Маълумки, Ўзбекистон Республикаси мустақилликга эришгандан сўнг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар ҳаётга изчил жорий этила бошланди. Республиканинг бозор иқтисодиётига ўтиб бориши, автомобил саноатининг вужудга келиши, хорижий мамлакатлар билан тенг ҳуқуқли иқтисодий алоқаларнинг йўлга қўйилиши, фуқароларнинг моддий фаровонлиги ортиб бориши табиий равишда автомобил йўлларида ва шаҳар кўчаларида ҳаракат миқдорининг ортиб боришига олиб келди.