ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИНИНГ БУГУНГИ КУНДАГИ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Abstrak:
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида вояга етмаганлар жиноятчилигининг 2021–2024 йиллар давомидаги ҳолати таҳлил қилинган. Тадқиқотда Давлат статистика қўмитаси, миллий ва халқаро манбалар маълумотлари асосида жиноятчиликнинг умумий динамикаси, ижтимоий таркиби ва ҳудудий хусусиятлари ўрганилган. Таҳлил натижаларига кўра, 2021–2023 йилларда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар сонида ўсиш тенденцияси кузатилган бўлса, 2024 йилда мазкур кўрсаткичнинг пасайиши қайд этилган. Бу ҳолат давлат томонидан амалга оширилаётган профилактика чоралари, “Ёшлар дафтари” дастурлари ва таълим тизимидаги ислоҳотлар самарасини акс эттиради. Шу билан бирга, тадқиқот жиноятчиликнинг олдини олишда оила, таълим муассасалари, маҳалла ва ички ишлар органлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини кўрсатади. Мақолада вояга етмаганлар жиноятчилигига таъсир этувчи ижтимоий, иқтисодий ва психологик омиллар аниқланиб, профилактика тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган.
