Маҳаллий анор меваси пўстлоғидан қуруқ экстракт олишда анъанавий усул – перкаляция усулидан фойдаланилди. Хом ашёнинг майдалик даражаси 2-5 мм оралиғида бўлган анор меваси пўстлоғи ва эритувчи сифатида 40% ли этил спирти мақсадга мувофиқ деб топилди. Олинган экстрактнинг технологик хоссалари ўрганиб чиқилди. Экстрактив моддалар унумига экстрагентнинг таъсири ўрганилди. Ажратувчи 40% ли этил спирти ва майдаланган хомашё 1:1 нисбатда перкаляция қилинди. Қуруқ экстракт олиш жараёнига таъсир кўрсатувчи омиллар ўрганилди. Қуруқ экстракт олишда қуритиш усулларининг қиёсий таҳлили олиб борилди ва Пуркаб қуритгич мақсадга мувофиқ деб топилди.
2024-05-28