Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук - это рецензируемый международный журнал с открытым доступом, в котором публикуются оригинальные исследования и обзорные статьи, относящиеся к различным областям теоретических и прикладных наук в странах Центральной Азии. Основная цель состоит в том, чтобы предложить интеллектуальную платформу для международных ученых, и она направлена ​​на продвижение междисциплинарных исследований в прикладных науках. Все рукописи должны быть подготовлены на узбекском, английском или русском языках и пройти тщательную рецензию.

Опубликован: 2023-04-04

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОСИНИНГ МАМЛАКАТ ҲУДУДИДАН ЧИҚАРИБ ЮБОРИЛИШИНИ ЁКИ БОШҚА ДАВЛАТГА БЕРИЛИШИНИ ТАЪҚИҚЛОВЧИ МИЛЛИЙ НОРМАЛАР ТАҲЛИЛИ

Халқаро стандартлар ва ҳуқуқ меъёрларига кўра, ҳар бир фуқаро у фуқароликни қандай асослар билан қўлга киритганидан қатъий назар давлат ўз ҳудудида ҳам, ундан ташқарида ҳам уни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва унга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди. “Фуқаролик” шахснинг давлат билан ўзаро ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги йиғиндисида ифодаланадиган ҳамда инсон қадр-қиммати, асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини эътироф этиш ҳамда ҳурмат қилишга асосланган доимий сиёсий-ҳуқуқий алоқасидир.

Юлдашев Джахонгир Хайитович

7-9

2023-04-05

КИСCАВУРЛИК ЖИНОЯТИНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА ТЕЗКОР ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЎРНИ

Ушбу мақолада Юртимизда кисcавурлик жиноятини фош этишда тезкор қидирув фаолиятини ўрни ва соҳада олиб борилаётган ишлар ҳамда ушбу соҳада илмий фаолият олиб бораётган олимлар фикри ўрганилиб муаллиф томонидан таклифлар ишлаб чиқилган.

Абдулхаев Абдулҳамид Абдумуталович

10-13

2023-04-06

WAYS TO DEVELOP SMALL BUSINESS SUBJECTS IN THE UZBEKISTAN

This in the article small business and private entrepreneurship development directions, small business national in the economy place and importance economic indicators through illuminated. Small business and private entrepreneurship market environment fast adapt getting, employment provide income formation and that's it through his inequality softening and medium the owners layer decision in finding advantages open given.

Sultanpashsha Ubayeva

14-19

2023-04-06

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИДА ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАР ТАСНИФИ

Мазкур мақолада муаллиф жиноят ҳуқуқида жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар тушунчaси ва унинг белгилари ўзига хос жиҳатларини ёритган.

Турғунов Алишер Аброр ўғли

20-31

2023-04-06

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ЖАЗОЛАРНИ ЎТАЁТГАН НАЗОРАТДАГИ ШАХСЛАР БИЛАН ИШЛАШ ФАОЛИЯТИ

Мақолада озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар, профилактика инспекторларининг озодликдан озод этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган назоратдаги шахслар билан ишлаш фаолияти муаммолари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган, профилактика инспекторларининг озодлик билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган назоратдаги шахслар билан ишлаш фаолиятини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар асослантирилган. Муаллифнинг мазкур масалалар юзасидан турли зиддиятларни бартараф этишга қаратилган фикр-мулоҳазалари илмий ечимини топган.

Шодмонов Убайдуллохон Тўрахўжаевич

32-36

2023-04-06

ЎҒИРЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИГА ОИД АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

Ушбу мақолада ўғирлик жиноятларининг тушунчаси, турлари, уларни олдини олиш йўллари ва бу борада чет эл ва юртимиз ҳуқуқшунос олимларининг фикр мулоҳазалари таҳлил қилиниб, муаллиф томонидан ўз таклиф тавсиялари ишлаб чиқилган.

Ганиев Фаррух Тохиржонович

37-42

2023-04-06

O‘G‘IRLIK HAQIDA TUSHUNCHA, O‘G‘IRLIKNING PSIXOLOGIK GENEZISI VA MEHANIZMLARI

Ushbu maqolada o‘g‘irlik haqida, uning kelib chiqish sabablari, o’g’irlikning psixologik mehanizmlari, o’g’irlikning ilk ko’rinishlari, o’g'irlik haqida olimlarning nazariyalari to’g’risida fikr yuritilib, o’girlikni oldini olish bo’yicha psixologik ko’rsatmalar  berilgan. Oilada  ota-onalarning farzand tarbiyasidagi mihim vazifalari to’g’risida ham  keng  to’htalib, pedagogik-psixologik maslahatlar berilgan.

Ganiyev Farrux Toxirjonovich, Ganiyeva Gulandon Ibragimovna

43-47

2023-04-06

PROBLEMS IN EVALUATING CONCLUSIONS IN PROBABLE FORM

The article discusses the special knowledge and features and features, the goals and significance of the conclusion of a forensic expert, the existing problems in assessing the expert's opinion, as well as conclusions in a probable form. Based on the scientific views of forensic scientists, analysis of investigative and expert practice, proposals were made about the important features of the expert's conclusion as evidence, equal legal force of his conclusions in a categorical and probable form, as well as the need to consider such conclusions within the evidence system.

Rustam Abdullaev

48-54

2023-04-07

CHARACTERISTICS AND CHARACTERISTICS OF POULTRY AUDIT AND PRODUCTION COST INDICATORS

The article fully covers the classification and description as an object of audit of indicators of poultry costs and production costs.

Muzaffar Rakhmataliev, Nurbek Abdurakhmonov

55-60

2023-04-08

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ

Мазкур мақолада ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг асосий принциплари таҳлил қилинган.

Каримов Ёрқин Нуруллаевич

61-66

2023-04-08

ТЕРГОВ ВА СУДДАН ЯШИРИНИБ ЮРГАН ШАХСЛАРНИ ҚИДИРУВИНИ МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА ТЕЗКОР ХОДИМЛАРНИ ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ХАМКОРЛИГИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Мақолада ички ишлар органларининг тезкор бўлинмалари томонидан тергов ва суддан яшириниб юрган шахсларни қидирувини меъёрий-ҳуқуқий таъминлаш ҳамда тезкор ходимларни жамоатчилик вакиллари билан ўзаро хамкорлигининг хусусиятлари кўриб чиқилади.

Ҳамдамов Абдувалли Аҳмедович, Маликов Музаффар Абдурасулович

67-73

2023-04-10

KASALLIK YOKI MEHNAT QOBILIYATINI YO‘QOTISH OQIBATIDA JAZODAN OZOD QILISH

Mazkur maqolada muallif jinoyat huquqida kasallik yoki mehnat qobiliyatini yo‘qotish oqibatida jazodan ozod qilish tushunchasi va uning belgilari o‘ziga xos jihatlarini yoritgan.

Elbekjon Odiljonovich Turgunboev

74-80

2023-04-10

К ВОПРОСУ СУЩНОСТНОЙ ХАРАКТЕРИСТИКИ ПОНЯТИЯ «НАЛОГОВЫЙ МЕНЕДЖМЕНТ»

В статье проанализированы различные подходы к толкованию понятия «налоговый менеджмент» и на основе проведенного исследования сформулировано более широкое определение не только понятия «налогового менеджмента», но и его составляющих.

Рахманов У.Н.

81-90

2023-04-11

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИ САМАРАЛИ МЕХАНИЗМИНИ ЯРАТИШ САРИ

Мақолада Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт эркинлашуви ва солиқ тизими модернизациясининг ҳозирги босқичида рақамли иқтисодиёт талаблари асосида солиқ маъмуриятчилиги самарали механизмини яратиш сари амалга оширилган тадбирлар ижроси сарҳисоб қилинган ва яқин истиқболдаги вазифалар илмий асослаб берилган.

Джамалов Хасан Нуманжанович

91-96

2023-04-11

ИМПОРТ ЎРНИНИ БОСУВЧИ ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА МАХАЛЛИЙ ХОМ –АШЁЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ

Ушбу илмий мақолада қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш нафақат хорижий материаллар импортини ўсишни рағбатлантириш, балки махаллий хом-ашёлардан ҳам оқилона фойдаланиш муаммоларини  ҳал қилишга ҳам ҳисса қўшиши мумкинлиги, қурилиш материаалларини ишлаб чиқаришда тежамкор ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш йўллари, соҳасини ривожлантириш борасидаги мавжуд муаммолар аниқланган ва уларни бартараф этиш йўллари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Абдиғаниева Ситорабону Муродулла қизи

97-102

2023-04-11

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СОЛИҚ ТАВАККАЛЧИЛИГИНИ БОШҚАРИШНИНГ ҲОЗИРГИ ЗАМОН МУАММОЛАРИ

Мақолада Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт эркинлашуви ва солиқ тизими модернизациясининг ҳозирги босқичида солиқ таваккалчилигини бошқаришнинг ҳозирги замон муаммолари ҳамда уларни ижобий ҳал этиш масалалари илмий асослаб берилган.

Джамалов Хасан Нуманжанович, Маманазаров Санжарбек

103-107

2023-04-13

ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ АСОСИЙ ОМИЛЛАРИ

Мақолада ёшлар тарбиясида ўзаро ҳамкорлик масалалари таҳлил қилинган. Оила- таълим муассасаси ҳамкорлигининг мазмун моҳияти очиб берилган. Ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг асосий омилларига эътибор қаратилган. Маънавиятнинг инсон ҳаётидаги ўрни тадқиқ қилинган.

Лола Зайниевна Насриева

108-112

2023-04-13

MEHMONXONA XO’JALIGI KORXONALARIDA BUXGALTERIYA HISOBINI TAKOMILLASHTIRISHNING O’ZIGA XOS XUSUSIYATLARI

Ushbu maqola Mehmonxona xo’jaligi korxonalarida buxgalteriya hisobini takomillashtirishda Moliyaviy hiobni Xalqaro standartlaridan foydalanishni joriy etish ko’zda tutilgan. Mehmonxona xo’jaligi korxonalarda moliyaviy hisobni yuritish tartibida unga bevosita aloqador bo`lgan buxgalteriya hisobining milliy standarti Hisob siyosati va Moliyaviy hisobotlarni konseptual asoslari xalqaro standartlarga mos ravishda tarkiblanishi va tasniflanishi o’rganilgan.

Raximov Faxriddin Shavkatovich

113-120

2023-04-14

ТИКЛАШ ЖАРАЁНИДА СИНЧЛИ БИНОЛАРНИНГ КОНСТРУКЦИЯЛАРИГА ҲАРОРАТ ВА НАМЛИКНИНГ ТАЪСИРИ

Синчли биноларни кучланиш-деформацияланиш ҳолатига ҳарорат ва намликни таъсири. Ушбу мақолада синчли биноларнинг кучланиш деформацияланиш ҳолатига ҳарорат ва намликнинг қай дарачада таъсир этишини ва бунга қарши чора тадбирлар куришга бағишланган. Куп қаватли бинолартнинг конструкцияларига ҳарорат ва намликнинг таъсирига бағишланган тадқиқотлар тахлил қилинган ва бажариладиган ишнинг мақсади ва вазифалари белгиланган. Синчли биноларнинг кучланиш-деформацияланиш ҳолатига ҳарорат ва намликни таъсир қилиш омиллари ўрганилиб, уларнинг таъсир даражаси аниқланди. Ишини бажариш давомида изланишлар натижалари асосида куп қаватли биноларнинг  кучланиш-деформацияланиш ҳоларига ҳарорат ва намликни таъсирига қарши чора тадбирлар куриш буйича хулоса чиқарилиб тавсиялар берилган.

Мустанов Илғоржон Шокир ўғли , Хужаназаров Фахриддин Муродалиевич

121-131

2023-04-15

КОРХОНАНИНГ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ КОМПЛЕКС ТАҲЛИЛИ

Мақолада хўжалик юритувчи субъектнинг ташқи иқтисодий фаолиятини комплекс таҳлилига эътибор қаратилган. Комплекс таҳлилга ташқи иқтисодий фаолият тушунчасига эътибор қаратилиб, қонунчиликда ва адабиётларда қайд этилган назарий қарашлардан келиб чиқиб ёндошилган. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг комплекс таҳлилини ўзига хос жиҳатлари ва устунликлари кўрсатилган. Таҳлил натижаларига асосланган хулосалар – ташқи иқтисодий фаолиятнинг йўналишларидан келиб чиқиб умумлаштирилган.

Якубов Улугбек Касимович

132-139

2023-04-15

КОРХОНАЛАРНИНГ СОЛИҚ МАЖБУРИЯТЛАРИ ТИЗИМИ ВА УЛАРНИНГ СОЛИҚ ИМКОНИЯТЛАРИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ ТАДБИРЛАРИХУСУСИДА

Мақолада Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт эркинлашуви ва модернизациясининг ҳозирги босқичида корхоналарнинг солиқ мажбуриятлари тизими ва уларнинг солиқ имкониятларини самарали бошқариш тадбирлари ҳамда ўзига хос хусусиятлари илмий асослаб берилган.

Джамалов Хасан Нуманжанович, Абдушерозов Абдулло

140-146

2023-04-15

DELIKT MAJBURIYATLARNI TARTIBGA SOLISH VA SHARTNOMADAN KELIB CHIQADIGAN MAJBURIYATLAR

О‘zbеkistоn Rеspublikаsi fuqаrоlik qоnunchiligidа zаrаr yеtkаzishdаn kеlib chiqаdigаn mаjburiyаtlаr: shаxsiy nоmulkiy huquq bо‘lgаn insоnning yаshаsh vа sоg‘lоm bо‘lish huquqlаrigа dаxl еtilgаndа uning о‘rnini qоplаsh, mа’nаviy zаrаr, tоvаrning, ishning , xizmаtning, nuqsоnlаri оqibаtibаti yеtkаzilgаn zаrаrni qоplаsh bоrаsidаgi huquqiy mе’yоrlаr yоritib bеrilgаn. Bu sоhаdаgi qоnunchilik hujjаtlаri vа ulаrning rivоjlаnish tеndеnsiyаlаri ,huquqshunоs оlimlаrning ilmiy-nаzаriy qаrаshlаrigа аsоslаnib xulоsаlаr bеrilgаn.

Jo‘raqulova Hilola O‘ktam qizi

147-150

2023-04-17

РАҚАМЛИ ДАЛИЛЛАРНИ АНИҚЛАШ, ҚАЙД ЭТИШ ВА ОЛИБ ЭКСПЕРТИЗА ЎТКАЗИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Мақолада жамиятга шиддат билан кириб келаётган рақамли технология ва рақамли воситалар, улардан фойдаланиб содир этилаётган жиноятларни аниқлаш рўйхатга, мақбул далиллар билан исботлаш жараёнида, жиноятни содир этишда фойдаланилган қурол ва воситаларни аниқлаш, улардан изларини қолдирган воситаларни топиб қайд этиш ҳамда хужжатлаштиришда ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган вакиллари фаолияти ва экспертиза тайинланган марказларда бу тақдим этилган воситаларни қабул қилиш, тадқиқ қилиб, қайтариш жараёнидаги муаммолар ва ечимига қаратилган масалалар мухокама қилинади.

Закурлаев Абдумутал Каримович

151-155

2023-04-17

KORRUPSIYAGA NISBATAN MUROSASIZ MUNOSABATNI SHAKLLANTIRISHGA YO‘NALTIRILGAN O‘QUV JARAYONINI TASHKIL ETISHNING USLUBIY MASALALARI

Ushbu maqolada Korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirishga yo‘naltirilgan o‘quv jarayonini tashkil etishning uslubiy masalalari haqida ma’lumotlar berilgan. Korrupsiyaga qarshi murosasiz kurashish bo‘yicha ko‘rsatmalar berilgan.

Egamberdiyeva Gulida Abdulhakimovna, Kasimova Dildora

156-161

2023-04-18

ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА КОРРУПЦИЯВИЙ ХАВФ-ҲАТАРЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

Мазкур маколада дастлабки тергов органларида коррупциявий хавф-ҳатарларни олдини олиш хакида суз юритилган.

Қўзибоев Нодирбек Неъматжон ўғли

162-166

2023-04-18

VOYAGA YETMAGANLAR JINOYATCHILIGINI OLDINI OLISHDA ZAMONAVIY PSIXOLOGIYANING O’RNI VA ULAR TOMONIDAN SODIR ETILAYOTGAN JINOYATLAR UCHUN JAVOBGARLIK MASALALARI

Ushbu maqolada hozirgi kunda avj olib borayotgan voyaga yetmagan shaxslar tomonidan sodir etilayotgan jinoyatchilik va huquqbuzarliklar, ularning psixalagik xususiyatlari, ular tomonidan sodir etilayotgan jinoyat va huquqbuzarliklar uchun javobgarlik masalalari ko’rib chiqiladi.

J.G’.Tursumatov

167-172

2023-04-19

SOLIQ RISKLARINI BOSHQARISHNING MILLIY VA XALQARO MENEJMENT TAJRIBASI

Maqolada soliq menejmenti sohasiga oid eng asosiy jihatlardan bo‘lgan risklarni nazorat qilish va boshqarish, bu boradagi nostandart va standart xalqaro tajribalar, meyorlar satatistik ma‘lumotlar va qilingan ilmiy ishlarga asosan bayon etilgan.

Abdusattarova Dildora Bohodirovna

173-177

2023-04-19

ЎЗГАЛАР МУЛКИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИШ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ТУРИ СИФАТИДА БОСҚИНЧИЛИК ЖИНОЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Ушбу мақолада босқинчилик жинояти тушунчаси ҳамда табиати ҳақида сўз юритилади. Шу билан бирга, ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятларининг тури сифатида босқинчилик жиноятининг  криминологик жиҳатлари ҳам ёритилади.

Хусанов Бекзод Хайрулло ўғли

178-183

2023-04-22

JAHON AVIATSIYA SANOATI VA UNING RIVOJLANISHI

Ushbu maqolada dunyo mamlakatlarida aviasiya sanoatining rivojlanishi, turlari, tarkiblari va yo’nalishlari to’g’risida so’z yuritiladi.

Tadjiev B.U, Farkhadova N.

184-186

2023-04-22

ИИВ АКАДЕМИЯСИДА КУРСАНТЛАР БИЛАН ТАРБИЯВИЙ ИШЛАРНИ ОЛИБ БОРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

Мақолада ИИВ Академиясида курсантлар билан тарбиявий ишларни олиб боришнинг ҳуқуқий асослари, бу борада ҳуқуқшунос олимларнинг фикрлари, амалиётни ўрганиш натижалари асосида уни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар берилган.

Сармонов Тоҳирбек

187-190

2023-04-22

ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИ ТУШУНЧАСИНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ ВА ҚИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛИ

Ушбу мақолада фирибгарлик жинояти тушунчаси борасида миллий олимларимизни илмий-назарий қарашлари таҳлил қилиниб, хорижий давлатлар тажрибалари ўрганилган.

Исамидинов Садирдин Ғанижонович

191-195

2023-04-22

RATSIONALIZATORLIK TAKLIFI VA INTELEKTUAL MULK OBYEKTLARINING O`ZARO KESISHISH VA XORIJIY TAJRIBA BILAN QIYOSIY TAHLILI

Ushbu maqolada ratsionalizatorlik taklifi va intelektual mulk obyektlarining o‘zaro o‘xshashliklari va farqli jihatlari tahlil etilgan. Shuningdek milliy qonunchilik va xorijiy mamalakatlarda bu faoliyatning huquqiy tartibi bayon etilgan.

Abdug‘afforova Munavvar Xasan qizi

196-201

2023-04-22

XALQARO INVESTITSIYA HUQUQIDA TOG`-KON SANOATIGA IJTIMOIY MAS`ULIYATLI INVESTITSIYALAR TO`G`RISIDA

Mazkur maqola tog`-kon sanoatiga ijtimoiy mas`uliyatli investitsiyalar kiritish,tog`-kon kompaniyalari tomonidan qabul qilingan korporativ ijtimoiy mas`uliyatga zamonaviy yondashuvlarni,shuningdek, ijtimoiy mas`uliyatning to`rtta asosiy yo`nalishi:atrof-muhitni muhofaza qilish,salomatlik va xavfsizlik bo`yicha konchilik kompaniyalarining amaliyotlarini, xodimlar bilan munosabatlar va jamiyatning rivojlanishini baholaydi.Mazkur maqolada ijtimoiy mas`uliyat tushunchasining kelib chiqishi va evolyutsiyasi hamda uning tog`-kon sanoati uchun ahamiyatini,shuningdek,tog`-kon sanoatining atrof-muhitga tasirini va tog`-kon sanoatida ijtimoiy mas`uliyatning o`ziga xos xususiyatlarini va bir qator tegishli masalalarni ko`rib chiqadi.

Usmonov Shohijahon Ulug`bek o`g`li

202-207

2023-04-22

THE SIGNIFICANCE OF CLASSIFICATION OF CORPORATE DISPUTES

This article examines the different types of classification of shareholders in the context of corporate disputes, including majority and minority shareholders, as well as common and preferred shareholders. The article also discusses the various methods that can be employed to prevent such disputes, including implementing clear shareholder agreements, effective communication between shareholders and management, and utilizing dispute resolution mechanisms. The article emphasizes the importance of addressing shareholder disputes promptly and fairly to ensure the long-term success and stability of the corporation. To achieve this, the experience of other countries including the UK and Germany are compared from a point of legal view.

Umida Bekmirzaeva

208-216

2023-04-22

АҲБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ РИВОЖЛАНАЁТГАН ДАВРДА БАНК ТИЗИМИДА ИЧКИ МОТИВАЦИЯНИНГ РОЛИ

Мақоланинг асосий мақсади банк тизимида ходимларининг ички мотивация ролини синашдан иборат. Ички мотивацияни, қабул қилиш фойдаланиш қулайлиги ва идрок этилган фойдалилик банк тизимида рақамлаштириш жараёнида мавжуд бўлган веб ва иловалардан фойдаланиш ниятига бевосита таъсир кўрсатиши исботланган. Бундан ташқари, таклиф қилинган моделнинг билвосита таъсири ҳам ўрганилади, маълумотлар фойдаланиш қулайлиги ва идрок этилган фойдалилик муносабатларга тўлиқ воситачилик қилади.

Асланов Азиз Меҳмонович

217-222

2023-04-22

XALQARO TIJORAT ARBITRAJIDA DAVLAT SIYOSATIDAN ISTISNO – YAGONA NAMUNAVIY QOIDALARNI ILGARI SURISH

Mazkur maqolada  xalqaro tijorat arbitrajida davlat siyosatidan tashqarida bo`lgan yagona namunaviy qoidalarni yaratish va qo`llash, buning foyda va zararli taraflari,hayotiy tajribalar, muammolar va yechimlari bo`yicha fikr yuritiladi.

Akramov Akmaljon Anvarjon o`g`li, Hamidova Nodiraxon Hamidjon qizi

223-232

2023-04-22

МЕЖДУНАРОДНЫЙ ОПЫТ ОРГАНИЗАЦИИ И РАЗВИТИЯ ФОРМ РОЗНИЧНОЙ ТОРГОВЛИ

В этой статье рассматриваются вопросы, связанные с международный опытом организации и развития форм розничной торговлей.

Aхмедов Шохджахон

233-238

2023-04-22

МЕҲНАТ УНУМДОРЛИГИНИ ОМИЛЛИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ УСЛУБИ

Ушбу мақолада корхонада меҳнат унумдорлигини “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ мисолида саноат ишлаб чиқариш ходимларига ўртача йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш даражасининг ўзгаришига таъсирини иқтисодий таҳлилнинг “Занжирли   боғланиш”   усулидан фойдаланган ҳолдаги таҳлили келтирилган.

Маҳмудова Дилафруз Ҳасановна

239-243

2023-04-24

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASINI JAHON SAYYOHLIK TASHKILOTIDAGI O’RNINI MUSTAHKAMLASH VA TASHKILOTNING SESSIYALARINI O’ZBEKISTON RESPUBLIKASIDA O’TKAZISH

Ushbu maqolada Butunjahon Sayyohlik tashkiloti va O’zbekiston Respublikasi o’rtasidagi hamkorliklar, shuningdek, birga olib borilayotgan loyihalar, Bundan tashqari tashkilotning O’zbekistonda o’tkazilgan hamda o’tkazilishi kutilayotgan sessiyalari, shuningdek yaqinda bo’lib o’tadigan tashkilotning sessiyasi O’zbekistoning turizmi salohiyati qay darajada yuqori ekanligini va bu sessiya davomida mamlakatimizga tashrif buyuradigan sayyohlarga yartilgan sharoitlar haqida bilib olishingiz mumkin.

Raximov Kozim Raxim o’g’li

244-247

2023-04-24

ЖИНОЯТ ОҚИБАТИДА ЕТКАЗИЛГАН МОДДИЙ ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

Мазкур мақолада жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш тартибига доир масалалар баён этилган. Шунингдек, мақолада жиноят оқибатида етказилган мулкий зиённи қоплашга таъриф ҳам берилиб, унда жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарни бартараф этиш учун етказилган зарарни ҳисоблаш, зарар учун моддий жавобгар шахсни аниқлаш ва ушбу шахсдан даъвогар фойдасига у кўрган зарар ўрнини қоплаш ёки пул ундиришга қаратилган чоралар тушунилиши ҳақида фикирлар ҳам таҳлил этилган.

Куваталиев Азамат Кимсанбоевич

248-254

2023-04-24