАРАКАТИ ЁКИ УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ ЖИНОЯТИНИНГ САБАБЛАРИ ВА УНИ СОДИР ЭТИЛИШИГА ИМКОН БЕРГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАР (ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)

Мазкур мақолада Хоразм вилояти ҳудудида содир этилган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятининг мавжуд миқдор ва сифат кўрсаткичлари асосида сабаблари ва уни содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар таҳлил қилинган. Шунингдек, йўлларда хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида бу тоифа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган илмий асосланган амалий-услубий тавсиялар берилган.

Абдуллаев Акмалжон Йўлчибоевич

43-54

2023-11-18

TADBIRKORLIK SOHASIDAGI HUQUQBUZARLIKLAR UCHUN MA'MURIY JAVOBGARLIK TUSHUNCHASI VA ASOSLARI

Mazkur maqolada yuridik fanning tadbirkorlik sohasidagi huquqbuzarliklar uchun ma'mauriy javobgarlik tushunchasi va asoslari haqida to'xtalib o'tilgan. Bundan tashqari bu maqolada tadbirkorlik sohasida amalga oshirilgan qonun buzilishlari holatlari uchun qay tartibda javobgarlikka tortilishi, qancha miqdorda jarimaga tortilishi haqida atroflicha ma'lumot berib o'tilgan.

Ravshanov Surat Botir o‘g‘li

55-58

2023-11-20

SUN’IY INTELLEKT VA UNING YURIDIK SOHADAGI OʻRNI

Mazkur maqolada sun’iy intellektning ta’rifi, afzalliklari va kamchiliklariga toʻxtalib oʻtilgan. Sun’iy intellekt boʻyicha xorijiy tajriba hamda olimlar faoliyati oʻrganilgan. Sun’iy intellektning yuridik sohadagi ahamiyati koʻrib chiqilgan holda uning fuqarolik-huquqiy javobgarlik masalalari yoritilgan. Nizolarni hal qilishda sun’iy intellektga toʻxtalib oʻtilgan. Sun’iy intellekt doirasida Rossiya tajribasi va Dubaydagi sun’iy intellekt markazi haqida ma’lumot keltirilgan. Sun’iy intellektni tartibga solish boʻyicha AQSH, Janubiy Koreya va Yaponiya davlatlarining yurisdiksiyalari koʻrib chiqilgan.

Karimova Shaxzoda Sobitjonovna

59-65

2023-11-25

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASIDA SOLIQ TIZIMINI QAYTA QURISHNING ZARURLIGI

Mamlakatimizda davlat organlari va tashkilotlariga yuridik xizmat ko’rsatishning samarali usullari hamda ijtimoiy salohiyatiga o’zgartirishlar va shuningdek, Soliq timida bir qancha o’zgartirishlar kuzatilmoqda. Bu maqolada soliq organlarida yuzaga keladigan muammo va kamchiliklar yoritilgan.

Ravshanov Xurshid Akromovich

66-69

2023-11-27

O‘LDIRISH YOKI ZO‘RLIK ISHLATISH BILAN QO‘RQITISH JINOYATINING YURIDIK TAHLILI VA XORIJ TAJRIBASI

Mazkur maqolada o‘ldirish yoki zo‘rlik ishlatish bilan qo‘rqitish jinoyatining yuridik tahlili  va xorij tajribasi kabi masalalari bayon etilgan. Shuningdek, o‘ldirish yoki zo‘rlik ishlatish bilan qo‘rqitish jinoyatini kvalifikatsiya qilishga doir taklif, tavsiyalar berilgan.

Yo’ldoshev Muxriddin Tursunmurod o’g’li

70-76

2023-11-30

UYUSHGAN JINOYATCHILIK TUSHUNCHASI VA UNGA QARSHI KURASHNING AYRIM MASALALARI

Maqolada uyushgan jinoyatchilik tushunchasi, olimlarning fikrlari va uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashning ayrim masalalari ko‘rsatib o‘tilgan.

Raximov Nariman Ibroximovich

77-80

2023-11-30

NOQONUNIY QURILISHLARNI BARTARAF ETISHNING HUQUQIY TARTIBI

Ushbu maqolada noqonuniy qurilish, uning oqibatlari, noqonuniy qurilishlarni huquqiy tartibga solish tizimi, mavjud muammolar va ularni bartaraf etishga oid masalalar tadqiq etildi.

Rasulov Bekzod Boymuratovich, Rasilova Zarina G’ulomjonovna

81-87

2023-11-30