Глобаллашув жараёнлари XX асрнинг охири ва XXI асрнинг бошларида бутун инсоният, ер юзидаги барча халқлар ва миллатлар тараққиёти, айниқса, ёш авлод учун мисли кўрилмаган имкониятлар яратиб берганини ҳеч ким инкор этолмайди. Авваламбор, фан ва техниканинг илғор ютуқлари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан, интернет тизими барча чегараларни очиб бериб, ўзаро ҳамкорлик ва интеграция ривожига сўзсиз катта ҳисса қўшаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз.