Ушбу мақолада Ислом ҳуқуқи таъсири кучли бўлган давлатларда, хусусан Саудия Арабистони, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликларида суриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институтининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган. Мақолада ҳар бир мамлакатнинг тегишли қонунчилиги, жумладан терговни тўхтатиш асослари, тартиби ва қайта тиклаш шартлари батафсил кўриб чиқилган. Муаллиф ушбу давлатларда шариат қонунлари ва замонавий ҳуқуқ тизими элементларининг уйғунлашувини таъкидлаб ўтган. Мақолада шунингдек, ҳуқуқшунос олимларнинг фикрлари келтирилган ва таҳлил қилинган. Хулоса қисмида муаллиф ўрганилган давлатларда суриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институтининг умумий ва ўзига хос жиҳатларини умумлаштирган. Мақола ислом ҳуқуқи ва жиноят процесси соҳасида илмий-амалий аҳамиятга эга.