Оилавий чорвачилик хўжаликларидаги чорвачилик тармоғи чорва моллари бош сонининг камлиги ва сарф харажатларнинг кам бўлишига қарамасдан маҳсулдорликнинг юқорилиги билан ажралиб туради. Аммо мазкур хўжаликларда асосий муаммолардан бири уларнинг талаб ва эҳтиёжларига мос техника воситалари, жумладан, озуқа тарқатиш қурилмаларининг йўқлиги сабабли ишлаб чиқаришнинг примитивлиги ва қўл меҳнатининг юқорилиги ҳисобланади. Юқоридагиларни инобатга олган холда оилавий чорвачилик хўжаликлари учун кичик ўлчамли кам метал ва энергия талаб этадиган ресурис тежамкор озуқа тарқатгич қурилмаси ишлаб чиқилди ва параметрлари аниқланди.
2023-11-30