Аҳоли ва даволаш профилактика муассасаларини сифатли ва самарадор дори воситалар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш жараёни, дорихона муассасаларининг моддий техника базаси ва унинг техник ҳолати билан бевосита боғлиқдир. Шунингдек, асосий воситалар билан талаб даражасида таъминланганлик дорихона рентабеллигини оширишда алоҳида ўрин тутади. Мазкур ишда, Тошкент вилояти “Дори-Дармон” АЖ мисолида асосий воситалар таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларида асосий воситалар техник холатига баҳо берилди, яроқлилик, эскириш коэффициентлари аниқланди ва умумий кўрсаткичлар асосида ишлатилиш самарадорлиги ҳисоблаб топилди. Таҳлил асосида дорихонанинг асосий воситаларини ишлатилиш самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.