Ёш авлодга таълим-тарбия бериш, уларни келажак ҳаётга тайёрлаш, ижодий фаолиятга, одоб-ахлоқли бўлишга, илм олишга, фойдали юмушлар билан шуғулланишга тайёрлаш ишлари Шарқ халқларининг қон-қонига сингиб кетган ноёб амаллардандир. Таълим-тарбия ишларининг қонун билан ҳимояланиши, барча ташкилий, раҳбарлик ва таъминот ишларининг давлат тасарруфида бўлиши, давлатнинг, халқнинг ўз келажаги учун жиддий қайғуришидан далолат беради.