ЎЗБЕКИСТОНДА АРХЕОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ МАСАЛАСИГА ДОИР
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Abstrak:
Ўрта Осиё минтақаси тарихининг энг қадимги даври тарихшунослик масалалари тадқиқ этилиши тарих фани олдига бир қатор муаммоли вазифаларини кун тартибига қўяди. Аввало, бронза ва илк темир даври минтақа халқлари тарихига оид ёзма манбаларнинг мавжуд эмаслиги, илк темир даврига доир Авеста китобининг Александр Македонский ҳамда Араб халифалиги истилоси даврида йўқ қилинганлиги бу борадаги изланишларни янада қийинлаштиради. Бу йўналишда тарихий-маданий ўлка тарихини тадқиқ этиш бўйича олиб борилган археологик тадқиқотлар таҳлили муҳим ўрин ту тади. Археологик тадқиқотларнинг илк босқичида минтақанинг қадимги тарихий-маданий ўлкаларидан бири Суғдиёна ҳудудида катта майдонларда ястаниб ётган кўҳна шаҳарларнинг кўплаб харобалари асосий қазишмалар объектига айланди.
