Сўнгги йилларда суд-тергов амалиётида ортиқча бюрократик тўсиқлар сақланиб қолаётганлиги, қонун ва қонуности норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида коллизион ҳолатларнинг мавжудлиги ва бошқа бир қатор камчиликлар амалдаги жиноят-процессуал кодекси нормаларини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Мақолада судьянинг иммунитет ҳуқуқи долзарблиги чуқур таҳлил қилиниб, ушбу жараённи янада такомиллаштириш зарурияти асослантирилган.
2022-12-06