Мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ишига алоҳида эътибор билан қаралади, тўртинчи ҳокимият деб юритилувчи воситалар оммани дунё ва мамлакатимиз ичидаги сиёсий аҳвол,оддий, маданий-маърифий янгиликлар, воқеалар, фан, техника тараққиёти, кашфиёт ва ихтиролар билан таништиради, кишиларни уларда фаол иштирок этишга жалб қилади, улар бадиий, эстетик дидининг шаклланишига ёрдам беради.Вақтли матбуот нашрлари оммавий ахборот воситалари ва умуман ахборот ресурслари орасида алоҳида ўрин тутади.