Бугун жаҳон педагогик амалиётида талабаларни тадқиқотлар, лойиҳалар ва тақдимотлар орқали баҳолаш, уларда қатъиятлилик, илмий муаммоларни ҳал этиш, ижодкорлик, танқидий фикрлаш, тадбиркорлик кўникмалари, жамоа билан ишлаш каби ХХI аср кўникмаларини шакллантириш афзал кўрилмоқда. Мақолада ўқувчиларни тадқиқотлар ва лойиҳалар асосида баҳолаш орқали уларда ҳаётий кўникмаларни шакллантириш, адабий таълим жараёнида назорат ишларини ташкил этиш ва баҳолашда PBL (Project Based Learning – “Лойиҳага асосланган таълим”) стратегиясидан фойдаланишнинг афзалликлари ҳақида сўз боради.