ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ СОҲАСИДАГИ ТАШКИЛИЙ ТИЗИМНИНГ БУГУНГИ КУНДАГИ ФАОЛИЯТИГА ОИД МАУММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Abstrak:
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ташкилий тизимнинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинган. Таҳлил жараёнида ҳуқуқбузарликларни олдини олишдаги қонунчилик асослари, ҳудудий ҳамкорлик механизмлари, ижтимоий соҳалар билан интеграция, ҳуқуқий тарғибот ишлари, замонавий ахборот технологиялари, жамоатчилик иштирокининг аҳамияти ва соҳадаги муаммо ва камчиликлар кўриб чиқилди. Шунингдек, Германия, Япония, Корея ва Литва каби ривожланган давлатлардаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги илғор ташкилий моделлар таҳлил қилинган ва уларни Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича тавсиялар берилган. Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш учун субъектлар ўртасида ваколатлар тақсимотини аниқлаш, мувофиқлаштириш механизмларини такомиллаштириш, ресурслар ва кадр салоҳиятини ошириш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва рақамли технологиялардан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланади.
