ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ИЖАРА ФАОЛИЯТИНИНГ МОҲИЯТИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Abstrak:
Ўзбекистонда хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий фаолияти бўйича узлуксиз шуғулланиши учун асосий фондлар билан таъминланиши зарур, бунга лизингга оид муомалалари ҳисоби ва аудитини самарали ташкил этиш орқали эришиш мумкин. Шунга кўра, корхоналар ўз экспорт салоҳиятини янада оширишда молиявий ижарага олишни йўлга қўядилар, бу эса, хўжалик юритувчи субъектларда қўшимча бизнес юритишга ва даромадлилик даражасини оширишга хизмат қилади. Республикамизда лизинг бозорида 150 тага яқин лизингга берувчи фаол иштирокчилар мавжуд, улардан 30 таси тижорат банклари ҳисобланади. 2016-2021 йиллар оралиғида лизингга берувчи корхоналар сонинг ўсиши туфайли лизинг бозори мустаҳкамланиб борди ва йирик лизингга берувчилар портфелининг ўсиши иқтисодий соҳаларни ривожланишига олиб келди. Шу боисдан, лизинг муомалалари ҳисоби ва аудитини халқаро стандартлар асосида замон талабига мувофиқ такомиллаштириш зарурати мазкур йўналишдаги илмий тадқиқотлар кўламини янада кенгайтиришнинг долзарблигини белгилайди.
