Инглиз драматургияси равнақида шу миллат адабиётининг илк намуналари меҳнат, жанговар юриш, маиший турмуш масалаларига бағишланган қўшиқлар шаклида пайдо бўлгани муҳим аҳамият касб этган. Халқ ҳаётининг алоҳида воқеаларини гавдалантирган бундай ашулалар эпик достонлар яратилишига асос бўлган. Асарда воқеаларнинг халқ достонларига хос муболаға билан ифодаланиши, оқкўнгил Ромеонинг жасоратлари, қолаверса, чуқур инсоний туйғулар, хислатлар таҳлили, дўстлик, садоқат мадҳи ушбу бадиий ёдгорликнинг қадр-қимматини оширган.