Ўпкани сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК) билан хасталанган 34 ёшдан 79 ёшгача бўлган 200 нафар беморларда тиббий-ижтимоий омилларининг тахлили саволнома асосида ўрганилди. Ўпкани сурункали обструктив касаллиги билан оғриган беморларнинг ўртача ёши 54,2±0,77 йилни (эркаклар ўртача ёши – 55,4±1,08 йил, аёлларники – 52,5±1,31 йил) ташкил этди. Улардан 122 (61,0±4,4%) нафар эркакларни ва 78 (39,0±5,5%) нафар бемор аёлларни ташкил этди. ЎСОК беморларининг фақат 10,7% пулмонолог кузатувида рўйхатда турган. 57,1% беморлар эса касаллик қўэиш даврида яллиғланишга қарши базис терапияни олишмаган. ЎСОК беморлари оилада 5 кишидан кўп яшайдиганлар сони беморларида 43,6% гача, хизматчилар – 43,5% ни ташкил этди. Алоҳида яшовчи беморлар юқори кўрсаткични ташкил этсада, фақат 25,7% беморлар яшаш шароитини яхши деб баҳолашди. 51,4% ЎСОК беморлар фаол чекувчилар эканлиги аниқланди. Ўртача чекиш давомийлиги ЎСОК беморларида 28,2±0,98 йилни ташкил этди