«Zamonaviy dunyoda ijtimoiy fanlar: Nazariy va amaliy izlanishlar» - это национальная онлайн-конференция с открытым доступом, на которой публикуются обзорные тезисы, относящиеся к различным областям. Главная цель состоит в том, чтобы предложить интеллектуальную платформу для национальных ученых, и она направлена на продвижение междисциплинарных исследований. Все рукописи должны быть подготовлены на узбекском, английском или русском языках.

Опубликован: 2024-07-05

АБУ БАКР КОСОНИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ ВА ШОГИРДЛАРИНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛГАН ТАДҚИҚОТЛАР ТАҲЛИЛИ

Мақолада ўртага ташланаётган фикрлар ҳанафийлик эътиқодий йўналиши методологик тамойиллари ва анъанавий усуллари талабларига риоя қилинган ҳолда шакллантирилади. Ижтимоий таъминот борасидаги фикрлар Самарқандлик фиқҳ олими Абу Бакр ал-Косоний қаламига мансуб “Бадоиъ ас-Саноиъ фи тартиб аш-шароиъ” номли китобида ва умуман Марказий Осиё диёрида, хусусан Республикамизда жорий қилинган фиқҳий қоидалар ва юридик далилларга таянган ҳолда замонавий меъёрлар асосида мушоҳада қилинади.

Қамбаров Аъзам Мухаммадали ўғли

4-13

2024-07-04

МАРКАЗИЙ ОСИЁ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ АРХЕОЛОГИК ИЗЛАНИШЛАРДА ЗАМОНАВИЙ УСЛУБЛАРДАН ФОЙДАЛАНИЛИШИ (МАЙКЛ ФРАЧЕТТИ ИЛМИЙ ИШЛАРИ МИСОЛИДА)

Марказий Осиё археологияси бўйича хорижлик тадқиқотчилар томонидан олиб борилган изланишлар ва уларда қўлланган замонавий археологик методика бугунги кунда ҳудуд тарихини янгича ёндашув асосида ўрганишга имкон яратди. Классик археологияда амалда бўлган изланишлардан фарқли равишда замонавий тадқиқотларда хорижлик археологлар томонидан кўпроқ урғу археологияда нисбатан замонавий йўналишлар бўлмиш палеоботаника, зооархеология, қадимги инсонлар геномлари (ДНК) таҳлиллари, барқарор изотоплар анализи, органик қолдиқларни ўрганиш, ландшафт-археологик таҳлил, геофизик таҳлил, биомолекуляр ва радиоуглерод таҳлиллари каби услублардан фойдаланишга қаратилиши археологик қазишмалар ва уларда аниқланадиган топилмаларни таҳлил қилиш жараёнларини бутунлай ўзгартириб юборди. Бу ўзгаришлар эса ўз навбатида археология тарихшунослиги йўналиши учун тадқиқот обьекти бўлишга арзийди.

Равшанбек Тожибоев

14-16

2024-07-16

O‘ZBEKISTON VA KOREYA RESPUBLIKASI O‘RTASIDAGI IKKI TOMONLAMA MUNOSABATLARNING TARIXIY VA IQTISODIY JIHATLARI

Oʻzbekiston va Janubiy Koreya oʻzaro munosabatlarining tarixiy va iqtisodiy jihatlari oʻrganilib tahlil qilingan boʻlib, bunda ikki tomonlama munosabatlarning mustahkamlanishida ushbu yoʻnalishlarni ahamiyati ochib berilgan. Ikki tomonlama munsoabatlarning tarixiy ildizlari mustaqillik davridan oldingi qadimgi davr qadimgi davrga borib taqalishi va sobiq ittifoq davrida etnik koreyslarning Markaziy Osiyo hududlariga kelishi ham ahamiyatlidir. Shu bilan birgalikda ikki mamlakatning savdo-iqtisodiy munosabatlari zamonaviy davrda muhim ahamiyat kasb etadi. Lekin bu yerda savdo-iqtisodiy aloqalarning yanada rivojlantirish uchun muammolar ham anqilangan. Bunda savdo-logistika yoʻllarini takomillashtirish uchun tavsiyalar berilgan.

Dushayeva Gulbahor Zoxidjon qizi

17-23

2024-07-24

ZAMONAVIY TILSHUNOSLIKDA POLIPREDIKATIV BIRLIKLAR

Ushbu maqolada  zamonaviy tilshunoslikda polipredikativ birliklar o‘rganilishi to‘g‘risida so‘z boradi. Zamonaviy tilshunoslikda sintaksisni o‘rganish, xususan, gaplar qanday tuzilganligi - inson tilining murakkabligi va o‘zgaruvchanligi haqida muhim tushunchalarni ochib berdi. Muhim sintaktik birliklar orasida qo‘shma gaplar yoki polipredikativ birliklar hal qiluvchi ahamiyatga ega. Ushbu maqolada polipredikativ birliklar tushunchasi, ularning belgilovchi xususiyatlari va sintaktik nazariyadagi ahamiyati ko‘rib chiqiladi.

Jo‘rayeva Muhayyo Abdujalilovna

24-26

2024-07-25

ZAMONAVIY YOSHLARNI MILLIY QADRIYATLAR YORDAMIDA OILAVIY MUNOSABATLARGA TAYYORLASHNING IJTIMOIY-PSIXOLOGIK XUSUSIYATLARI

Mazkur tezisda zamonaviy yoshlarni milliy qadriyatlar yordamida tarbiyalashning psixologik xususiyatlari, yoshlarni milliy va oilaviy qadriyat haqidagi tasavvurlarini shakllantirish kabi masalalar bo'yicha empirik ma'lumotlar bilan tanishishi mumkin.

G’aybullayev A’zam Ahadovich

27-28

2024-07-29

ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ҚОНУНЧИЛИГИДА ЗЎРЛИК ИШЛАТИБ СОДИР ЭТИЛАДИГАН ЖИНОЯТЛАР ТАҲЛИЛИ

Мазкур мақолада хорижий давлатлар қонунчилигида зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар таҳлили берилган. Шунингдек, мақолада айрим МДҲ давлатлар жиноят қонунчилигидаги зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар ва уларнинг фарқли жиҳатлари ўрганилган.

Вахобов Алижон Равшанович

29-32

2024-07-30

СОСТОЯНИЕ ДОГОВОРНО-ПРАВОВОЙ БАЗЫ РЕГУЛИРОВАНИЯ ВЗАИМНОГО СОТРУДНИЧЕСТВА ГОСУДАРСТВ ЦЕНТРАЛЬНО-АЗИАТСКОГО РЕГИОНА В РАМКАХ ФОРМАТА «ЦЕНТРАЛЬНАЯ АЗИЯ И КИТАЙСКАЯ НАРОДНАЯ РЕСПУБЛИКА»

В данной статье отражены вопросы, связанные с состоянием договорно-правовой базы регулирования взаимного сотрудничества государств Центрально-азиатского региона в рамках формата «Центральная Азия и Китайская Народная Республика».

Умаров Рустам Зульфукарович

33-37

2024-07-31

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ

Мазкур мақолада жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг асосий принципларига доир масалалар баён этилган. Шунингдек, мақолада принципларнинг бирлик; марказлашганлик; қонунийлик; мустақиллик; ошкоралик каби турлари ҳам таҳлил этилган.

Аскаров Кодир Воитханович

38-42

2024-07-31